Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманазаров Умид Умирзаковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълимни ахборотлаштириш шароитида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг фразеологик компетенциясини ривожлантириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Ped247.
Илмий раҳбар: Жалолов Жамол Жалолович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Талибджановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълимни ахборотлаштириш шароитида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг фразеологик компетенциясини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили ўқитувчилари фразеологик компетенциясини ривожлантиришнинг репродуктив даражасининг қўлланувчанлик, коммуникатив, мамлакатшунослик, стилистик мезонлари ўзини ўзи баҳолаш, индивидуал тартибда ривожлантирувчи тренинглар, фразеологик машқлар ва ўйинлар мажмуини оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
фразеологик материалларни факторли таҳлил асосида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида фразеологик компетенцияни ривожлантириш босқичларини кенгайтириш ҳамда паремаларнинг семантик маъноларини изоҳлаш орқали фразеологик бирликларнинг лингводидактик типологияси такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчилари фразеологик компетенциясини ривожлантиришнинг стратегик босқичли алгоритми фразеологик материалларни моделлаштириш, вариантлаш, уларнинг компонентлари ҳамда компетенцияларга дахлдор ички турларини аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг фразеологик компетенциясини ривожлантиришнинг лисоний манбаларини таснифлаш асосида таркибли, семантик, стилистик ва функционал фразеологик компетенциялар аниқланган, уларнинг  ҳаракатлар стратегик дастурини яратишга доир илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ҳамда дастурли таъминот ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Таълимни ахборотлаштириш шароитида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг фразеологик компетенциясини ривожлантириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг фразеологик компетенциясини ривожлантиришга доир инновацион, информацион, лингвистик ва коммуникатив компетенциялар тизими Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21 августдаги 303-сонли буйруғи билан тасдиқланган бакалавриат таълим йўналишлари Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 89-03-4302-сон маълумотномаси). Мазкур компетенциялар тизими педагогика олий таълим муассасалари битирувчиларига малака талаблари, ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиси портфолиоси, профессиограммаси ҳамда фразеологик компетенциянинг шаклланиш босқичлари, модели, таснифи ва семантизацияси ишлаб чиқилди ва улар ОТМ инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнига жорий қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 89-03-4302-сон маълумотномаси). Улар таълимни ахборотлаштириш шароитида бўлажак инглиз тили ўқитувчилари фразеологик компетенциясини ривожлантиришга ҳизмат қилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг фразеологик компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган инновацион педагогик технологияларга оид таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августидаги “Таълим муассасаларида чет тилларни ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 610-сон қарори ҳамда унинг ижросига йўналтирилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 17 августдаги 584-сонли буйруғини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 89-03-4302-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжатлар бўлажак инглиз тили ўқитувчилари ва тил ўрганиш истагида бўлган талабалар учун интенсив курслар фаолиятини самарали ташкил қилиш, чет тилларда турли кўрик-танловлар ўтказиш орқали уларнинг фразеологияга бўлган қизиқишларини ошириш имкониятини кенгайтирган ва ишлаб чиқилган методикани қўллаш орқали олий таълим муассасаларида ўқитиш сифати ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лисоний компетентлик даражасини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish