Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Махпуза Нумановнанинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли усулларда экилган ғўза учун уйғунлашган ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш», 06.01.09–ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /қишлоқ хўжалик фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5Qx140.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ходжаев Шамиль Турсунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, 16.07.2013.Qx.22.01.

Расмий оппонетларнинг  Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Торениязов Елмурат Шерниязович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Махмудходжаев Нажмиддин Мавлянходжаевич, биология фанлари доктори, профессор;  Махмудов Обиджон, қишлоқ хўжалик фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади.

турли усулларда экилган ғўзада содир бўлиши мумкин бўлган энтомологик, фитопатологик ҳамда гербологик ўзга-ришларни эътиборга олган ҳолда, унинг ҳимоя тизимига тегишли ўзгаришлар киритиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқиш.

   III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

илк бор «ғўза-ғалла» навбатлаб экиш тизими агробиоценозда содир бўладиган энтомологик ҳамда микробиологик (фитопатология нуқтаи назаридан) ўзгаришлари аниқланган;

турли тартибда экилиб турли кўчат қалинлигига эга бўлган ғўзани зараркунанда ва касалликлар билан шикастланишдаги фарқи аниқланган;

ғўзани мулъчалаб экишда Стомп гербицидини ишлатиш самарадорлиги баҳоланган;

энтомологик объектлар эрта ривожлана бошлаши сабабли ғўза тунлами мавсумда 3,5 авлод бериши очиб берилган;

20-25 кун эрта ўтказилган дефолиацияни зарарли энтомофауна жумладан, шира ва ғўза тунламига таъсири аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ғўзани плёнка остида етиштириш билан бирга ғўза зараркунандаларига қарши препаратлар ва бегона ўтларга қарши Стомп гербицидини гектарига 1,5-2 л меъёрда қўллаш усули, жами, 4,7 минг гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 29.01.2016 й., 02/20-134-сонли маълумотнома). Ғўза зараркунандаларига қарши препаратлар ва бегона ўтларга қарши гектарига 1,5-2 литр меъёрда Стомп гербицидини қўлланган технология жорий этилган пахта майдонларида гектаридан 8,5 центнер қўшимча пахта ҳосили олинди ва иқтисодий самара гектарига 195,0 минг сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish