Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанов Лочинбек Уриновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ҳарбий хизматчи имижининг психологик жиҳатлари”, 19.00.01–Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс психологияси бўйича (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/P125.
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc27.06.2017.Psi.01.07.
Расмий оппонентлар: Жаббаров Азим Меликулович, психология фанлари доктори, профессор; Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий ҳарбий хизматчи имижининг психологик жабҳаларини аниқлаш ва уларни тадқиқ этишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий хизматчининг турмушдаги реал ва идеал мотивлари орқали имижга хос яшаш шароитини яхшиловчи, ижтимоий мақомини кўтарувчи, ижодий ва ижтимоий фаолликни таъминловчи “ижтимоий дадиллик”, “масъулиятлилик”, “сабр-бардошлилик”, “ижтимоий фаоллик” каби психологик хусусиятлари аниқланган;
ҳарбий хизматчи имижини тавсифловчи етакчи психологик омилларни аниқлаш орқали ҳарбий хизматчи имижининг ижобий ва салбий психологик сифатлари аниқланган;   
ҳарбий хизматчи имижини шакллантирувчи “интеллектуаллик”, “етакчиликка интилиш”, “фаоллик”, “сезгирлик”, “ўзини ўзи тартибга солиш” каби етакчи психологик сифатлар орқали “ҳарбий хизматчининг психологик портрети”нинг услубий таъминоти ишлаб чиқилган;
ҳарбий хизматчи имижининг расмий ва касбий муносабатларини белгиловчи жамият ва давлатга, ҳарбий жамоа ва ўртоқларига, ҳарбий хизмат ва ўзига муносабати каби сифатларини аниқлаш орқали замонавий ҳарбий хизматчи имижини акс эттирувчи мезонлар тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Замонавий ҳарбий хизматчи имижининг психологик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалари асосида:
ҳарбий хизматчиларнинг яшаш шароитини яхшилаш ва ижтимоий мақомини кўтариш учун ижодий ва ижтимоий фаолликни таъминлашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларининг фаолиятида амалиётга татбиқ этилган (Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасининг 2019 йил 29 июлдаги 14/2614-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбий хизматчининг ижодий ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга ижобий таъсир этган;
фуқароларни олий ҳарбий таълим муассасаларига саралаб олишда “ҳарбий хизматчи имижининг ижобий ва салбий психологик сифатлари” бўйича олинган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасалари фаолиятида фойдаланилган (Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасининг 2019 йил 29 июлдаги 14/2614-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбий хизматчининг психологик сифатларини аниқлаш ишларининг илмий ва амалий таъминоти кучайишига хизмат қилган;
ҳарбий қисм ва муассасаларда “Ҳарбий хизматчиларнинг психологик паспорти”ни мужассамлаштиришда “ҳарбий хизматчининг психологик портрети”га оид хулосалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларининг фаолиятида амалиётга татбиқ этилган (Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасининг 2019 йил 29 июлдаги 14/2614-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбий хизматчининг шахсий-касбий фазилатлари билан ишлашда индивидуал ёндашув услубиятини такомиллаштиришга эришилган;
“Тактик ўқув”ларда ҳарбий хизматчини жамият ва давлатга, ҳарбий жамоа ва ўртоқларига, ҳарбий хизмат ва ўзига муносабати аниқлаш мақсадида “замонавий ҳарбий хизматчи имижини акс эттирувчи мезонлар тизими” бўйича олинган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасалари фаолиятида фойдаланилган (Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасининг 2019 йил 29 июлдаги 14/2614-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбий хизматчининг ватанпарварлик, ҳарбий бурч ва маъсулият каби туйғуларини ривожланишига ижобий таъсир этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish