Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Абдусалим Холбоевичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мевали боғлар тангачақанотлилари (Insecta, Lepidoptera) биоэкологияси ва уларнинг сонини бошқариш», 06.01.09–ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /қишлоқ хўжалик фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.06.2015/В2015.2.Qx206.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сулаймонов Ботиржон Абдушукурович, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, 16.07.2013.Qx.22.01.

Расмий оппонетларнинг  Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Торениязов Елмурат Шерниязович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Бойметов Карим Исаевич қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Теллаев Рихсивой Шамахамадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади.

мевали боғларда учрайдиган тангачақанотли ҳамда биологияси, зараркунанданинг зарарлаш миқдор мезонини белгилаш асосида уларнинг сонини бошқариш юзасидан ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

илк бор республикамиз мевали боғларида учрайдиган тангачақанотли зараркунандалар тур таркиби аниқланган ҳамда зараркунандаларнинг озиқланиш ихтисослигига кўра учта (ксилофаглар, филлофаглар ва карпофаглар) гуруҳига мансуб асосий турларининг биологик ривожланиш хусусиятлари очиб берилган;

тангачақанотли зараркунандалар асосий турларининг биологик хусусиятлари, зарарлилик даражаси аниқланган;

зарарланган объектларга қарши инсектицидларни қўллашни ўчоқ-уяли, механик усули, феромон тутқич ёрдамига асосланган феромониторинг усули, шунингдек, гормонал инсектицидларни қўллаш усуллари ишлаб чиқилган;

кўчатзорлар ва мевали боғларни тангачақанотли ва йўлдош зараркунандалардан умумий уйғунлашган ҳимоя қилишнинг такомиллашган тизими ишлаб чиқилган;

мевали боғларни янги такомиллашган ҳимоя қилиш тизимида 11 та инсектицид турига агротоксикологик жиҳатдан баҳоланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

11 та инсектицид мевали боғлар тангачақанотли зараркунандаларига қарши уйғунлашган ҳимоя қилиш тизимида қўллаш учун «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати» га киритилган.

Республика қишлоқ хўжалиги амалиётида қўллаш учун тангачақанотли зараркунандалар ҳамда йўлдош зараркунандаларга қарши уйғунлашган ҳимоя қилишнинг умумий тизими такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 22.01.2016 й., 02/90-94-сонли маълумотнома).

Республиканинг 81 минг гектар майдондаги мевали боғларида мазкур препаратлар қўлланилган ва ҳар гектардан ўртача 31,5-66,5 центнер қўшимча ҳосил олинган, сарфланган ҳар 1 сўм учун 2-3,6 сўмлик маҳсулот олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish