Сайдалиева Махруйнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ҳужайра туркумлари регулятор механизмларининг математик моделлари», 05.01.07 – «Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи» (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т305.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.Т/FM.29.01.
Илмий маслаҳатчи: Бекмуратов Тулкун Файзиевич, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Расмий оппонентлар: Усманов Ришат Ниязбекович техника фанлари доктори, профессор; Юлдашев Таджимат техника фанлари доктори; Туракулов Холбўта Абилович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
тирик тизимлар ҳужайра туркумлари регуляторикасида элементлараро вақтий-фазовий ўзаро муносабатлар механизмларини ифодаловчи имитацион моделлаштириш усуллари ва математик моделлари мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
ҳужайра туркумларининг функционал бирлиги асосида бўлинувчи, ўсувчи, табақаланувчи, махсус вазифалар бажарувчи, қарувчи хужайралар гуруҳлари ҳужайра туркумларини регулятор механизмларининг концептуал модели яратилган;
ҳужайра вақтий-фазовий шаклланишининг ички жараёнларини ифодаловчи ҳужайра туркумларининг функционал бирлигидаги имитацион моделлари, ҳамда дифференциал-айирма тенгламалар системаси асосида тузилган ҳужайра туркумларининг функционал бирлигида ҳужайралар сонининг миқдорий ўзаро муносабатларини математик модели ишлаб чиқилган;
ҳужайра бўлиниши, табақаланиши, ҳужайранинг ўзига хос вазифаларни бажариши, яшаш даври босқичлари жараёнлари моделларидан ташкил топган ҳужайра туркумларининг функционал бирлигида ҳужайра функциялари регулятор механизмларининг интеграллашган математик моделлари мажмуи яратилган;
илк бор ҳужайра ҳажми динамикаси эътиборга олинган ва ҳажм миқдорининг ўзгариши сабабли ҳужайра бўлиниши модели ва ҳажмнинг ўзгариши параметрлари орасидаги миқдорий боғлиқликнинг ҳужайра функциялари моделлари ишлаб чиқилган;
ҳужайра туркумлари регулятор механизмларини ночизиқ ўзаро боғланишлари, ўз-ўзини идора қилиши, охирги маҳсулот ингибицияси, ассосиативлаш услуб ва имитацион моделларини компьютерда ишлаб чиқишнинг алгоритмлари тузилган;
биология ва тиббиётда ҳужайра туркумлари регулятор механизмларининг ўзаро боғликлик жараёнлари моделларини ишлаб чиқиш масалаларини ечишга йўналтирилган ҳисобий тажрибалар учун информацион технология ва дастурий воситалар яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳужайра туркумлари регуяторикасини ўзгариши туфайли юзага келадиган касалликларни келиб чиқиши сабаблари, динамикаси ва оқибатларини аниқлаш бўйича оптимал қарорлар қабул қилишда ҳужайра туркумлари регулятор механизмларининг моделларидан фойдаланиш дастлабки ташхис қўйишда аниқликни 1,5-2 маротабага ва даволаш самарадорлигини 35-40 фоизга оширади, ҳамда биология ва тиббиётда тажриба ишларини режалаштиришда тажриба ўтказиш харажатини тежаш ҳисобига йиллик 120,5 млн. сум. самарадорликка эришилади (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 4 февралдаги 02-8/677-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 1 мартдаги 84-3/49-сон маълумотномалари).