Sayt test rejimida ishlamoqda

Асқарова Шахноза Камолидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инглиз ва ўзбек тилларида такрорнинг лингвистик хусусиятлари», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Fil374.
Илмий раҳбар: Қулмаматов Дўсмамат Саттарович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc 27.06.2017.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Сиддиқова Ирода Абдузуҳуровна, филология фанлари доктори; Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ва ўзбек тилларида такрорнинг лингвистик хусусиятларини чоғиштириб ўрганиш орқали эмоционал-экспрессив, ахборотни йўналтирувчи ва матн яратувчи хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: инглиз ва ўзбек тилларининг турли сатҳларида такрорнинг ифодаланиш моҳиятига бағишланган тадқиқиқотчиларнинг илмий-назарий қарашлари орқали унинг икки халқ миллий менталитетига хос экстралингвистик, миллий-маданий хусусиятларини ёзма нутқда акс этиши исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий асарлар ва уларнинг таржималари матнидаги такрорнинг структур, семантик, стилистик хусусиятлари ҳамда эстетик, матн яратувчи, ахборотни йўналтирувчи вазифалари далилланган;
чоғиштирилаётган тиллар бадиий асар матнлари ва уларнинг таржималарида такрорнинг эмоционал-экспрессив функцияларини таснифлаш, маъно кучайтириш, лисоний тежамкорликни амалга оширишдаги роли исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларида такрорни ифодаловчи тил бирликларининг шеърий таржима матнларида акс этиши чоғиштирилган, уларнинг  ўхшаш, яъни ҳар икки тилда аллитерация, анафора, антиципация, ассонанс, параллелизм, плеоназм, редупликация, тавтология каби турлари мавжудлиги далилланган;
еpizauxis, conduplicatio, diacope каби терминларнинг ўзбек тилида муқобили учрамаса-да, ўзбекча шеър ва матнларда уларнинг муайян белгилари мавжудлиги чоғиштирма таҳлиллар орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Такрорнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги лингвистик хусусиятларини чоғиштириш орқали олинган натижалар асосида:
ўзбек тилидаги такрорнинг мумтоз ва замонавий адабиёт намуналарида акс этиши бўйича олинган илмий-назарий хулосалардан Ф1-ФА-0-55746 «Марказий Осиё халқлари адабий қўлёзма ёдгорликларини тадқиқ этиш. Ўзбекистон шоир ва ёзувчилари архивини тўплаш ва уларни илмий тавсифлаб нашрга тайёрлаш» номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 16 февралдаги 313, 12-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотдан ўрин олган материаллар лойиҳа доирасида нашр этилган «Тўтинома» ва «Қуш тили» типидаги асарларнинг қиёсий-типологик ва текстологик тадқиқи» номли монографияларда Навоий асарларида қўлланилган такрор бўйича маълумотлар беришда асос бўлган;
сўз, сўз бирикмаси ва гап такрорлари бўйича олинган натижалардан ОТ-А1-53 «Таржима назарияси ва амалиёти факультети талабалари учун «Translation in Use» дарслигини яратиш ва нашр қилиш» мавзусидаги амалий лойиҳада кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 4 декабрдаги ФТА-0211/1234-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши магистратура мутахассислиги бўйича инглиз тилида дарслик ва лингвистик луғат яратиш имконини берган;
такрорнинг стилистик хусусиятларига бағишланган хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O`zbekiston» телерадиоканали ДУК «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририяти томонидан тайёрланган «Бедорлик» радиоэшиттиришининг қатор сонларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O`zbekiston» телерадиоканали ДУКнинг 27 ноябрь 2017 йилдаги O`z/2-1-119-сон маълумотномаси). Натижада ушбу радиоэшиттириш инглиз ва ўзбек тилидаги тадқиқотларнинг бугунги ҳолати, замонавий тилшуносликнинг ютуқлари ҳамда такрорнинг турли функциялари ҳақида маълумот беришда, радиотингловчиларни ҳар икки тилдаги такрорга оид янги маълумотлар билан таништиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish