Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдухаиров Равшан Ашуралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меҳнат таълими ўқитувчиларида касбий-педагогик маданиятни узлуксиз ривожлантириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped361.
Илмий раҳбар: Юзликаев Фарит Рафайлович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.
Расмий оппонентлар: Рўзиев Эркин Искандарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Сейтмуратов Қалбай, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: назарий ва технологик тайёргарлик воситаларини такомиллаштириш орқали меҳнат таълими ўқитувчиларининг касбий-педагогик маданиятини узлуксиз ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат таълими ўқитувчиларининг касбий-педагогик маданияти компонентларини (аксиологик, технологик, шахсий-ижодий сифатлар)  узлуксиз ривожлантириш имкониятлари (тизимли режалаштириш, дидактик таъсир цикллари, мувофиқлаштириш) инновацион ёндашув ва педагогик шарт-шароитларнинг узвийлиги асосида аниқлаштирилган;
касбий фаолиятнинг диагностик мезонлари ва педагогик воситаларини интеграциялаш асосида меҳнат таълими ўқитувчилари касбий-педагогик маданияти тузилмасининг функционал жиҳатлари (лойиҳалаш, технологик таҳлил) ва компонентлари (когнитив, рефлексив-лойиҳалаш, шахсий, ижодий, фаолиятли, ҳиссий-амалий, дунёқараш) мазмуни такомиллаштирилган;
меҳнат таълими ўқитувчиларининг инновацияларга ижобий муносабатлари (фаол, конструктив, эмоционал) ва касбий-педагогик маданиятини узлуксиз ривожлантириш тизими шахсий-фаолиятли ёндашув омиллари (генотипик, ижтимоий фаоллик, реактивлик, рефлексив) асосида такомиллаштирилган;
меҳнат таълими ўқитувчиларининг касбий-педагогик маданияти  асосини ташкил этувчи касбий  кўникмалар (назарий-методологик, технологик-методик) ва касбий аҳамиятга эга ахлоқий-маънавий сифатларни узлуксиз ривожлантириш технологиясини жорий этиш бўйича илмий методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Меҳнат таълими ўқитувчиларининг касбий-педагогик маданиятини узлуксиз ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 меҳнат таълими ўқитувчиларининг касбий-педагогик маданияти компонентларини  узлуксиз ривожлантириш имкониятларини аниқлашга доир таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарорининг 2-иловаси – “Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагогик ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида низом” асосида меъёрий-методик ҳужжатларни такомиллаштиришда  фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 29 майдаги 01-02/2-2-156-сон маълумотномаси). Ушбу меъёрий ҳужжатлар меҳнат таълими ўқитувчилари касбий-педагогик маданиятининг аксиологик, технологик ва шахсий-ижодий компонентларини узлуксиз ривожлантиришга хизмат қилган;
меҳнат таълими ўқитувчиларининг инновацияларга ижобий муносабатлари ва касбий-педагогик маданиятини узлуксиз ривожлантиришга доир таклифлардан Халқ таълими вазирининг 2018 йил 7 февралдаги “Методик хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, методистлар фаолияти самарадорлигини ўрганиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича амалий ўқув семинарини ташкил этиш тўғрисида”ги 35-сон буйруғи билан тасдиқланган диагностик материалларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 29 майдаги 01-02/2-2-156-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар умумий ўрта таълим муассасаларида технология фанининг ўқув дастури ва методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
меҳнат таълими ўқитувчиларининг касбий-педагогик маданиятини узлуксиз ривожлантириш тизимини шахсий-фаолиятли ёндашув омилларига асосланган ҳолда ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарорининг 2-иловаси – “Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагогик ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида низом” асосида ўқув-методик таъминотини яратишда   фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 29 майдаги 01-02/2-2-156-сон маълумотномаси). Натижада меҳнат таълими ўқитувчиларининг касбий-педагогик маданиятини узлуксиз ривожлантириш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish