Sayt test rejimida ishlamoqda

Атавуллаев Миркомил Ахмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жамиятни модернизациялашда хуқуқий қадриятларнинг ўрни», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (ҳуқуқ фалсафаси) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fal90.
Илмий раҳбар: Мусаев Фахриддин, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.27.06.2017.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Мадаева Шахноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мухитдинов Фахритдин Мухитдинович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ижтимоий тараққиётни таъминлаш ва жамиятни модернизациялашда ҳуқуқий қадриятларнинг ўрнини назарий жиҳатдан таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятни модернизациялаш жараёнларининг самарали кечиши инсонлар фаолияти, хатти-ҳаракатлари ва турмуш тарзи, ислоҳотларга бўлган муносабатларини белгилаб берувчи ҳуқуқий қадриятларга боғлиқлиги илмий асосланган;
миллий тараққиёт ва жамиятни модернизациялашнинг асосини Мустақиллик Декларацияси ҳамда асосий қонун (Конституция) каби юридик догматика ташкил этади, ҳуқуқий қадриятлар догматикага мувофиқ шаклланади деган ғоя илгари сурилган;
жамиятни модернизациялаш жараёнларида ҳуқуқий қадриятларнинг ўрни тизимга солинган, Ўзбекистондаги модернизациялаш жараёнлари  шарқона эволюцион тараққиёт қонунларига мувофиқ кечаётгани илмий асосланган;
ҳуқуқий қадриятларнинг мустаҳкамланишида миллий мафкура ва маънавий-ахлоқий императивлар муҳим аҳамиятга эга эканлиги асосланиб, юридик-аксиологик жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жамиятни модернизациялашда ҳуқуқий қадриятларнинг ўрни доирасида ишлаб чиқилган фалсафий-ҳуқуқий таклифлар асосида:
жамиятни модернизациялаш жараёнларининг самарали кечиши ҳақидаги фалсафий-ҳуқуқий ғоялар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий аппарати фаолиятида, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтининг «Умумназарий-ҳуқуқий фанлар» кафедраси ўқув жараёнида ҳамда «Соҳавий ҳуқуқий фанлар» кафедрасида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларида назарий манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий Девонининг 2018 йил 26 майдаги 2127-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши курсантларнинг ижтимоий-сиёсий, фалсафий-ҳуқуқий соҳадаги билимларни бойитишга хизмат қилган;
миллий тараққиёт ва жамиятни модернизациялаш асосини Мустақиллик Декларацияси ҳамда Асосий Қонун (Конституция) каби юридик догматика ташкил этади деган хулосаларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 18 сентябрдаги «Олий таълим муассасаларида «Фуқаролик жамияти» фанини ўқитилишини жорий этиш тўғрисида»ги 352-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида    2017 йилда чоп этилган «Fuqarolik jamiyati fanidan tushuncha va atamalar» луғатидаги ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий атамаларни таърифини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 3 майдаги 89-03-1664-сон маълумотномаси). Илгари сурилган илмий хулосалар «Фуқаролик жамияти» фанини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини янада яхшилаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмунини кенг миқёсда тушунтириш ҳамда таълим-тарбия ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
жамиятни модернизациялаш жараёнларида ҳуқуқий қадриятларнинг ўрни ва уларнинг умуминсоний ҳуқуқий қадриятларга мувофиқлиги ҳақидаги қарашлар, фикрлар Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти фаолиятига жорий этилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2018 йил 10 апрелдаги 11/239-сон маълумотномаси). Натижада ҳуқуқий қадриятларнинг турли кўринишлари, шакллари, илмий ва ҳуқуқий мезонлари тарихий ўзгарувчан характери ҳамда унинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги инъикоси, ҳуқуқий категориялар асосларини аниқлашга қаратилган илмий жиҳатдан тизимли таҳлил қилишда самарали фойдаланилган;
ҳуқуқий қадриятларнинг мустаҳкамланишида миллий мафкура ва маънавий-ахлоқий императивлар борасидаги хулосалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг ёшларда миллий ҳуқуқий қадриятларни шакллантириш, ижтимой-ҳуқуқий фаоллик ва ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар, коррупция, инсон ҳуқуқларини камситишга қарши уюштирилган оммавий-ҳуқуқий тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 22 июндаги 04-13/3326-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий жараёнларни англаш, ёшларни қадриятларга бўлган муносабатларини шакллантиришда, ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмуни, айниқса уларнинг ҳуқуқий маданият даражасини юксалтиришга қаратилган тадбирларни савияси, таъсирчанлиги ва аҳамиятини ортишига таъсир кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish