Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизкулов Бахтиёр Хушвактовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахтачиликда агротехник тадбирлар иқтисодий самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари», 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Iqt282.
Илмий раҳбар: Қудратов Ғайратилла Ҳикматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Муртазоев Олим, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шерматов Одилжон Аъзамжонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи:  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида пахтачи-ликда агротехник тадбирлар иқтисодий самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтачиликда агротехник тадбирлар иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг табиий иқлим хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда минтақалар кесимида табақали ҳисоблаш усуллари тавсия этилган;
пахта экин майдонларини суғориладиган ерларни бонитет бали, сув таъминоти, тупроқнинг шўрланиш даражаси ва сизот сувлари сатҳининг яқинлиги омилларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
минтақалар табиий-иқлим хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда пахта экин майдон-ларини жойлаштириш ва агротехник тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича  2020–2030 йилларга мўлжалланган прогнози ишлаб чиқилган;
Самарқанд вилоятида агротехник тадбирлар иқтисодий самарадорлигини ошириш асосида пахта хомашёси етиштиришнинг 2030 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахтачиликда агротехник тадбирлар иқтисодий самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
пахтачиликда агротехник тадбирлар иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг табиий иқлим хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда минтақалар кесимида табақали ҳисоблаш усуллари юзасидан таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 02/033-101-сон маълумотномаси). Самарқанд вилоятида агротехник тадбирлар самарадорлигини баҳолашнинг табиий иқлим хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда минтақалар кесимида табақали ҳисоблаш усулини қўллаш орқали пахта хомашёсини етиштириш бўйича биринчи минтақага кирувчи туманларида 2016–2018 йилларда пахта ҳосилдорлиги ўртача 20 ц/га бўлганда 5131,7 млн. сўм зарар билан якунланганлиги, жами харажатларни эса даромадга нисбатан 1,04 мартага ошиши, рентабеллик даражасининг  3,1 фоиз пасайиши, иккинчи минтақадаги туманларда ҳосилдорлик ўртача 23,6 ц/га бўлганда 5215 млн. сўм фойда ва рентабеллик даражасини 4,6 фоиз ҳамда учинчи минтақадаги туманда эса ҳосилдорликнинг ўртача 24,1 ц/га ташкил этганда фойда 384,3 млн. сўмни ва рентабеллик даражаси 5 фоизга тенг эканлиги асосланган;
пахта экин майдонларини суғориладиган ерларни бонитет бали, сув таъминоти, тупроқнинг шўрланиш даражаси ва сизот сувлари сатҳининг яқинлиги омилларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 02/033-101-сон маълумотномаси). Пахтачиликда қулай суғориш тармоқлари мавжуд бўлган ва тупроқ унумдорлиги 60 баллдан юқори ерлар ўртача  50 фоизни, сув таъминоти нисбатан яхши бўлмаган ва асосан насослар ёрдамида суғориладиган пахта майдонлари 40 фоизни, экин майдонлари тупроғи ўртача ва кучли шўрланган ҳамда сув танқислиги сезилиб турадиган, пахта майдонлари салмоғи 10 фоизни ташкил этганлик меъзонларидан келиб чиққан ҳолда пахта экин майдонларини жойлаштириш орқали нисбатан кам харажат қилиб, юқори ҳосил олиш мумкинлиги асосланган;
минтақалар табиий-иқлим хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда пахта экин майдонларини жойлаштириш ва агротехник тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича  2020–2030 йилларга мўлжалланган прогнози бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 02/033-101-сон маълумотномаси). Минтақалар табиий-иқлим хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, пахта экин майдонларини жойлаштиришда ер шароитлари талаб даражасида бўлган ҳудудларда “пахта-ғалла-беда” экинларини алмаш-лаб экиш тизимини жорий этиш орқали агротехник тадбирлар самарадорлигини оширишнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган прогнози ишлаб чиқилган;
Самарқанд вилоятида агротехник тадбирлар иқтисодий самарадорлигини ошириш асосида пахта хомашёси етиштиришнинг 2030 йилгача бўлган прогнози юзасидан таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ва ташки-лотлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 1 майдаги УБ-5-1/10-20-708-сон маълумотномаси). Самарқанд вилояти пахтачилигида 1991-2018 йиллар мобайнида агротехник тадбирларни бажариш учун талаб этиладиган ресурслар сарфини кўп омилли корреляцион-регрецион боғлиқлик орқали аниқланиб, пахта ҳосилдорлигини ўртача 35 ц/га ошириш ҳамда меҳнат ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш асосида сарф-харажатларни 20–25 фоиз тежаш ҳисобига рентабеллик даражаси 30 фоизга ўсишини инобатга олган ҳолда 2030 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish