Sayt test rejimida ishlamoqda

Зикирова Нафосат Каршибоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиё давлатларида миллий тараққиёт моделлари (ижтимоий – фалсафий таҳлил) 09.00.04– Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fаl175.
Илмий раҳбар: Норқулов Дўстмурод Тошпўлатович, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Кўчқоров Вахоб Ҳошимович, сиёсий фанлардоктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Осиё  давлатлари  миллий  тараққиёт  моделларининг  тарихи,  назарияси  ва  истиқболларини  ижтимоий-фалсафий  тадқиқ  этишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Осиё давлатларининг миллий тараққиёт моделлари глобаллашув натижасида юзага келган вазиятлар ва ривожланиш талабларига жавобан яратилгани, моҳиятан ижтимоий – тарихий аҳамиятга эга воқелик, объектив зарурият экани илмий асосланган;
миллий тараққиёт моделлари фалсафанинг алоҳидалик, умумийлик, хусусийлик категориялари воситасида назарий асосланган ва глобал, минтақавий ўзгаришларга мувофиқлик, халқаро муносабатлардаги зиддиятларга ҳозиржавоблик «Абадий дўстлик», «Евросиё иқтисодий иттифоқи», «Ядро қуролидан холи минтақа» каби трансмиллий уюшмалар ҳамда харакатлар орқали очиб берилган;
Марказий Осиёдаги иқтисодий ва маданий – гуманитар алоқаларнинг миллий тараққиёт моделларига мувофиқ ривожланиши динамикаси, бу борадаги плюралистик ёндашувлар, уларни этномаданий муштараклик атрофида уйғунлаштиришнинг аҳамияти асосланган;
Марказий Осиёда минтақавий интеграцияни янги босқичга кўтариш,  тинчлик, барқарор ривожланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш, этноконфессионал алоқаларни мустаҳкамлашдаги Ўзбекистон Республикасининг ташаббуслари ва конструктив хамкорлигининг аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Марказий Осиё давлатларида миллий тараққиёт моделлари» (ижтимоий – фалсафий таҳлил) тадқиқоти натижаси асосида:
Марказий Осиё давлатларининг миллий тараққиёт моделлари глобаллашув натижасида юзага келган вазиятлар ва ривожланиш талабларига жавобан яратгани, моҳиятан ижтимоий – тарихий аҳамиятга эга воқелик, объектив зарурият эканига оид ҳулосаларидан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси «O`zbekiston 24» телерадиоканали давлат унитар корхонасининг  «Ўзбекистон ва дунё», «Фан», «Сиёсат» каби дастурлари  сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси «O`zbekiston 24» телерадиоканали давлат унитар корхонаси 2018 йил 23 апрелдаги 03/09-363 сон маълумотномаси). Илмий ҳулоса минтақа ҳалқларининг қалби, маънавий оламини англаш, ижтимоий-маънавий эҳтиёжларни сифатли қондириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда фаол қатнашишга ҳизмат қилади;
миллий тараққиёт моделлари фалсафанинг алоҳидалик, умумийлик, хусусийлик категориялари воситасида назарий асосланган ва глобал, минтақавий ўзгаришларга мувофиқлик, халқаро муносабатлардаги зиддиятларга ҳозиржавоблик «Абадий дўстлик», «Евросиё иқтисодий иттифоқи», «Ядро қуролидан холи минтақа» каби трансмиллий уюшмалар ҳамда харакатларга оид хулосаларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги А-1-163 «Демократик ислоҳотларда ўзбек моделининг концептуал масалалари таҳлили ва изчил ривожланишнинг назарий-методологик асослари» (2015-2017 йиллар) мавзуидаги амалий лойиҳани тадбиқ этилишида, «Марказий Осиё давлатларида миллий тараққиёт моделлари» (Тошкент, 2017) монографияси ҳамда «Марказий Осиё республикаларида миллий тараққиёт моделларинг шаклланиши ва ўзига хос хусусиятлари» (Тошкент, 2016), «Ўзбек модели ва унинг ижтимоий демократик тараққиётдаги ўрни» (Тошкент, 2017) илмий мақолаларидан фойдаланилди. (ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 89-03-2126-сон маълумотномаси);
Марказий Осиёдаги иқтисодий ва маданий – гуманитар алоқаларнинг миллий тараққиёт моделларига мувофиқ ривожланиши динамикаси, бу борадаги плюралистик ёндашувлар, уларни этномаданий муштараклик атрофида уйғунлаштиришининг аҳамиятига доир илмий хулосалари ва «Марказий Осиё: миллий ва стратегик тараққиёт» илмий тадқиқотлар марказини ташкил этиш борасидаги таклиф-тавсиялардан ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси – фаолиятимиз Дастури», «Ўзбекистон Республикаси Президентининг маърузалари – партия ташкилотлари ва олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси фаолиятининг дастури амали», «Партия кадрлар ва мафкуравий-ғоявий сиёсатининг янги ёндошувлари хамда долзарб муаммолари» мавзуларида ишлаб чиқилган лойиҳаларида ва «Жамоатчилик назорати орқали фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаймиз!» мавзусидаги тадбирларда фойдаланилган (ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгашининг 2018 йил 1 майдаги № 01-170-сон маълумотномаси). Илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи кўп миллатли халқимизнинг минтақамизда олиб борётган иқтисодий, сиёсий ва маънавий жараёнлардан бохабар бўлишлари, уларнинг фаол иштирок этишларига замин яратади. Қолаверса, миллий моделларнинг Марказий Осиёдаги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни янги босқичга кўтаришда фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқишга ва шакллантиришга хизмат қилади;
Марказий Осиёда минтақавий интеграцияни янги босқичга кўтариш,  тинчлик, барқарор ривожланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш, этноконфессионал алоқаларни мустаҳкамлашдаги Ўзбекистоннинг ташаббуслари ва конструктив хамкорлигининг аҳамиятига доир хулосалардан ва «Марказий Осиё давлатларида миллий тараққиёт моделлари» (Тошкент, 2017) «Тамаддун» нашриётида чоп этилган монографиясидан ф.ф.н., доцент Ф.С. Атамуратованинг «Основы духовности» (ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 24.08. 2017 йил 603- буйруғи асосида 5510100-даволаш иши таълим йўналиши талабалари (ўқитувчилари) учун тавсия этилган №603-139) фанидан ўқув қўлланмасининг «Духовность и экономика, их взаимосвязь», «Место духовности в политики, праве и во власти» мавзуларини тайёрлашда фойдаланилди (ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 89-03-2184 сонли маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижалари «Маънавият асослари» фанини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишга қаратилган. Бу фуқаролик жамиятини ривожлантириш, миллий онгни юксалтириш, Марказий Осиё давлатларида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, аҳолининг осойишта ва обод турмушини таъминлашга, шунингдек, фуқаролик жамияти ривожланиши шароитида умуминсоний ва демократик қадриятларни ифода этувчи миллий тараққиёт моделларининг маънавий қадриятлар янги тизимини юзага келишини мониторинг қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish