Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Рамз Ризоқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Геополитик рақобат шароитида маънавий тарғибот системасидаги атрибутив ўзгаришлар, муаммолар ва ечимлар», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fal64.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.
Илмий раҳбар: Чориев Санжар Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, доцент; Мухторов Азамат Мухторович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маънавий тарғибот системасидаги атрибутив ўзгаришларни, мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечимларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кишилик жамияти тараққиёти давомида маънавий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий тараққиёт парадигмалари ўзгариши ва манфаатлар тўқнашувининг кескин тус олиши тарғиботнинг конструктив (бунёдкор) ва деструктив (вайронкор) типларининг юзага келишига сабаб бўлгани давр характери орқали аниқланган;
маънавий тарғибот системасида холис ахборот трансформациясининг визуал, виртуал ва оммавий тарғибот воситалар орқали жамоатчилик фикрига эффектив таъсирининг конструктив (бирлаштирувчи, етакловчи, уюштирувчи) имкониятлари кўрсатиб берилган;
маънавият тарғиботчилари компетентлилиги ва дифференциал ёндашувнинг етишмаслиги бир қатор ижтимоий гуруҳлар (қишлоқ хўжалиги субъектлари, маиший хизмат соҳаси, транспорт, тадбиркорлар, ишсизлар, уй бекалари)нинг миллий маънавий таъсирдан бегоналашиб бораётганлиги ҳодисаси ишонарли аргументлар асосида очиб берилган;
маънавий тарғибот ишларини тематик режалаштириш тарғибот материалларининг мазмунини бойитиш ва тарғибот жараёнларининг изчиллиги, системалилиги, комплекслилигини таъминлаш омили эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маънавий тарғибот системасининг мазмуни, таркиби ва эволюциясини ўрганиш, замонавий тарғибот системаларининг хусусиятларини тадқиқ қилиш асосида:
жаҳондаги геополитик кучлар рақобати билан замонавий тарғибот системаларининг характери ўртасидаги диалектик алоқадорлик мавжудлигини  очиб бериш, замонавий тарғибот тизимларининг ўзига хос жиҳатлари, мақсад-муддаолари, таркибий тузилиши, молиявий ресурслари, назарий-услубий таъминоти, услублари ва усулларини аниқлашга оид назарий хулосалари 2007–2011 йилларда бажарган ОТ-Ф8-022 рақамли “Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири” мавзуcидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон  Республикаси  Олий ва ўрта  махсус  таълим  вазирлигининг 2018 йил 6 декабрдаги 89-03-4242-сон маълумотномаси). Натижасида замонавий тарғибот системалари геополитик кучларнинг мақсад ва манфаатларига мос бўлган ғоя, таълимот, маълумот, ахборот, қарашларни кенг тарқатишга хизмат қилган;
кишилик жамияти тараққиёти давомида маънавий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий тараққиёт парадигмалари ўзгариши ва манфаатлар тўқнашувининг кескин тус олиши тарғиботнинг конструктив (бунёдкор) ва деструктив (вайронкор) типларини юзага келишига сабаб бўлгани ва маънавий тарғибот системасида холис ахборот трансформациясининг визуал, виртуал ва оммавий тарғибот воситалар орқали жамоатчилик фикрига ижобий таъсири ҳақидаги хулоса ва тавсияларидан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2018 йил сентябрь ва октябрь ойларида “Замонавий маънавий таҳдидларнинг моҳияти” ва “Долзарб мавзу” каби кўрсатув ва эшиттиришлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпания-сининг  2018 йил  19 октябрдаги  12-15-1432-сон маълумотномаси). Мазкур тайёрланган кўрсатув ва эшиттиришлар аҳолини замонавий тарғибот системаларининг асл мақсадларидан воқиф этишга хизмат қилган;
миллий маънавий тарғибот системасининг долзарб муаммоларини бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар мажмуидаги методологик таклиф ва тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил учун мўлжалланган иш режаси  II бўлим 16-бандига кўра “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари ва барча тарғиботчиларга мўлжалланган услубий қўлланма,  V бўлим 41-бандида қайд этилган мамлакатимиздаги тинчлик ва фаравонлик муҳитини қадрлашга доир “Маънавиятга таҳдидлар: муаммо ва ечимлар” номли рисола тайёрлаш, VII бўлимнинг 51, 52-бандларида қайд этилган “Жамиятдаги, айниқса, ёшларда фуқаролик позицияси ва уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг ғоявий-мафкуравий механизмларини такомиллаштириш”, “Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши курашишнинг замонавий механизм ва технологиялари” мавзусида амалий тадқиқотлар олиб бориш жараёнларида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 26 декабрдаги 02/07-1329-18-сон маълумотномаси). Диссертацияда илгари сурилган илмий хулоса ва амалий тавсияларнинг қўлланилиши Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг маънавий-маърифий самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
маънавий тарғибот ишларини тематик режалаштириш тарғибот материалларининг мазмунини бойитиш ва тарғибот жараёнларининг изчиллиги, системалилиги, комплекслилигини таъминлаш омили эканлиги ҳақидаги назарий хулосаларидан Ўзбекистон “Миллий Тикланиш демократик партияси Қашқадарё вилояти Кенгаши 2018 йилга мўлжалланган дастурининг III.3.2, III.3.12 ва IV.2-бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгашининг  2018 йил  22 ноябрдаги  02-133-сон маълумотномаси). Илгари сурилган назарий хулосалар, амалий таклиф ва метадологик тавсиялар аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришда самарали хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish