Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Ҳусниддин Олтинбойевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Интеграциялашган медиатаълим тизимини яратишда муқобил энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Ped39.
Илмий маслаҳатчи: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.
Расмий оппонентлар: Джораев Мухаматрасул, педагогика фанлари доктори, профессор; Қурбонов Мирзааҳмад, педагогика фанлари доктори, профессор; Камалов Амангелди Базарбаевич, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим жараёнида муқобил энергия манбалари қурилмаларидан ўқув воситаси сифатида фойдаланиш асосида интеграциялашган медиатаълим тизимини яратиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муқобил энергия манбаларига оид ўқув материалларининг интегратив тавсифи табиий ва муқобил энергия манбалари ўқув фанларининг имплицитлик хоссаларини (мазмуний-ахборий, операцион-фаолиятли, ташкилий-услубий) белгилаш асосида медиатаълим технологиялари турларига (дастлабки медиа, босма медиа, электрли медиа, масс-медиа, рақамли медиа) устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
интеграциялашган медиатаълим тизимини яратишдаги компетенциявий компонентлар (таянч ва хусусий) ўқитиш воситаларини аниқлаш ҳамда табиий ва муқобил энергия манбалари фанларининг  праксиологик ва дидактик (когнитив, психомоторик, аффектив) мақсадларининг идентив хусусиятларига кўра медиапедагогик маҳорат (ахборотларни яратиш, таҳлил этиш, танқидий қараш) рефлексив ёндашув асосида такомиллаштирилган;
ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида муқобил энергия манбаларини ўқитиш технологияси модели таълим берувчи (ахборотларни излаш, таҳлил қилиш, тақдим қилиш) ва таълим олувчиларнинг (топшириқларни медиатаълим воситаларидан фойдаланиб бажариш, компетенцияларни эгаллаш, ижодий ишларни яратиш) фаолиятини лойиҳалаш тартибини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларга табиий ва муқобил энергия манбаларига оид ўқув материалларини интеграциялашган медиатаълим тизимида ўқитиш методикаси инновацион технологиялар («Веб-квест»  (Wеb Quest), «QR-кoд») ва интерактив дастурий воситаларни (ўқув элементлари, вариатив ўқув топшириқлари, саволлар, кўргазмалар ва техник воситалар) босқичли ва мақсадли лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
табиий ва муқобил энергия манбаларига оид мавзуларни интеграциялаб ўқитиш тизими (табиий фанлар мавзулари, интегратив ўқув материаллари, ўқитиш воситалари) муқобил энергия манбалари қурилмаларидаги жараёнларни моделлаштириш асосида ўқувчиларнинг креатив компетентлиги ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Интеграциялашган медиатаълим тизимини яратишда муқобил энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
муқобил энергия манбаларига оид ўқув материалларининг интегратив тавсифи, табиий ва муқобил энергия манбалари ўқув фанларининг имплицитлик тизими асосида ишлаб чиқилган ўқув материллари касб-ҳунар коллежларининг 3520201 – Электр жиҳозлари ва тармоқларини монтаж қилиш ва хизмат кўрсатиш” йўналишлари мутахассисликлари учун  “Муқобил энергия манбалари” номли дарслик ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 6 апрелдаги 137-буйруғи, 137-065-сон гувоҳномаси). Мазкур ўқув материллар касб-ҳунар коллежларида ўқитиладиган табиий ва муқобил энергия манбалари ўқув фанларига мос таълимнинг илмийлик даражасини ва интегратив потенциали оширишга хизмат қилган;
интеграциялашган медиатаълим тизимини яратишдаги компетенциявий компонентлар ўқитиш воситаларини аниқлаш асосида табиий ва муқобил энергия манбалари фанларининг  праксиологик ва дидактик мақсадларининг идентив хусусиятларига кўра медиапедагогик маҳоратни оширишга оид таклиф ва тавсиялар “Касб таълими методикаси” номли дарслик ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21 августдаги 303-буйруғи, 303-002-сон гувоҳномаси). Ушбу методик тавсиялар ўқувчиларнинг билиш қобилияти, креатив компетентлилиги ва фикрлаш динамикасининг ошишига хизмат қилган;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида муқобил энергия манбаларини ўқитиш технологияси модели, ўқув материалларини интеграциялашган медиатаълим тизимида инновацион технологиялар ва интерактив дастурий воситалар асосида ўқитиш методикасига оид тавсиялар ИТД-4-01 рақамли “Қуёш энергияси ҳисобига ишловчи паст ҳароратли қурилмаларнинг оптимал, такомиллаштирилган вариантларини яратиш, уларнинг иссиқлик-физикавий, техник ва технологик тавсифларини тадқиқ қилиш” (2012-2014 йй.) амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 26 июлдаги ХР-03/05-50-сон маълумотномаси). Натижада  интеграциялашган медиатаълим тизимида ўқитиш методикаси такомиллаштирилган ва ўқувчиларнинг ижодий фаоллигини ошишига, уларнинг яхлит илмий дунёқарашини  шакллантиришга хизмат қилган;
табиий ва муқобил энергия манбаларига оид мавзуларни интеграциялаб ўқитиш тизими, муқобил энергия манбалари қурилмаларидаги жараёнларни моделлаштириш асосида ўқувчиларнинг креатив компетентлилигини ривожлантиришга доир ўқув материаллар А-13-3 рақамли “Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини янада такомиллаштириш ва улардаги жараёнларни моделлаштиришни тадқиқ қилиш” (2015-2017 йй) амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 июлдаги 89-03-2803-сон маълумотномаси).  Мазкур лойиҳа асосида яратилган ўқув материаллар ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга, ақлий ва креатив  фаолиятини фаоллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish