Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоёров Бобомурод Норматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жамият демократлашувида миллатлараро муносабатларни такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fal98.
Илмий раҳбар: Туленова Гулмира Жандаровна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Хуррам Фармонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мусаев Одил Рахматович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: демократик ислоҳотлар шароитида миллатлараро муносабатларни такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
этник бирлик тушунчалари, жумладан, «элат» – қон-қариндошлик ришталари боғланган кишиларнинг бирлиги, «миллат» – жуғрофий омиллар таъсирида шаклланган ирқий қиёфага эга, моддий, маънавий, руҳий-психологик омиллар асосида уюшган бирлиги, «халқ» – турли этник гуруҳга мансублигидан қатъи назар давлат фуқаролигига эга кишиларнинг сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан бирлиги эканлиги билан бойитилди;
миллатлараро муносабатлардаги дифференциация ва интеграция жараёнларининг истиқболлари ҳамда Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи устувор йўналишида амалга оширилаётган миллий сиёсатга хос бўлган жиҳатлар очиб берилган;
миллий ва умуммиллий манфаатлар уйғунлиги демократик ислоҳотларнинг амалий натижалари билан узвий боғлиқлиги, миллатлараро муносабатларни такомиллаштиришда фуқаролик жамияти институтларининг таъсирчан роли очиб берилган;
миллатлараро зиддиятлар типологияси, миллатчилик терроризми тенденциялари тавсифланган, хавфларнинг олдини олишда ғоявий-мафкуравий ишлар самарадорлигини ошириш йўллари кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жамият ҳаётини демократлаштириш, миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашда миллатлараро муносабатларни такомиллаштиришга оид илмий концепцияларининг ижтимоий-фалсафий ва қиёсий таҳлили асосида «элат», «миллат», «халқ» категорияларининг конкретлашган мазмуни, аниқлик киритилган илмий таърифларнинг ижтимоий-фалсафий таҳлилига оид таклифлардан          А-1-163 рақамли «Демократик ислоҳотларда «Ўзбек модели»нинг концептуал масалалари таҳлили ва изчил ривожланишнинг назарий-методологик асослари» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида демократик ислоҳотларда миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш билан боғлиқ масалаларни, Ўзбекистондаги миллатлараро муносабатлар ва тотувликни мустаҳкамлаш жараёнларининг илмий асосларини фалсафий-методологик нуқтаи назардан ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 майдаги 89-03-1866-сон маълумотномаси). Ушбу лойиҳани амалга оширишда демократик ислоҳотларнинг миллатлараро муносабатларни такомиллашувига таъсири билан боғлиқ масалаларни ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш жараёнларининг илмий асосларини илмий-фалсафий нуқтаи назардан ўрганишга ижобий таъсир кўрсатган;
давлатларнинг моно ва полиэтник таркибини юзага келтириб чиқарувчи сабаблар, миллатлараро муносабатларда кузатилаётган дифференциация ва интеграция жараёнларининг истиқболлари ҳамда миллий ўзига хосликни асраб қолиш, миллий сиёсат, миллий бошқарув андозаларига хос бўлган хусусиятларига оид илмий хулоса ва тавсиялар «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 2017 йилда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларида «Ўзбекистон – умумий уйимиз» мавзусидаги жамоатчилик фикри сўрови бўйича ўтказилган социологик тадқиқот жараёнида амалда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2018 йил 7 ноябрдаги 01-16/353-сон маълумотномаси). Бу эса, ўз навбатида мамлакатдаги миллатлараро муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш тенденцияларини чуқур ўрганишга, уларнинг ўзгариши динамикасини аниқлашда хизмат қилган;
миллий ва умуммиллий манфаатлар уйғунлиги, миллатлараро муносабатлар тараққиёти демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг амалий натижалари билан узвий боғлиқлиги ҳамда миллатлараро муносабатларни такомиллаштиришда фуқаролик жамияти институтларининг таъсирчан роли ва аҳамияти асосланган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан мамлакатимиздаги миллатларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашда, ўзаро тенглик ва манфаатдорликка асосланган сиёсатни амалга оширишда, миллий маданий марказлар фаолиятини такомиллаштиришда, турли миллатлар орасида амалга оширилаётган маданий ҳамкорлик ва алоқаларни ривожлантиришга бағишлаб ўтказилаётган тадбирларида ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи устувор йўналиши – хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2018 йил 21 ноябрдаги 01-09-1926-сон маълумотномаси). Бу мамлакатимиздаги миллатларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашда, ўзаро тенглик ва манфаатдорликка асосланган сиёсатни амалга оширишда ҳамда миллий маданий марказлар фаолиятини такомиллаштиришда, турли миллатлар орасида амалга оширилаётган маданий ҳамкорлик ва алоқаларни ривожлантириш имконини берган;
миллат ва элатлараро зиддиятларнинг  сабаблари,  миллатчилик,  унинг қайта  тикланишида  терроризмнинг  роли ва асосий тенденцияларини ўрганиш ва  бартараф этиш  бўйича ишлаб  чиқилган   амалий  таклифлардан Республика  маънавият  ва  маърифат  марказининг  «2018  йилда Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури»нинг VII боб «Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тадқиқот ишлари» 51-банди «Жамиятидаги, айниқса, ёшларда фуқаролик позицияси ва уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг ғоявий-мафкуравий механизмларини такомиллаштириш» мавзусида илмий-амалий тадқиқотлар олиб боришда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 6 мартдаги 02/09-258-19-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган илмий хулосалар, амалий таклифлар мамлакатимиз ёшлари ҳуқуқий маданияти, маънавиятини янада юксалтириш, мустақил фуқаролик позициясини шакллантиришнинг ғоявий-мафкуравий механизмларини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлар натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish