Sayt test rejimida ishlamoqda

Джуманиязова Дилфуза Камоловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шахс маънавиятининг шаклланишида инсонийлик ва илоҳийлик уйғунлиги», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (дин фалсафаси)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Fal155
Илмий раҳбар: Нишанова Озода Жалолитдиновна, фалсафа фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат Шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шахс маънавияти шаклланишида инсонийлик ва илоҳийлик уйғунлигининг диний-фалсафий ва илмий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ғарб шахс – трансцендент – маънавият диний-фалсафий ёндашуви экзистенциализм (ҳаёт фалсафаси) ва нигилизм (мавжуд ижтимоий ҳаёт шакли ва ахлоқий нормаларни, маданий мерос ҳамда идеалларни инкор этиш) концепциялари асосида очиб берилган;
Шарқ фалсафасида инсонийлик ва илоҳийлик ўзаро диалектик боғлиқ косубстанционал воқеликлар (икки асоснинг мавжудлиги ва улар айнан воқеликлар бўлмай, ёнма-ён мавжудлик тарзида объект борлиғида намоён бўлиши) сифатида келиши асосланган;
илоҳий, илоҳийлик инсон, инсонийлик билан чамбарчас боғлиқ трансцендентал воқеликлар эканлиги асосланиб, улардаги спиритуалистик хусусиятлар очиб берилган;
инсонийлик ва илоҳийликнинг уйғунлашуви миллий ғоянинг шахс онгида, маънавиятида шаклланишига, объективлашишига олиб келиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шахс маънавиятини ривожлантиришда инсонийлик ва илоҳийлик уйғунлиги бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ғарб шахс – трансцендент – маънавият диний-фалсафий ёндашуви, экзистенциализм (ҳаёт фалсафаси) ва нигилизм (мавжуд ижтимоий ҳаёт шакли ва ахлоқий нормаларни, маданий мерос ҳамда идеалларни инкор этиш) концепциялари, дин-маънавият бирлиги, замонавий теологик муаммоларга оид илмий асосланган таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Жўйбори Калон мадрасасида аёл-маслаҳатчилар малакасини ошириш курслари учун тузилган Намунавий дастурда фойдаланилган  (Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 23 апрелдаги № 04/74719-сон маълумотномаси). Дастур юртимиз хотин-қизларини Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг, диний бағрикенглик ғояларининг туб моҳияти билан яқиндан таништиришга имкон яратган;
Шарқ фалсафасининг диний-маърифий негизи бўлган дао-конфуцийлик, ҳиндо-буддавийлик, исломда инсонийлик ва илоҳийлик ўзаро диалектик боғлиқ косубстанционал воқеликлар сифатида келиши ҳамда  инсонийлик ва илоҳийликнинг детерминистик ва индетерминистик моҳиятига доир илмий таклифлар Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти томонидан нашр қилинган 2 жилддан иборат “Жаҳон фалсафаси қомуси” энциклопедиясига киритилган (Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг 2019 йил 15 февралдаги № 07-сон маълумотномаси). Диссертацияда илгари сурилган трансцендент, маънавият, инсонийлик ва илоҳийлик каби тушунчаларнинг энциклопедияга киритилиши китобни янги тушунчалар билан бойитилиши ҳамда илмий асоси ошишига хизмат қилган;
илоҳий, илоҳийлик инсон, инсонийлик билан чамбарчас боғлиқ трансцендентал воқеликлар эканлиги, инсонийлик ва илоҳийликка асосланган диний-фалсафий, ахлоқий фазилатлар, маънавий қадриятларга оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан «Бағрикенг Ўзбекистон!»  шиори остида республика миқёсида ўтказилган ёшлар фестивали ҳамда ёшлар ўртасида ташкил этилган профилактик ва тарғибот-ташвиқот тадбирларининг самарадорлигини ошириш, диний экстремизм, терроризм, ақидапарастлик ва миссионерликка қарши кураш борасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари етакчилари учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сон Қарори асосида) ва ўқитиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг 2018 йил 12 октябрдаги № 04-13/5355-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётда қўлланилиши ёшларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириб, инсонийлик ва илоҳийлик мезонларини тўғри англашлари, миллий ва диний қадриятлар билан яқиндан танишишларига имкон яратган ва баркамол шахсни тарбиялаш ишларини тизимли ташкил этишга хизмат қилган;
инсонийлик ва илоҳийликнинг уйғунлашуви миллий ғоянинг шахс онгида, маънавиятида шаклланишига, объективлашишига оид хулосалардан “Ёшларни маънавий иммунитетини мустаҳкамлашда ислом санъатининг ўрни” мавзусидаги амалий грант доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 мартдаги 89-03-1039-сон маълумотномаси). Натижада, амалий грант ёшларда маънавий иммунитетни шакллантиришда инсонийлик ва илоҳийлик уйғунлигига оид маълумотлар билан бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish