Цой Игорь Арсеньевичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Анемия билан бирга ДКМП мавжуд беморларда кардиоренал боғлиқлик ва фармакотерапия имкониятлари», 14.00.06–Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Tib723.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Тимур Атаназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.26.04.2018.Тib.64.01.
Расмий оппонентлар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: антианемик фармакотерапияни самарадорлигини баҳолаш билан бирга дилатацион кардиомиопатия мавжуд беморларда кардиоренал тузилмасида камқонликнинг клиник-функционал ва прогностик аҳамиятини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор дилатацион кардиомиопатия мавжуд беморларда камқонлик учраш частотасининг ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
илк бор дилатацион кардиомиопатия мавжуд беморларда камқонликнинг юрак ичи гемодинамикаси кўрсаткичларига ва сурункали юрак етишмовчилиги функционал синфига салбий таъсири, қондаги Hb даражаси ва буйракларнинг фильтрацион қобилияти ўртасидаги тўғри корреляцион боғлиқлик исботланган;
илк бор дилатацион кардиомиопатия мавжуд беморларда сурункали юрак етишмовчилигининг стандарт терапияси таркибида антианемик препаратларнинг солиштирма таъсири аниқланган;
илк бор камқонлик ва буйрак функциясининг бузилиши билан кечувчи, дилатацион кардиомиопатия мавжуд беморларнинг ҳаёт сифатига салбий таъсири, ҳамда нохуш прогноз предикторлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Камқонлик билан бирга дилатацион кардиомиопатия мавжуд беморларда кардиоренал боғлиқлик ва антианемик фармакотерапия самарасини баҳолаш имкониятларини оптималлаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалар асосида:
«Дилатацион кардиомиопатия билан шартланган СЮЕ мавжуд беморларда камқонликни даволаш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 11 апрелдаги 8н-p/132-сон маълумотномаси). Услубий тавсияномада келтирилган маълумотларни амалиётга жорий этилиши анамнестик, клиник маълумотлар умумклиник ва стандарт биокимёвий қон таҳлиллари каби оммабоп клиник тадқиқот усулларидан фойдаланилган ҳолда, асосий этиопатогенетик омилларнинг баҳолаш камқонликни ўз вақтида ташхислаш имконини берган;
камқонлик билан бирга дилатацион кардиомиопатия мавжуд беморларда кардиоренал боғлиқлик ва антианемик фармакотерапия самарасини баҳолаш имкониятлари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари Тошкент ва Жиззах вилоятлари кардиодиспансерлари клиник амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 8н-з/117-сон маълумотномаси). Татбиқ натижалари ДКМП мавжуд беморларда камқонлик диагностикасини оптималлаштиришга ёрдам бериб, стандарт даво фонида темир препаратлари ва эритропоэтинни қўлланилиши, ҳаёт сифатини яхшилашга, қайта госпитализациялар сонини ва асоратлар ривожланишини камайтиришга имкон берган.