Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошева Нурзода Тоштемировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич синф ўқувчиларида билиш фаолиятини ривожлантирувчи ўқув вазиятларини ташкиллаштиришнинг дидактик шарт-шароитлари», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped114.
Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.
Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёр Худайбердиевич, педагогика фанлари доктори; Пирниязов Искендер Кудиярович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синф ўқувчиларида билиш фаолиятини ривожлантирувчи ўқув вазиятларини аниқлаш ва уларни назарий-дидактик жиҳатдан ташкил этишга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқув вазиятларининг бошланғич синф ўқувчиларида билиш фаолиятини ривожлантиришга хизмат қиладиган дидактик-психологик имкониятлари (муаммоли топшириқларни еча олиш, ўзаро ёрдам, ўз-ўзини баҳолаш, ўзаро мусобақалашиш, мустақил қарор қабул қилиш)ни кенгайтириш асосида ўқитувчи шахсининг индивидуал ёндашуви ҳамда ўқувчилар билиш фаолиятини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари аниқланган;
бошланғич синф ўқувчиларида билиш фаолиятини ривожлантирувчи ўқув вазиятларининг дидактик тизими когнитив характердаги махсус дидактик жараёнларда ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини ривожлантириш методлари (янгиликларни қабул қилишга ўргатиш, мантиқий фикрлашга ундаш, ижодий мустақил ишлашни ташкил этиш), ўқув вазиятлари турларини аниқлаш ва классификациялаш асосида такомиллаштирилган;
“Бошланғич синф ўқувчиларида билиш фаолиятини ривожлантирувчи ўқув вазиятларини ташкил этишга йўналтирилган дидактик жараён модели” таълим олувчиларда таянч компетенцияларни (коммуникатив, ахборотлар билан ишлаш, ўзини ўзи ривожлантириш ҳамда миллий ва умуммаданий компетенция) шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
ўқув вазиятларини танлаш, тизимлаштириш ва лойиҳалаштиришга оид тавсиялар ўқувчилар билиш фаолиятини  ривожлантирувчи ўқув вазиятларини ташкил этишнинг дидактик шарт-шароитлари (дидактик хусусиятлари, амалга ошириш босқичлари, технологиялари)ни аниқлаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Бошланғич синф ўқувчиларида билиш фаолиятини ривожлантирувчи ўқув вазиятларини ташкил этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида билиш фаолиятини ривожлантирувчи ўқув вазиятларини ташкил этишнинг педагогик-психологик имкониятлари ва дидактик шарт-шароитларини аниқлаш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарори 3-иловаси билан тасдиқланган “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича малака талаблари”да белгиланган таянч компетенцияларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 5 июндаги 01-02/2-2-171-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларида билиш фаолиятини ривожлантирувчи ўқув вазиятларини ташкил этишга йўналтирилган дидактик жараён модели ишлаб чиқилган ва таълим жараёнида компетенциявий ёндашувнинг амалга ошишига хизмат қилган;
ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ривожлантириш, ижодий мустақил фикрлашга ўргатиш, вазиятларни тўғри баҳолаш, ўз фикрини асослаш, мулоқотга киришиш кўникмаларини ривожлантиришга оид ўқув вазиятларини туркумлаштиришга йўналтирилган муаллифлик ғояларидан А1-ХТ-1-19701  рақамли “Ўқувчиларнинг ўқув-билув имкониятларини кенгайтиришга хизмат қиладиган вазиятларни лойиҳалаш механизмлари” (2012–2014 йй.) амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 6 ноябрдаги 01-02/1-7-471-сон маълумотномаси). Натижада “Педагогика” энциклопедиясининг II жилдидаги мавзуларга оид сўзларнинг шарҳи такомиллаштирилган ва ўқув вазиятларини яратишга оид имкониятлар кенгайтирилган;
 ўқув вазиятларини танлаш, тизимлаштириш ва лойиҳалаштиришга оид тавсиялар А1-ХТ-1-19701  рақамли “Ўқувчиларнинг ўқув-билув имкониятларини кенгайтиришга хизмат қиладиган вазиятларни лойиҳалаш механизмлари” (2012–2014 йй.) амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 6 ноябрдаги 01-02/1-7-471-сон маълумотномаси). Натижада таълим жараёнида ўқув вазиятларидан фойдаланишга доир тавсиялар ўқувчиларнинг билиш фаоллигини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish