Sayt test rejimida ishlamoqda

Мустаева Гулдора Салахиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нутқ муҳитида шаклланувчи француз тили образли ўхшатишларининг семантик-когнитив механизмлари (homme, femme, enfant отлари мисолида)”, 10.00.04–Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fil240.
Илмий раҳбар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc 27.06.2017.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Исламджанова Хафиза, филология фанлари доктори, профессор; Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Homme, femme ва enfant таркибли спонтан образли ўхшатишларнинг шаклланиш қонуниятларини семантик ва когнитив аспектларда аниқлаш ҳамда уларнинг мазмунини тизимлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“спонтан образли ўхшатиш” тушунчасининг тил тизими доирасида намоён бўладиган ва нутқ жараёнида фаоллашадиган номинатив, денотатив ҳамда когнитив моҳияти асосланган;
спонтан ўхшатиш структурасида образ лексик-семантик ва грамматик жиҳатидан шаклланиши ва турли мулоқот вазиятларида воқеланишининг лисоний-тафаккур асослари аниқланган;
homme, femme таркибли спонтан образ ўхшатишларнинг структур-семантик моделлари ва компонентлари ўртасидаги комбинатор-семантик алоқаларнинг тил тизимига оид автосемантик ва синсемантик турлари асосланган;
ўхшатиш образи ўрнида homme, femme лексемаларининг фаоллашувида юзага келадиган қўшимча семалар ҳамда мазкур бирликларнинг танлаб олинишига имкон берадиган луғат бирликлари маъно бўлаклари ва уларнинг таркибий қисмлари воситасида таъминланадиган семантик омиллар тавсифланган;
ўхшатиш образи ўрнида қўлланган homme, femme лексемаларининг семаларидаги образларнинг турли нутқий ҳаракатлар замирида воқеланиши статистик маълумотлар асосида далилланган;
homme, femme ва enfant таркибли спонтан образли ўхшатишлар шаклланишида француз миллий онгига хос жараёнларнинг инсон тафаккури ва тажрибаси билан асосланадиган когнитив механизм сифатидаги роли исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Француз тили спонтан образли ўхшатишлар шаклланишининг семантик ва когнитив механизмларини очиб бериш бўйича олинган натижалар асосида:
спонтан образли ўхшатишлар шаклланишининг семантик-когнитив йўналишлари билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан ОТ–Ф8–062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” мавзусидаги фундаментал тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 4 сентябрдаги 89-03-3122 ПҚ-2789-сон маълумотномаси). Натижада миллий образни шакллантирувчи воситалар тўғрисидаги билимларнинг лисоний воқеланишига оид маълумотлардан фойдаланиш, образли ўхшатишларнинг бундай кўп қамровли ўрганилиши уларнинг туб моҳиятини батафсил аниқлаш, ҳар бир ҳодисанинг тизимда тутган ўзига хос ўрни ва алоҳида жиҳатларини белгилаш имконини берган;
спонтан ўхшатиш образи ўрнида қўлланган сўзларнинг маъно турлари, ўхшатиш компонентларининг ўзаро семантик алоқалари, семантик оппозициянинг турлари, қиёсланаётган денотатларнинг ҳаракатлари, ҳолатлари ва белгилари тўғрисидаги тасаввурларни тизимлаштириш билан боғлиқ натижалардан И-204-4-5 рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 4 сентябрдаги 89–03–3122-сон маълумотномаси). Тадқиқот ишидаги таҳлил усулларидан фойдаланиш янги методлар сифатида ўқув луғатлари ва дастурлари ишлаб чиқишга имкон берган;
homme, femme, enfant таркибли спонтан образли ўхшатишлар қўлланишида тақдим этиладиган образли ахборот мазмуни ва кўламининг кўп ва кенг маъноли сўзлар орқали тақдим этилиш хусусиятлари билан боғлиқ натижалар “5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили ва адабиёти)”, “5111400 – Хорижий тил ва адабиёти” бакалавриат таълим йўналишлари ва “5А120102 – Лингвистика (француз тили)” магистратура мутахассисликларининг малака талабларига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 2 октябрдаги 89-03-3525-сон маълумотномаси). Натижа талабаларнинг образли нутқ компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантириш самарадорлигини оширишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish