Sayt test rejimida ishlamoqda

Аминова Нурхон Бобомуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мустақил Ўзбекистон ижтимоий тараққиётида маънавиятнинг ўрни», 09.00.04– Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2 PhD/Fa184.
Илмий раҳбар: Каримов Иброхим, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қўчқоров Ваҳоб Ҳошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мустақил Ўзбекистон ижтимоий тараққиётида маънавиятнинг ўрнини  илмий-фалсафий таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маънавиятнинг умумий қонуниятлари (ахлоқий меъёрлар, қадриятларга амал қилиш, диний-эътиқодий толерантлик ва уни қарор топтириш) ижтимоий тараққиёт жараёнида инсон ва жамият манфаатларини уйғунлаштиришда муҳим омил эканлиги исботланган;
ижтимоий тараққиёт давомида ижтимоий гуруҳларни бирлаштиришга таъсир этувчи ижобий (уюшқоқлик, фаоллик) ҳамда улар ўртасида зиддиятларни юзага келтирувчи салбий (манфаат йўлидаги худбинлик, бузғунчилик, лоқайдлик) хусусиятлари асослаб берилган;
глобаллашув жараёнида ноосферанинг истиқболдаги тақдири инсон омилига боғлиқ бўлиб қолаётганлигини ҳисобга олиб, илм-фан, ахборот ва нанотехнологиялар имкониятларидан истеъмолчилик эмас, балки бунёдкорлик мақсадида фойдаланиш ижтимоий тараққиёт катализатори бўлиши аниқланган;
жамиятнинг ижтимоий тузилмаси (маънавият, маданият, маънавий мерос, санъат) ўртасидаги муносабатларнинг такомиллашувида маънавиятнинг ўрни далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мустақил Ўзбекистон ижтимоий тараққиётида маънавиятнинг ўрнини илмий-фалсафий таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
маънавиятнинг умумий қонуниятлари ижтимоий тараққиёт жараёнида  инсон ва жамият манфаатларини уйғунлаштиришда муҳим омил эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказида И-2015-01-05 рақамли «Миллий ғоянинг инновацион тарғибот технологиялари ва ёшларни ахборот-психологик хуружлардан ҳимоя қилишнинг замонавий усуллари» номли лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 майдаги 07/1-138-сонли баёни 1-, 5-, 9-, 13-бандлари асосида тузилган чора-тадбирларда, шунингдек, 2016 йилга мўлжалланган Марказ иш режасида белгиланган бандлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг 2016 йил 26 сентябрдаги маълумотномаси). Илгари сурилган илмий хулосалар ёшлар маънавиятининг янада юксалишига, тинчлик, барқарорликка оид маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатган;
ижтимоий тараққиёт давомида ижтимоий гуруҳларни бирлаштиришга таъсир этувчи ижобий ҳамда улар ўртасида айрим зиддиятларни юзага келтирувчи салбий хусусиятларини бартараф қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Республика маънавият-тарғибот марказининг «Раҳбар маънавияти: муаммо ва ечимлар» номли А-1-133 лойиҳасининг мақсади ва вазифаларини амалга оширишда, Республика маънавият ва маърифат кенгашининг 2015 йил 12 майдаги 50-сонли мажлис баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 январдаги «Ақидапарастлик ва миссионерликка қарши кураш, конфессиялар ва миллатлараро ҳамкорлик ва бағрикенгликни таъминлаш борасидаги ишларнинг савияси ва таъсирчанлигини ошириш тўғрисида»ги 3-сонли мажлис баёни ижросини таъминлашда, шунингдек 2016 йил 23 сентябрда ўтказилган «Ватан тинчлиги йўлида масъулмиз!» мавзусидаги республика семинарида фойдаланилган (Республика маънавият-тарғибот марказининг 2016 йил 26 сентябрдаги 01/06-591-сон маълумотномаси). Бу халқимизнинг қалби, руҳиятини, маънавий оламини «оммавий маданият» ва вайронкор мафкуралар таъсиридан ҳимоялаш ҳамда бу борадаги илмий-назарий қўлланмалар, тадқиқотларга бўлган эҳтиёжларни қондириш имконини берган;
глобаллашув жараёнида ноосферанинг истиқболдаги тақдири инсон омилига боғлиқ бўлиб қолаётганлигига ҳамда илм-фан, ахборот ва нанотехнологиялар имкониятларидан истеъмолчилик эмас, фақат бунёдкорлик мақсадида фойдаланишнинг ижтимоий тараққиёт катализатори бўлишига оид таклиф ва тавсиялардан «Ижтимоий фалсафа» ўқув қўлланмасининг «Жамият яхлит тизим сифатида», «Жамиятнинг маънавий ҳаёти», «Маданият ва қадриятлар», «Фуқаролик жамияти», «Одам, инсон ва шахс» деб номланган бўлимларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 16 мартдаги 89-03-1044-сон маълумотномаси). Илгари сурилган таклиф ва тавсиялар ўқув қўлланманинг назарий жиҳатдан такомиллашувига хизмат қилган.
жамиятнинг ижтимоий тузилмаси ўртасидаги муносабатларнинг такомиллашувида маънавиятнинг ўрнига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» радиоканалининг «Бедорлик», «Ҳамроҳ», «Миллат ва маънавият» эшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2016 йил 4 ноябрдаги 1-60-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши мазкур эшитти-ришларнинг самарадорлигини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish