Sayt test rejimida ishlamoqda

Холматов Нормаҳаммад Урозович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сазоғон маданияти ва унинг Ўзбекистон неолит даврида тутган ўрни», 07.00.06–  Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Tar61.
Илмий раҳбар: Джуракулов Мавлон Джуракулович, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Археологик тадқиқотлар институти, DSc.27.06.2017.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Сагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор, академик; Сулейманов Рустам Ҳамидович, тарих фанлари доктори, профессор; Матбобоев Боқижон Хошимович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон миқёсида яхлит, умумлашган тизимда неолит жамоалари моддий маданиятини тадқиқот объекти сифатида таҳлил этиш, шу ўринда Ўзбекистон неолит даври жамоалари моддий маданияти тизимида Сазоғон маданиятининг ўрнини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта Зарафшон воҳаси Қоратепа тоғ тизмаси шимолий ён бағрида аниқланган 30 га яқин очиқ ва ғор-ўнгур типидаги тош даври ёдгорликлари асосида мазкур ҳудуднинг археологик харитаси яратилган;
Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳасида ўрганилган Чорбақти 11,23, 27,41, Сазоғон 1, Замичатош, Қоракамар, Очилғор макони пастки маданий қатламидан топилган тош қуролларга типологик ёндашув асносида воҳа тош даври тараққиёти босқичлари тизимида мезолит тарихий давр сифатида мавжуд бўлганлиги асосланган;
Ўрта Зарафшон воҳаси Қоратепа тоғ тизмаси шимолий ён бағри янги кашф этилган палеолит (Олмабулоқ макони), мезолит (Қоракамар, Замичатош, Очилғор макони пастки маданий горизонти) ва неолит (Жангал 1, Тепақул 3,4,5, Лолаб, Очилғор юқори маданий горизонти, Оҳалик) ёдгорликлари асосида мазкур ҳудуд тош даврида ўзига хос «микро маданий воҳа» бўлганлиги исботланган;
Ўрта Зарафшон воҳаси Қоратепа тоғ тизмаси ён бағрида аниқланган 10 га яқин неолит ёдгорликлари тош индустрияси учиринди-пайрақали эканлиги, пайрақали қисмида микропайрақалар салмоғининг юқорилиги, қайроқтошли элемент кузатилиши ҳамда тош қуролларида тоғ минтақаси мезолит-неолит даври ёдгорликлари тош индустриясига хос хусусиятларнинг мавжудлигига асосланиб, Сазоғон маданиятининг Марказий Осиё неолит маданиятлари тизимида мустақил маданият эканлиги исботланган;
Самарқанд сўнгги палеолит ёдгорлиги тош индустриясига хос бўлган дисксимон, ёнлама ишлов берилган тош ўзаклари, микрочопперлар, тик, “бурунчали” иш майдонига эга бўлган қирғичлар, “тирноқсимон” микроқирғичлар, дисксимон, ўзаксимон кўринишли қирғичлар, қовурғасимон пайрақалар, архаик кўринишдаги пайрақа қуроллари, рандасимон, понасимон қуроллар каби тош қуролларнинг Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳаси ҳамда Қизилқум мезолит, неолит ёдгорликларининг тош индустриясида учратилишига асосланиб, уларнинг, хусусан, Сазоғон неолит маданиятининг автохтон тарзда шаклланганлиги исботланган;
Сазоғон жамоаларининг қўшни Калтаминор жамоалари билан пайрақадан ясалган тош қуролларининг шакли, ишлов берилиш усуллари, сопол идишлари шакли ва безаклари, ҳамда зеб-зийнатлари ўхшашлиги, Ҳисор жамоалари билан тош индустриясида тоғ минтақасига хос қуроллар, қайроқтошли элементи, Марказий Фарғона жамоалари билан тош индустриясида микропайрақалар салмоғи юқорилиги ҳамда паст текислик минтақасига хос геометрик микролитларнинг деярли учрамаслиги асосида Сазоғон, Калтаминор, Ҳисор ва Марказий Фарғона жамоалари ўзаро маданий алоқада бўлишганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сазоғон маданияти ва унинг Ўзбекистон неолитида тутган ўрни устида олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Зарафшон воҳасининг яқин йилларгача номаълум бўлиб келган мезолит даврининг аниқланиши ва воҳа мезолит даври жамолари моддий маданияти шаклланиши ва ривожланиши илдизлари Самарқанд сўнгги палеолит макони маданияти билан боғлиқлиги тўғрисидаги хулосасидан Археологик тадқиқотлар институтида бажарилган Ф1-ФА-0-76486 рақамли “Марказий Осиёда ўрта палеолитдан сўнгги палеолит даврига ўтиш ва илк замонавий одамнинг пайдо бўлиши муаммолари  мавзуидаги давлат грантида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 25 июндаги 3/1255-1773-сонли маълумотномаси). Ушбу хулоса диссертациянинг Чорбақти, Сазоғон  1, Қоракамар, Замичатош, Очилғор макони пастки маданий қатлами материаллари асосида илмий асослаб берилган. Бу илмий натижалар ва хулосаларнинг қўлланилиши воҳа мезолит даври жамоалари моддий маданиятини ёритишга, даврнинг айрим муҳим назарий муаммоларининг ечими сифатида хизмат қилган.
Зарафшон воҳасида сўнгги палеолитдан тадрижий тарзда мезолит даврига ўтилганлиги ва шу асосда Сазоғон маданияти генезиси автохтон тарзда эканлиги тўғрисидаги хулосасидан Археологик тадқиқотлар институтида бажарилган Ф1-ФА-0-76486 рақамли “Марказий Осиёда ўрта палеолитдан сўнгги палеолит даврига ўтиш ва илк замонавий одамнинг пайдо бўлиши муаммолари мавзуидаги давлат грантида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 25 июндаги 3/1255-1773-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий натижа ва хулосаларда Сазоғон маданияти генезисининг автохтонлиги диссертациянинг Сазоғон 1,2, Қоракамар, Жангал 1, Тепақул 3,4, Очилғор макони тош индустриясининг ўзига хослик, яъни сўнгги палеолит (Самарқанд макони), мезолит даври (Чорбакти, Сазоғон 1, Қоракамар, Замичатош, Очилғор макони пастки маданий қатлами) тош қуроллари-дисксимон тош ўзаклари, микрочопперлар, тик, “бурунчали” иш майдонига эга бўлган қирғичлар, “тирноқсимон” микроқирғичлар, дисксимон, ўзаксимон кўринишли қирғичлар, қовурғасимон пайрақалар, архаик кўринишдаги пайрақа қуроллари, рандасимон, понасимон қуроллар эволюцияси кузатилиши асосида илмий асослаб берилган;
Сазоғон маданиятига оид янги илмий хулосалар, чизма ва фотосуратлар асосида Ўрта Зарафшон воҳаси неолити даври моддий маданиятини акс эттирувчи буклет ва флаерлар тайёрланди (Маданият вазирлигининг 2019 йил 3 июндаги 01-12-10-3307-сон маълумотномаси). Диссертация илмий натижалари акс этган ушбу буклет ва флаерлар хорижий ва маҳаллий сайёҳларга  Сазағон маданияти ва Ўзбекистон ҳудудларида неолит даври, унинг аҳамияти ҳақидаги янги маълумотларни олишларида хизмат қилмоқда;
Қоракамар, Жангал 1, Тепақул 3-4, Очилғор макони, Сазоғон 1-2 археологик ёдгорликларида олиб борилган қазишмалар чоғида аниқланган археологик ашёлар, жумладан тош қуроллар, хусусан, тош ўзаклари, қирғич, кескич, тешгич ҳамда сополлар Самарқанд давлат музей-қўриқхонасининг «Ўзбекистон дунё маданиятлари чорраҳасида» экспозициясига  киритилган (Маданият вазирлигининг 2019 йил 3 июндаги 01-12-10-3307-сон маълумотномаси). Музей экспонатлари орасидан жой олган ашёлар Сазоғон маданияти тарихи, қадимги аҳолининг моддий маданияти, турмуш тарзи, иқтисодий хўжалик асослари ҳамда унинг Ўзбекистон тарихида тутган ўрни бўйича маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларнинг янги маълумотлар билан таъминланишида хизмат қилмоқда;
Ўрта Зарафшон воҳаси Қоратепа тоғ тизмаси шимолий ён бағрида аниқланган 30 га яқин очиқ ва ғор-унгур типидаги тош даври ёдгорликларига оид янги маълумотлар Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш Бош бошқармасинининг Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бўйича Давлат инспекцияси амалиётида фойдаланилган (Маданият вазирлигининг 2019 йил 3 июндаги 01-12-10-3308-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар археологик объектларни харитаси ва каталогини яратиш ҳамда археологик ёдгорликларни сақлаш, муҳофаза қилиш ва уларнинг мониторингини олиб боришда кенг қўлланилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish