Арзиқулов Муқум Ўраловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оғир атлетикачиларнинг спорт такомиллашуви босқичидаги машғулот воситалари ва юкламалари ҳажмини оптималлаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагоика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1/PhD/Ped439.
Илмий раҳбар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмо¬ний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Абдиев Абдулла Носирович, педагогика фанлари доктори, профессор; Баязитов Камил Фаритович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: спорт такомиллашуви босқичидаги оғир атлетикачиларнинг машғулот воситалари ва юкламалари ҳажмининг оптимал нисбатларини илмий асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғир атлетикачиларнинг спорт такомиллашуви босқичи машғулотларини тузишда икки кураш мусобақа машқлари натижасига юқори самарада таъсир кўрсатувчи воситалар ва юкламаларнинг ҳажмлари аниқланган;
спорт такомиллашуви босқичида шуғулланувчи оғир атлетикачилар жисмоний тайёргарлиги аниқланиб, табақалаштирилган машғулот воситалари орқали машғулот дастури ишлаб чиқилган;
спорт такомиллашуви босқичидаги оғир атлетикачиларнинг жисмоний ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги ва спорт натижаларига самарали таъсир этувчи машғулот воситалари ҳамда юкламалари ҳажми ва шиддатининг оптимал нисбатлари ишлаб чиқилган;
ўтказилаган тадқиқот натижасида спорт усталигига номзод спортчиларни тайёрлашнинг модел кўрсаткичлари (даст ва силтаб кўтариш учун жисмоний ҳамда техник тайёргарлик) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оғир атлетикачиларнинг спорт такомиллашуви босқичидаги машғулот воситалари ва юкламалари ҳажмини оптималлаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
оғир атлетикачилар жисмоний тайёргарлиги аниқланиб, машғулот воситалари юкламаларини тақсимлашнинг оптимал вариантлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети оғир атлетика, велоспорт, от спорти назарияси ва услубияти кафедрасининг оғир атлетика ихтисослигида таҳсил олувчи талабалари, Республика ихтисослашган олимпия захиралари мактаб-интернати, Чирчиқ ихтисослашган олимпия захиралари мактаб-интернати, Урганч ихтисослашган олимпия захиралари мактаб-интернати оғир атлетика ихтисослигида таҳсил олувчи ўқувчиларнинг ўқув-машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирли¬гининг 2019 йил 9 апрелдаги 02-08-08-15-сон маълумотномаси). Натижа¬да спорт такомиллашуви босқичида шуғулланувчи оғир атлетикачиларнинг жисмоний тайёргарлиги 17,3% га ва техник тайёргарлиги 19,2% га яхшиланган;
оғир атлетикачиларнинг спорт такомиллашуви босқичи машғулотларини тузишда иккикураш мусобақа машқлари натижасига юқори самарада таъсир кўрсатувчи воситалар ва юкламаларнинг ҳажмлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети оғир атлетика, велоспорт, от спорти назарияси ва услубияти кафедрасининг оғир атлетика ихтисослигида таҳсил олувчи талабалари ўқув-машғулотларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирли¬гининг 2019 йил 9 апрелдаги 02-08-08-15-сон маълумотномаси). Натижа¬да спорт такомиллашуви босқичида шуғулланувчи оғир атлетикачиларнинг жисмоний ва техник тайёргарликлари 15-17% га яхшиланган;
оғир атлетикачиларнинг жисмоний ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги ва спорт натижаларига самарали таъсир этувчи машғулот воситалари, юкламалари ҳажми ва шиддатининг оптимал нисбатлари ўқув-машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирли¬гининг 2019 йил 9 апрелдаги 02-08-08-15-сон маълумотномаси). Натижада спорт такомиллашуви босқичида шуғулланувчи оғир атлетикачилар амалиётига жорий этилган услубият ва модел кўрсаткичлардаги машқлар мажмуаси спортчиларга республика ва халқаро мусобақаларда 8 та медални қўлга киритишга имкон берган;
оғир атлетика ихтисослигидаги ўқувчиларининг ўқув машғулотларида танлаб олинган машғулот воситалари асосида ишлаб чиқилган услубияти Чирчиқ ихтисослашган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда Урганч ихтисослашган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт такомиллашуви босқичида шуғулланувчиларга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирли¬гининг 2019 йил 9 апрелдаги 02-08-08-15-сон маълумотномаси). Натижада спорт такомиллашуви босқичида шуғулланувчи оғир атлетикачилар амалиётига жорий этилган услубият спортчиларга республика ва халқаро мусобақаларда 7 тадан медални қўлга киритишга имкон яратган.