Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Дилдора Дилшатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туркистонда диний-сиёсий вазиятнинг фалсафий-концептуал таҳлили (XIX аср охири – XX аср бошлари)», 07.00.04–Диншунослик (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1. PhD/Fal153.
Илмий раҳбар: Мадаева Шаҳноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.26.04.2018.Isl/Tar.57.01.
Расмий оппонентлар: Агзамходжаев Саидакбар Саидович, тарих фанлари доктори, профессор; Маҳмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Туркистонда XIX аср охири – XX аср бошларидаги диний-сиёсий вазиятни  бирламчи манбалар асосида  тарихий-ретроспектив планда фалсафий нуқтаи назардан ўрганиб, унинг замонавий ўзбек жамиятидаги трансформациясини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркистон ижтимоий-маданий ҳаётида XIX аср охиридаги анъанавий гендер муносабатларининг XX аср бошларидаги трансформацияси диний-сиёсий вазият фонида содир бўлгани асослаб берилган;
диний вазият ва диний-сиёсий вазият категорияларининг конструктив муҳитни юзага келтириш билан боғлиқ маҳаллий дин ва мустамлака сиёсати кесишувида намоён бўлувчи ҳамда сиёсий зиддиятларни пайдо қилувчи диний-тарихий жиҳатлари очиб берилган;
экстремизм, экстремистик гуруҳ, экстремистик фаолият билан боғлиқ диний-сиёсий вазиятнинг вужудга келишидаги десекуляризацион хусусиятлар ва унинг сиёсий таранглик, ижтимоий беқарорлик кўринишидаги оқибатлари кўрсатиб берилган;
диний ва миллий қадриятларнинг ворисийлик тамойили асосидаги тараққиёти диний вазият барқарорлигини белгиловчи феномен эканлиги тўй ва дафн маросимлари мисолида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туркистонда диний-сиёсий вазиятнинг фалсафий-концептуал таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Туркистон ижтимоий-маданий ҳаётида XIX аср охиридаги анъанавий гендер муносабатларининг XX аср бошларидаги трансформацияси диний-сиёсий вазият фонида содир бўлганлигининг илмий таҳлили натижаларидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг ахборот-таҳлилий материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг 2019 йил 24 майдаги 05/610-сон маълумотномаси). Натижада жамиятда хотин-қизларнинг ўрни янада ошган ва уларнинг жамиятда ўз ўринларига эга бўлиши ҳамда давлат тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишига имкониятлар яратиб берилган;
диний вазият ва диний-сиёсий вазият категорияларининг конструктив муҳитни юзага келтириш билан боғлиқ маҳаллий дин ва мустамлака сиёсати кесишувида намоён бўлувчи ҳамда сиёсий зиддиятларни пайдо қилувчи диний-тарихий жиҳатлари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши иш режасининг 4-бандида келтирилган «Жаҳолатга қарши маърифат шиори остидаги дастурнинг 9-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2019 йил 27 июндаги  02-01/398-сон маълумотномаси). Натижада дастурнинг фалсафий мазмуни бойиб, аҳолининг мафкуравий иммунитети ошишига хизмат қилган;
экстремизм, экстремистик гуруҳ, экстремистик фаолият билан боғлиқ диний-сиёсий вазиятнинг вужудга келишидаги десекуляризацион хусусиятлар ва унинг сиёсий таранглик, ижтимоий беқарорлик кўринишидаги оқибатларини ўрганишнинг илмий натижаларидан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги ЎРҚ-489-сон «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқиш  жараёнида ҳамда ушбу Қонуннинг 1-боби 3,4,5-моддалари, 2-боби 9,11,13-моддалари, 3-боби 15-моддаси, 4-боби 17,18,19, 20-моддаларини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари Қўмитасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 06/2-06/978-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар экстремизмга мойил кишилар диний тафаккур савиясининг ижобий томонга ўзгаришига хизмат қилган;
экстремизм, экстремистик гуруҳ, экстремистик фаолият билан боғлиқ диний-сиёсий вазиятнинг вужудга келишидаги десекуляризацион хусусиятлар ва унинг сиёсий таранглик, ижтимоий беқарорлик кўринишидаги оқибатларининг илмий-назарий таҳлили хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 18 январдаги 2300-III/ҚҚ-492-III-сон қўшма қарори ижросини амалга ошириш мақсадида ЎзХИАнинг давлат ва диний эътиқод эркинлиги соҳасидаги таклиф ва тавсияларини бериш бўйича «Йўл харитаси»нинг саккизинчи бўлими, «Диний таълим амалиётини такомиллаштириш бўйича таҳлилий ахборотларини тайёрлаш»да фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 26 июлдаги 4313-сон маълумотномаси). Натижада диний таълим амалиётининг методологик асослари кучайган ва ёшларнинг экстремистик таҳдидларга қарши курашувчанлик даражаси ошишига имкон яратилган;
диний ва миллий қадриятларнинг ворисийлик тамойили асосидаги тараққиёти диний вазият барқарорлигини белгиловчи феномен эканлиги тўғрисидаги материaллардан «Ёшлар» радиоканалининг «Оқшомга қадар», «Дарс» ҳамда «Ёшлар меҳмонхонаси» дастурларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ёшлар» телерадиоканали акциядорлик жамиятининг 2019 йил 25 июндаги 14-03-227-сон маълумотномаси). Натижада радиоэшиттириш мазмунининг назарий савияси ошган ҳамда ёшлар дунёқарашининг кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish