Sayt test rejimida ishlamoqda

Содиқова Шоҳида Марҳабоевнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Жамиятни модернизациялаш жараёнида кексаларни ижтимоий ҳимоялашнинг социологик таҳлили», 22.00.02 – «Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи»(социология фанлари бўйича).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /социология фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3–4.S6.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 16.07.2013.F.01.04 рақамли илмий кенгаш.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: йўқ

Расмий оппонентлар:Ганиева Марифат Хабибовна, социология фанларидоктори, профессор; Ата-Мирзаев Озод, география фанлари доктори, профессор; Холбеков Абдуғани Жуманазарович, социология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот:Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади жамиятни модернизациялаш жараёнида кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда ёшларни тарбиялашда кексалик ижтимоий мақомининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор миллатнинг ментал ва этномаданий хусусиятлари ва геронтологик белгиларни эътиборга олган ҳолда, жамият ижтимоий тузилмасининг дифференциялашган гуруҳларга бўлиниши асосланган;

кексаларни ижтимоий ҳимоялашда шахсга феноменологик ёндашув (инсоннинг биологик, психологик, ижтимоий қариши, ўз-ўзини англаши, шахслараро ва институционал муносабатларни барқарорлаштириш ва регуляция қилиш хусусияти) орқали социологик сўровноманинг модификациялаштирилган ижтимоий-маънавий шакли ишлаб чиқилган;

жамият ижтимоий тузилмасида кексаларнинг ҳаёт фаолиятини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга йўналтирилган кексаларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;

кексаликнинг хронологик, психологик ва социологик жиҳатларини Лаутон шкаласи бўйича баҳолаш мезонлари (соғлом турмуш тарзи, ижтимоийлашув жараёни, жамиятдаги ўрни) ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Жамиятни модернизация қилиш жараёнида кексаларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича ишлаб чиқилган ижтимоий-социологик таклифлар асосида:

ёшларни миллий қадрият ва анъаналар руҳида тарбиялашда кексаларнинг ижтимоий мақомини янада юксалтириш «Нуроний» жамғармаси Марказий кенгашининг (2014 йил 20 декабрдаги 05-01/472-сон хати) тавсияси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги 2302-сон «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурининг 38, 39, 42, 46, 48, 49, 52, 64, 66-бандларини тайёрлашда фойдаланилган («Нуроний» жамғармаси Марказий кенгашининг 2015 йил 25 февралдаги 02/120-сон далолатномаси). Бунда кексаларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва жамиятдаги роли ва нуфузини янада оширишга хизмат қилган;

ёлғиз кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш борасида уларга ижтимоий-маънавий хизмат кўрсатишни ташкил этиш (кексаларнинг ҳаёт фаолиятини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш) самарадорлигини ошириш борасидаги таклифлар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тавсияси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сон «Кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш ва манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида»ги қарорини тайёрлашда фойдаланилган. (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2016 йил 3 мартдаги 02–07/709-сондалолатномаси). Мазкур таклифлар ёлғиз кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимида малакали ижтимоий иш ходимларини тайёрлаш самарадорлигини ошириш имконини берган;

модификациялаштирилган сўровноманинг ижтимоий-маънавий шакли «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази фаолиятига жорий қилинган («Ижтимоий фикр» жамоатчилик марказининг 2015 йил 11 августдаги 01–10/262 далолатномаси). Сўровнома ижтимоий тузилмаларни геронтологик тавсифлаш ва шахсга феноменологик ёндашувларнинг илмий, ижтимоий-маънавий моҳиятини очишдаги ижтимоий самарадорликни таъминлашга имкон яратган;

кексаликнинг хронологик, психологик ва социологик  жиҳатларини Лаутон шкаласи бўйича баҳолаш мезонлари Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятига жорий қилинган («Нуроний» жамғармаси Марказий кенгашининг 2015 йил 25 февралдаги 02/120-сон далолатномаси). Мазкур баҳолаш мезонларининг «Нуроний» жамғармаси фаолиятига жорий қилиниши катта авлод вакилларининг жамият ижтимоий тузилмасидаги мақомини янада юксалтириш, ижтимоий-маънавий талабини янада сифатли қондиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish