Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Озоджон Асламкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни ривожлантиришнинг истиқбол қўрсаткичлари асосида ўқувчиларни касб-ҳунарга мақсадли йўналтириш тизими», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ped279.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Курбанов Шавкат Эргашевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ғойибназаров Баходир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни ривожлантиришнинг истиқбол кўрсаткичлари асосида ўқувчиларни касб-ҳунарга мақсадли йўналтиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодиётни ривожлантиришнинг истиқбол кўрсаткичлари асосида ўқувчиларни касб-ҳунарга мақсадли йўналтиришнинг педагогик имкониятлари шахснинг касбий танлов соҳасидаги қатъий позициясини субъектив эҳтиёжларнинг объектив ресурслар билан бевосита алоқадорлиги билан ўзаро оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
эркин иқтисодий зоналарда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришнинг прогностик модели, мутахассислар билан меҳнат бозори эҳтиёжлари, истиқбол режаларга ҳамоҳанг кафолатли таъминлаш имкониятларини   аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ҳудудлар (эркин иқтисодий зоналар) кесимида кичик мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш асосида ўқувчиларни касб-ҳунарга мақсадли йўналтириш  тизими доирасида интернет тармоғида (www.kasbtanla.uz) дастурий таъминоти ишлаб чиқилган;
ўқувчиларни касб-ҳунарга мақсадли йўналтиришга замонавий дидактик талаблар асосида  касб-ҳунар соҳасига оид маълумотлар билан интерактив танишиш, ўз қобилияти ва имкониятларини ташхис этиш, мустақил таълим асосида касбий компетентликни ривожлантиришнинг информацион-дастурий технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни ривожлантиришнинг истиқбол қўрсаткичлари асосида ўқувчиларни касб-ҳунарга мақсадли йўналтириш тизими бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
иқтисодиётни ривожлантиришнинг истиқбол кўрсаткичлари асосида ўқувчиларни касб-ҳунарга мақсадли йўналтириш тизими юзасидан ишлаб чиқилган  назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида: ўқувчиларни касб-ҳунарга мақсадли йўналтиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини таҳлил этиш орқали субъектив эҳтиёжларнинг объектив ресурслар билан бевосита алоқадорлигига асосланган педагогик механизмни аниқлаштиришга доир таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10–11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 868-сон қарори билан тасдиқланган меъёрий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 8 январдаги 01-02-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларни касбга йўналтириш дастурларини республикамиз таълим амалиётига жорий этиш йўналишларини оптималлаштиришга эришилган;    
ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришнинг прогностик модели ички ва ташқи омилларнинг махсус функциялар ва касбий ўз-ўзини англаш соҳалари билан қайта алоқасини таъминловчи интеграллашган жараён ўқув модулларини ишлаб чиқиш, компьютер инжиниринги техники йўналиши бўйича ўқувчиларни  касб-ҳунарга мақсадли йўналтириш жараёни мазмуни ва дастурий таъминотини такомиллаштиришга доир назарий ва амалий тавсиялардан “Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг X–XI синф ўқувчилари учун касбий таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги низомга мувофик малака талаблари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 8 январдаги 01-02-сон маълумотномаси). Натижада ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларда амалий касбий кўникмаларни шакллантириш жараёни самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларни касб-ҳунарга мақсадли йўналтиришга қўйилаётган замонавий дидактик талаблар асосида 239 та касб-ҳунар соҳаси ҳақидаги маълумотлар билан интерактив танишиш, ўз қобилияти ва имкониятларини ташхис этиш, мустақил таълим асосида касбий компетентлиликни ривожлантиришнинг информацион-дастурий технологиясидан “Ахборот кутубхона тизимининг дастрий таъминотлари” (– Т.: Тафаккур бўстони, 2017 ) дарслигини ишлаб чиқишда назарий ва амалий материал сифатида фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 12 декабрдаги  89-03-3102-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда касбий кўникмаларни шаклланиш жараёни динамикасини тадрижийлик асосида ташхис этиш ва мониторинги жараёнлари самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish