Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳмедова МаърифатАбдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тафаккур тараққиёти тарихида XIX аср Хоразм мутафаккирлари ижтимоий-ахлоқий қарашлари», 09.00.03–Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fal160.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса(муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.
Илмий раҳбар: Отамуротов Саъдулла Отамуротович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Наврўзова Гулчеҳра Негматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Махмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХIХ асрда Хоразмда яшаб ижод этган мутафаккирлар илмий-маънавий  меросининг миллий тикланишда ва ёшлар тарбиясидаги маънавий-маърифий ва  ижтимоий-ахлоқий  ўрнини  асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХIХ аср Хоразм мутафаккирлари асарларида илгари сурилган одамийлик, меҳр-мурувват, саҳоват, ижтимоий ёрдам сингари гуманистик ғояларининг конструктив (бунёдкорлик) аҳамияти маънавий-тарбиявий жараёнларнинг кучайишига сабаб бўлганлиги мантиқий асослаб берилган;
жамият барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи маданият деформацияси (қадрсизланиши)ни бартараф қилишда ХIХ аср Хоразм мутафаккирларининг диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, маданиятлараро мулоқот каби секуляристик ғояларидан фойдаланиш зарурлиги илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
ХIХ аср Хоразм мутафаккирларининг ахлоқий-эстетик, диний-тасаввуфий, маънавий-маърифий ҳамда илмий-дидактик қарашлари замонавий ахлоқий тарбияни шакллантиришда муҳим омил эканлиги фалсафанинг атрибутив категориялари воситасида далилланган;
ХIХ аср Хоразм мутафаккирларининг маънавий меросидаги хурфикрлилик, диний-маърифий, маданиятлараро мулоқот интеграцияси каби концепциялари миллий ва диний мансубликка қараб эмас, балки барча халқларга нисбатан диний ва маданий толерантликка асосланганлиги исботлаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
XIX аср Хоразм мутафаккирлари ижтимоий-ахлоқий қарашлари ҳақидаги таълимотнинг илмий-фалсафий асосларини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
мутафаккирларнинг  одамийлик, жамиятни инсонпарварлаштириш, бева-бечора ва муҳтожларга ёрдам тўғрисидаги фикрлари ёшларимизда миллий қадриятларимизга бўлган  эътиборни кучайтиришга ва уларни бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш хусусдаги таклифлардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгашининг 2018 йилга мўлжалланган иш режасининг қатор бандларида фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2018 йил 19 апрелдаги 04-13/2140-сон маълумотномаси). Бу эса ўз навбатида, ёшларимизнинг миллий қадриятларимизга бўлган эътиборни янада кучайтиришга ҳамда бу борадаги билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилган;
жамият барқарорлигига салбий таъсир  кўрсатувчи  деструктив (бузғунчи) омилларни бартараф қилишда Хоразм мутафаккирларининг секуляристик ғояларидан фойдаланиш зарурлиги илмий асосланган фикр мулоҳазалари ва таклиф-тавсияларидан Хоразм вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар мажмуасининг 2019 йил иш режасининг 1-бўлими 7-банди ва 2-бўлими 16-бандларида фойдаланилган шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокими маҳкамаси 2019 йил 25 январдаги 4-343-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ўсиб келаётган баркамол авлоднинг маънавий-ахлоқий қарашларининг юксалишига ва ички туризмнинг ривожланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish