Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминова Зарифа Одиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инсон маънавий борлиғига синергетик ёндашув», 09.00.01–Онтология, гносеология, мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fal69.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.
Илмий раҳбар: Тураев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Шермухаммедова Нигина Арслановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Саломова Хакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инсон маънавий борлиғини мураккаб феномен сифатида синергетик моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мураккаб социал вазиятлар инсоннинг ўз-ўзини ташкиллаштириш механизмларидан фойдаланиш орқали ижодий руҳ ва салоҳиятини намоён қилиш ва ўзини янги, ривожланган босқичга олиб чиқиши учун туртки бўлиш хусусияти мантиқий-гносеологик жиҳатдан асослаб берилган;
эркинлик ва индивидуаллик меъёридан ошганида инсоннинг ўзлигидан, ўз моҳиятидан бегоналашиши ҳамда ўзининг ички моҳиятини инкор этишига олиб келиши очиб берилган;
оила микромуҳитидаги бифуркация ҳолати, яъни беқарор вазиятнинг фарзанд тарбиясига салбий таъсирини макромуҳит шароитида аттрактор тамойили асосида бартараф этиш мумкинлиги исботлаб берилган;
инсон руҳий оламидаги хаос (тартибсизлик ва стресслар) шахсда наркомания ва алкоголизм сингари инсон жисмоний структурасини емирувчи иллатларни келтириб чиқариш сабаблари (синергетикадаги хаос ва тартибнинг бир-бирига ўтиши қоидаси воситасида) асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инсон маънавий борлиғига синергетик ёндашув асосида ишлаб чиқилган таклифлар  асосида:
синергетикадаги хаос ва тартибнинг бир-бирига ўтиши қоидаси воситасида асослаб берилган инсон руҳий оламидаги хаос шахсда наркомания ва алкоголизм сингари инсон жисмоний структурасини емирувчи иллатларни келтириб чиқариш сабаблари ҳақидаги тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги Маънавият ва маърифат бўлимининг 2017 йилга мўлжалланган йиллик иш режасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 26 январдаги 8-7-8/120-сон маълумотномаси). Бу ўсмирларда ҳуқуқий маданиятнинг ошишига ва улар  орасидаги жиноятлар сонининг камайишига ижобий таъсир кўрсатган;
оила микромуҳитидаги бифуркация ҳолати, яъни беқарор вазиятнинг фарзанд тарбиясига салбий таъсирини макромуҳит шароитида аттрактор тамойили асосида бартараф этиш мумкинлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд вилоят Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 03/1487-18-сон маълумотномаси). Бу оила ва маҳалла ўртасидаги ҳамкорликнинг кучайишига самарали хизмат қилган;
эркинлик ва индивидуаллик меъёридан ошганида инсоннинг ўзлигидан, ўз моҳиятидан бегоналашиши ҳамда ўзининг ички моҳиятини инкор этишига олиб келишига оид амалий таклифларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгашининг 2018 йилга мўлжалланган йиллик иш режаси асосида ўтказилган ёшларнинг ўз-ўзини англаши – миллий ўзликни англашининг асоси, инсон моҳиятини инкор этувчи турли субмаданиятларга нисбатан оқилона нуқтаи назар ва муносабатни шакллантириш масалаларидаги тренинг ва чиқишларида фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2018 йил 22 ноябрдаги 04-13/6076-сон маълумотномаси). Бу ёшлар ва ўсмирлар орасида субмаданият элементлари ёйилишининг олдини олишга самарали таъсир ўтказган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish