Sayt test rejimida ishlamoqda

Арипов Закир Тахировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Араб мусиқа терминлари тизимининг шаклланиши ва тараққиёти (X–XV асрлар Ўрта Осиё олимларининг мусиқашуносликка оид асарлари асосида)», 10.00.05–Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.DSc/Fil132.
Илмий маслаҳатчи: Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Уватов Убайдулла, филология фанлари доктори, профессор; Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори; Абдушукуров Бахтиёр Бўронович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: классик араб мусиқашунослик терминларининг шаклланиш босқичида яратилган манбаларни ва терминларни тадқиқ этиш ҳамда бу ишларни X–XV асрлар марказий осиёлик олимларнинг мусиқашуносликка доир асарлари воситасида амалга ошганини далиллаш, мусиқашуносликнинг классик даврида арабча терминларнинг ясалиш усуллари, танланиш ва баён этиш принципларини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
классик араб тилидаги мусиқашунослик терминлари тизимининг шаклланиш ва тараққиётида ҳамда мусиқашуносликнинг фан сифатида пайдо бўлишида Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Мансур ибн Зайла, Абу Абдуллоҳ Хоразмий каби X–XV асрлар Марказий Осиё олимлари қаламига мансуб мусиқашуносликка оид асарларнинг фундаментал ўрни далилланган;
классик араб тилидаги мусиқашунослик терминлари тизимининг шаклланиш ва тараққиёт босқичлари ҳамда ҳар қайси босқичдаги мусиқашунослик асарларида акс этган мусиқа терминларининг семантикаси ва функцияси аниқланган;
классик араб тилидаги мусиқашунослик терминларининг ясалиш усуллари ҳамда уларнинг ёзма адабий тил талаблари асосида танланиш принциплари асосланган;
классик араб тилидаги мусиқа терминларининг генезиси ва тарихий такомили, уларнинг терминологик тизимга таъсири, ушбу терминларнинг маҳаллий тилларга ўрнашиб қолиш жараёнлари исботланган;
Марказий Осиё мусиқашунослиги классик даврининг юқори ва қуйи босқичларининг хусусиятлари асосланган ҳамда мазкур даврларда яратилган асарлардаги терминлар тизими кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
X–XV асрлар Ўрта Осиё олимларининг Марказий Осиё халқлари мусиқа терминлари тизимининг шаклланиши ва тараққиётига оид тадқиқот натижалари асосида:
Ибн Зайла, Билол ибн Рубоҳ Ҳабаший илмий мероси бўйича олинган натижалар «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»нинг 2 ва 5-жилдларини нашр этишда фойдаланилган («Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат нашриётининг 2004 йил 2 декабрдаги 01/3-29-сон маълумотномаси). Натижада «Ўзбекистон Миллий энциклопедияси»нинг 2 ва 5-жилдларидаги Билол ибн Рубоҳ Ҳабаший, Ибн Зайла сўз-мақолаларининг чоп этилишига асос бўлган;
классик араб тилидаги мусиқашунослик терминлари тизимининг шаклланиш ва тараққиёт босқичларига оид хулосалардан Ўзбекистон давлат консерваторияси илмий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 20 июлдаги 01-05-769-сон маълумотномаси). Натижада консерваторияда ўтиладиган мусиқа ва мақом тарихи ва назариясига оид фанларнинг дастурини тузишда асос бўлиб хизмат қилган;
араб тилидаги мустақил мусиқашунослик фанининг пайдо бўлиши бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон Миллий мақом санъати марказида фойдаланилган (Ўзбек Миллий мақом санъати маркази давлат муассасасининг 2018 йил 31 июлдаги 147-сон маълумотномаси). Натижада X–XV асрларда яшаб ижод этган Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Мансур ибн Зайла, Абу Абдуллоҳ Хоразмий каби алломаларнннг мустақил мусиқашунослик фанининг пайдо бўлишида қўшган ҳиссасини кўрсатишга асос бўлган;
Шарқ халқлари мусиқаси, танбур, ғижжак, уд, қонун, най, мақом тарихидан мавзулари бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон телерадиокомпанияси «Мусиқа» дирекцияси томонидан туркум кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Мусиқа» дирекциясининг 2005 йил 10 февралдаги МД 05/87-сон маълумотномаси). Натижада Шарқ халқлари мусиқаси, танбур, ғижжак, уд, қонун, най, мақом тарихидан мавзулари бўйича алоҳида кўрсатувлар тайёрланишига ва уларни мазмунан томошабоп бўлишига асос бўлган;
«Шашмақом» ва унинг тармоқлари ҳамда шарқ мусиқий созлари билан боғлиқ хулосалардан Юнус Ражабий уй-музейида ташкил этилган экспозицияни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Юнус Ражабий уй-музейи маълумотномаси). Натижада Юнус Ражабий уй-музей залидаги экспозициянинг мазмунан бойишига, уд, қонун, най ва танбур созларини такомил йўлини кўрсатишда манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish