Шахобов Камолдин Билолдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳозирги ўзбек насрида ўтиш даврининг бадиий талқини (Шукур Холмирзаев асарлари мисолида)», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Fil653.
Илмий раҳбар: Қуронов Дилмурод Ҳайдаралиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Касимов Абдугапир Абдикаримович, филология фанлари доктори, профессор; Қўчқарова Марҳабо Худойбергановна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: ўтиш даври муаммоларининг Шукур Холмирзаев асарларидаги бадиий талқинини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
даврининг бадиий идроки етакчи проблематикага айлангани, бу ҳолнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий шарт-шароитлар ва ижодий-руҳий омиллар билан боғлиқлиги очиб берилган;
авлодлар орасидаги муносабатнинг ўтиш даврида кескинлашуви ижтимоий-тарихий тараққиётни тезлаштирувчи омил экани конкрет асарлар таҳлили орқали далилланган ва шу асосда бадиий адабиётнинг ижтимоий тафаккур ривожидаги аҳамияти кўрсатилган;
ўтиш даври қаҳрамонларининг ижтимоий-маънавий, руҳий изланишлари жамиятнинг жорий ҳолати, тарихий тараққиёт йўналишларини англаш эҳтиёжидан келиб чиқиши исботланган;
“Олабўжи” романида мамлакатимизнинг истиқлолга эришиши тарихий, ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳосиласи сифатида бадиий талқин этилганлиги очиб берилган;
“Динозавр” романида қаҳрамонларнинг ижтимоий-маънавий изланишларини тасвирлаш жамиятнинг жорий ҳолати ҳақидаги тугал концепцияни ишлаб чиқиш мақсадига қаратилгани ва бунинг жанр талаби билан изоҳланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳозирги ўзбек насрида ўтиш даврининг бадиий талқини мавзусида олиб борилган тадқиқотлар асосида:
80-йиллар охири ва 90-йиллар Ш.Холмирзаев ижодининг мавзу, проблематика, бадиий ифода йўлларини аниқлашда ҳамда ўтиш даврига хос бўлган типологик белгилар ҳақида қиёсий адабиётшунослик билан боғлаган ҳолда чиқарилган муҳим назарий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида 2012–2016 йилларда олиб борилган ФА-Ф1-Г040 рақамли “Ўзбек адабиёти қиёсий адабиётшунослик аспектида: типология ва адабий таъсир” фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 6 мартдаги /1255-628-сон маълумотномаси). Натижада ўтиш даврига хос бўлган муаммолар аниқланган;
авлодлар ўртасидаги муносабат ва ворисийлик масаласи ижтимоий-тарихий тараққиётни ҳаракатга келтирувчи куч эканлиги ҳамда “Олабўжи” романида мамлакатимизнинг истиқлолга эришиши тарихий, тадрижий, ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳосиласи сифатида бадиий талқин этилганлиги масаласининг ёритилишида 2016–2017 йилларда олиб борилган ОТ-А-1-46 рақамли “Адабиётшуносликнинг назарий курслари бўйича ўқув адабиётларнинг янги авлодини яратиш” мазуидаги амалий дастур лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 19 июлдаги 89-03-2823-сон маълумотномаси). Натижада ўтиш даври муаммоларининг Шукур Холмирзаев асарларидаги бадиий талқини масаласи асосланган;
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаевнинг ўтиш даври масаласи бадиий талқин этилган бир қатор ҳикоя ва романларини бадиий таҳлил этиш жараёнида инсон руҳияти, дунёқараши, маънавий оламини бойитиш, унинг онгу шуурига эзгу ғояларни сингдириш, комил инсон этиб тарбиялаш йўналишида чиқарилган хулосалар, муносабат ва қарашлардан “O‘zbekiston” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” эшиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“O‘zbekiston” телерадиоканалининг 2019 йил 1 мартдаги 35-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек насри ўтиш даврининг ўзига хос хусусиятлари, атоқли адиб Ш.Холмирзаевнинг ҳикоя ва эсселари, роман ва қиссалари бадиияти ва моҳияти оммалаштирилufy;
ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, илм олиш ва китоб мутолаасига тарғиб қилиш борасида келтирилган хулоса ва фикр-мулоҳазалардан Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг адабий-бадиий, маънавий-маърифий йўналишда эфирга узатиладиган “Маънавият – қалб кўзгуси”, “Ижод гулшани” кўрсатувлари, “Маънавият сарчашмаси” эшиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг 2019 йил 1 апрелдаги 20-24/246-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув ва эшиттиришлар асосли илмий фактлар билан бойиган.