Галиева Маргарита Рафаэловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дунёнинг лисоний тасвирида диний-мифологик тафаккурнинг акс этиши», 10.00.11–Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Fil53.
Илмий маслаҳатчи: Ашурова Дилярам Умаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Алефиренко Николай Фёдорович, филология фанлари доктори, профессор, академик, (Россия Федерацияси); Маҳмудов Низомиддин Мамадалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Ҳошимов Ғанишер Мирзааҳмадович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади янги лингвистик йўналиш – теолингвистиканинг назарий ва эмпирик асослари, нуқтаи назарларини асослаш, дунёнинг диний тасвирини ифодаловчи тил бирликларини когнитив ва маданий талқини ҳамда шарҳини бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидaгилaр билaн белгилaнaди:
теолингвистикада диний тил ва матнларнинг лингвистик хусусиятларини ҳамда диний дунё тасвирини умумадабий тилда акс этишини ўрганувчи иккита асосий йўналиш ажратиб берилган;
диний-мифологик маркерланган лексик, фразеологик, паремиологик бирликлар ёритилган ва уларнинг тил ҳамда нутқда қўлланишига таъсир этувчи лингвистик ва экстралингвистик омиллар очиб берилган;
диний-мифологик маркерланган тил бирликларининг этимологик ва мавзуий таснифлари ишлаб чиқилиб, уларнинг дунё лисоний тасвири шаклланишида когнитив-концептуал, маданий ва рамзий аҳамияти далилланган;
бинарлик тамойилини диний дунё тасвирини категориялаш когнитив тамойили сифатида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлиги асосланган ва унинг асосида диний концептлар қўрилишининг моделлари ҳамда уларни вербаллаштирувчи лисоний воситалар аниқланган;
диний-мифологик концептларнинг мажмуаси аниқланиб, уларни бинарлик, универсаллик ва дифференциаллик, аксиологик аҳамияти, ядро ва периферия бўйича таснифлаш тамойиллари ишлаб чиқилган ва ушбу концептларнинг бадиий матнда вербаллашув усуллари ёритилган;
тил ва дин муносабати, дунё диний тасвирининг тилда акс этишини ўрганишга қаратилган теолингвистикани мустақил фанлараро лингвистик йўналиш сифатида эътироф этиш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дунёнинг лисоний тасвирида диний-мифологик тафаккурнинг акс этиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
диний-мифологик лексика ва терминологиянинг умумий лисоний мақомини аниқлашда ҳамда уни таснифлаш имкониятларининг янгича талқинига оид назарий хулосалар ФА–Ф1–Г041 рақамли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 16 майдаги 3/1255-1469-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа доирасида яратилган “Ижтимоий-сиёсий терминларнинг қисқача изоҳли луғати”да шундай тил бирликлари изоҳини такомиллаштиришга хизмат қилган;
инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги лексик ва фразеологик бирликларнинг ифодаланиш усуллари, уларнинг тиллараро деривацион муносабатлари ва семантик маъно ўзгариш масалалари, ҳамда уларнинг бадиий матнда қўшимча маъно орттиришига оид назарий маълумотлар ва мисоллардан ОТ–Ф8–062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 89-03-3521-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа бўйича тайёрланган дарслик, ўқув-услубий мажмуа, электрон ресурслар мазмунини бойитиш имконини берган;
лингвистик таҳлил методлари лисоний ва миллий дунё тасвир тушунчаси, инглиз тилидаги маданий, интертекстуаллик назарияси ва аллюзиянинг бадиий матндаги моҳияти, турли билим тузилмаларининг бадиий матнда акс этиши ва уларни таҳлил этиш методлари И–204–4–5 рақамли «Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш» мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 89-03-3521-сон маълумотномаси). Натижада тилшунослик фанлари бўйича яратилган виртуал ресурслар мазмунига сингдирилган;
тадқиқотда келтирилган диний-мифологик буёқдорликга эга лексика, фразеологик бирликлар, мақоллар ва аллюзиялар ва уларнинг инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги эквивалентлари ИТД–1–119 рақамли «Ўзбек антологияси»ни инглиз тилига таржима қилиш ва адабиётлараро коммуникация муаммолари» амалий лойиҳасида фойдаланилаган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 89-03-3521-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот амалий материаллари ўзбек мумтоз адабиётини инглиз тилига таржима қилишга хизмат қилган;
бадиий матндаги интертекстуаллик ва прецедентлик назариялари, билим тузилмалари тушунчаси ва уларни бадиий матнда вербаллаштирувчи аллюзия ва унинг тадқиқотда аниқланган турлари хусусида илгари сурилган қарашлар ва назарий хулосалардан А–1–61 рақамли «Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 89-03-3521-сон маълумотномаси). Натижада яратилган аудиомаълумотлар тўплами мазмуни бойитилган.
тил, дин ва маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги ва муносабати хусусидаги назарий таклифлар ва амалий материаллардан «O‘zbekiston» телеканалида эфирга узатилган «Тил – миллат кўзгуси», «Ҳидоят сари», «Муқаддас қадамжолар» кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания-сининг «O‘zbekiston» телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 02-13-1789-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар оммабоплиги ва илмийлиги таъминланган.