Юсупов Дониёржон Мадаминовичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миокард инфарктида эндотелий дисфункцияси: клиник-генетик аспектлари», 14.00.06–Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib340.
Илмий раҳбар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.26.04.2018.Тib.64.01.
Расмий оппонентлар: Хамидуллаева Гулноз Абдусаттаровна тиббиёт фанлари, доктори, профессор; Рахимов Шухрат Маликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир миокард инфарктида эндотелий дисфункцияси ривожланишининг клиник-генетик мезонларини аниқлаш ва касалликни эрта ташҳислаш, клиник кечишини прогнозлашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
МИ билан хасталанган беморларда NO-синтаза экспрессияси камайиши, эндотелин-1 миқдори ошиши билан МИ типи ва локализацияси орасида ўзаро боғлиқлик асосланган;
илк маротаба ўзбек миллатига мансуб МИ билан хасталанган беморларда эндотелий дисфункцияси ривожланишининг молекуляр-генетик детерминантлари аниқланган;
NO-синтаза гени Т-786С полиморфизмининг Т/С генотипи билан касаллик клиник кечиши ҳамда эрта ва кеч асоратлар орасидаги корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
эндотелий дисфункцияси кўрсаткичлари ва NO-синтаза гени Т-786С полиморфизмининг нохуш генетик маркерларини ҳисобга олган ҳолда МИ ривожланишини эрта аниқлаш ва унинг кечишини прогнозлашга ёндашув такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
МИ билан хасталанган беморларда эндотелий дисфункциясини эрта аниқлашга янгича ёндашувлар ва касаллик кечишини прогнозлаш тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Миокард инфарктида эндотелий дисфункцияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 30 июлдаги 8н-з/143-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома МИда клиник-генетик омилларнинг аниқлаш касаллик ривожланиши олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш имконини берган.
МИда касаллик ривожланиши ва кечишининг эрта предикторларини баҳолашга қаратилган ёндашувни оптималлаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Бухоро вилояти кардиология диспансери, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 30 июлдаги 8н-з/143-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ қилиниши МИ ривожланиши ва нохуш клиник кечишини эрта аниқлашга, касаллик асоратларининг олдини олишни такомиллаштиришга, касаллик кечишини, ҳаёт сифати кўрсаткичи ва прогнозни яхшиланишига, МИ билан хасталанган беморларда асоратлар хавфини 1,3 мартага камайтиришга имкон берган.