Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўрабекова Ҳабибахон Мадаминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда давлат бошқарувини номарказлаштириш жараёни (хорижий ва миллий тажрибалар қиёсий таҳлили)», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2PhD/Ss24.
Илмий раҳбар: Қирғизбоев Муқимжон, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.S.01.08.
Расмий оппонентлар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Аҳмедов Ҳусниддин Алиқулович, сиёсий фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда давлат бошқарувини номарказлаштириш жараёнининг амалга оширилишида ўзига хос инновацион технологияларини жорий этиш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда амалга оширилаётган номарказлаштириш жараёнларида  маҳаллий бошқарув ва вакиллик органлари ваколатларини аниқлаштириш, кенгайтириш лозимлиги ҳамда давлат хизмати кўрсатишда «давлат+хусусий сектор шерикчилиги» тамойилига амал қилиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
демократик бошқарув принциплардан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимиятлар ўз фаолият самарадорлигини ошириш, шаффофлигини таъминлаш, халқчиллигини намоён қилишлари учун энг аввало, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ННТ (жамоатчилик назорати субъектлари) билан  ижтимоий ҳамкорлик қилиши муҳим омил эканлиги асосланган;  
давлат ижроия органлари фаолиятида краудсорсинг (ташқи ташкилотлар ресурсларидан фойдаланиш), аустсорсинг (ташқи ресурслар - хусусий ва нодавлат хизмат кўрсатиш шакллари) асосида маҳаллий давлат бошқаруви тизимига ижтимоий менежментни қўллаш механизмлари очиб берилган;
маҳаллий бошқарув тизимини тузилмавий-функционал жиҳатдан номарказлаштириш ва модернизациялашда ривожланган давлатларнинг муниципал бошқарув тизими тажрибалари асосида (ваколатларни узатиш, ҳудудга тегишли қарорлар қабул қилишда мустақиллик, раҳбар масъулиятини ошириш, «Муниципал тизимни ривожлантириш концепцияси»ни қабул қилиш каби) таклифлар ишлаб чиқилган.     
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда давлат бошқаруви жараёнларини демократлаштириш эволюцияси бўйича ишлаб чиқилган илмий-назарий асосланган хулоса ва тавсиялар асосида:
Ўзбекистонда амалга оширилаётган номарказлаштириш жараёнларида  маҳаллий бошқарув ва вакиллик органлари ваколатларини аниқлаштириш, кенгайтириш лозимлиги ҳамда давлат хизмати кўрсатишда «давлат+хусусий сектор шерикчилиги» тамойилига амал қилиш мақсадга мувофиқлиги бўйича берилган таклифлар ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларини оптималлаштиришни таъминлайдиган инновацион усулларини жорий этиш ҳамда профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш борасидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштиришда  ва Андижон вилоят ҳокимлигининг тегишли бўлим фаолиятларини  ташкил этишда ҳамда «давлат+хусусий сектор шерикчилиги» тамойилига амал қилиш бўйича «Йўл харита»ларини  тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2019 йил 5 январдаги 02–01/07-сон далолатномаси, Андижон вилояти ҳокимлигининг 2018 йил 03 октябрдаги № 06/22-304-сон маълумотномалари). Мазкур таклифлар давлат бошқаруви тизимини номарказлаштиришга қаратилган  бошқарувнинг инновацион усуллари, шакллари ҳамда бошқарув кадрларини тайёрлаш ва давлат хизматига жалб этишнинг шериклик тизимини йўлга қўйишга катта ҳисса қўшган;     
демократик бошқарув принциплардан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимиятлар ўз фаолият самарадорлигини ошириш, шаффофлигини таъминлаш, халқчиллигини намоён қилишлари учун энг аввало, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ННТ билан  ижтимоий ҳамкорлик қилиши муҳим омил эканлиги каби таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида белгиланган чора-тадбирлар дастурини ҳамда Кенгашнинг 2019 йилда фуқароларнинг ўзини ўз бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган «Йўл харита»сини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2019 йил 5 январдаги 02–01/07-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида маҳалла тизимида фаолият олиб бораётган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари фаолиятида илгари ҳокимликлар ваколатлари доирасида бўлган маълум бир вазифаларни  бажаришларида, жойлардаги муаммоларни ҳал этилишига янада жиддий ёндашиб, ўзини ўзи бошқариш институтининг фуқаролик жамияти қуриш жараёнидаги нуфузини амалда янада кучайтирилишига эришилган;
давлат ижроия органлари фаолиятида краудсорсинг аутсорсинг асосида маҳаллий давлат бошқаруви тизимига ижтимоий менежментни қўллаш механизмлари бўйича берилган таклифлардан Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг иш фаолияти самарадорлигини оширишдаги «Йўл харита»ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил 11 мартдаги 05/423-19-сон маълумотномаси).   Мазкур тавсия, таклиф ва хулосалар асосида тайёрланган ҳужжатларни амалиётга жорий қилиниши натижасида қўмита қошидаги жамоатчилик уюшмалари фаолиятини такомиллаштиришга, жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишга, уларнинг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамлашга хизмат қилган;
маҳаллий бошқарув тизимини тузилмавий-функционал жиҳатдан номарказлаштириш ва модернизациялашда ривожланган давлатларнинг муниципал бошқарув тизими тажрибалари асосида ишлаб чиқилган ваколатларни узатиш, ҳудудга тегишли қарорлар қабул қилишда мустақиллик, раҳбар масъулиятини ошириш, «Муниципал тизимни ривожлантириш концепцияси»ни қабул қилиш таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими тизимидаги замонавий кадрларни тайёрлаш бўйича махсус дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда КА-1-004 рақамли «Модернизация жараёнида ёшларда инновацион онг шаклланишини илмий-амалий тадқиқ этиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 январдаги 89–03–506-сон маълумотномаси). Ушбу хулосалар ва таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими тизимидаги ўқув дастурларини замон талаблари асосида ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish