Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиев Мухаммад Рустамовичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак-қон томир касалликлари профилактикасини оптималлаштиришнинг тиббий-ижтимоий жиҳатлари», 14.00.06–Кардиология, 14.00.33–Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib33.
Илмий раҳбарлар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Сайдиганиходжа Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази хузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.26.04.2018.Tib.64.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гадаев Абдигаффор Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бабаджанов Абдумурат Саттарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини шароитида юрак-қон томир касалликлари учун асосий хавф омилларини аниқлаш ва профилактик усулларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуйидагилардан иборат: кардиоваскуляр патологиянинг шаклланишида аҳамиятга эга юрак-қон томир хавфининг аниқлаб берадиган кўрсаткичлари ва хавф омиллари орасидаги боғлиқлик исботланган;
SСОRЕ шкаласи ёрдамида юрак-қон томир касалликлари хавфини ўз вақтида баҳолаш кардиоваскуляр ҳодисаларнинг келиб чиқиш ва ривожланиш хавфи даражаларини прогноз қилиши асосланган;
аҳоли орасида кузатилган хавф омилларининг учрашига асосланган, индивидуал даражадаги аралашув стратегиясини ва прогностик тамойилларни ўз ичига олган юрак-қон томир касалликларини ривожланиши ва кардиоваскуляр хавфини башоратлаш асосланган;
юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, эрта ташхислаш ва профилактика босқичларини нохуш прогностик омилларни ҳисобга олган ҳолда мақсадли амалга ошириш услублари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида юрак-қон томир касалликлари профилактикасини оптималлаштиришнинг тиббий-ижтимоий жиҳатларини аниқлаш ва прогнозлашга янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Кардиоваскуляр профилактикада юрак-қон томир хавфини баҳолаш» бўйича услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 июлдаги 8н-з/134-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома юрак-қон томир хавфини прогноз қилиш ва кардиоваскуляр патологиянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни оптималлаштириш учун имкон яратган.
хавф омилларини баҳолаш, кардиоваскуляр хавфни прогнозлаш ва профилактика қилиш ёндашувларини оптималлаштириш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш бирламчи тизими амалиётига, Тошкент шахри 4-, 23- ва 33-оилавий поликлиникаларига, Тошкент вилояти Қибрай тумани «Маданият» ҚВП, Тошкент вилояти Тошкент тумани «Хасанбой» ҚВПларига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 июлдаги 8н-з/134-сон маълумотномаси) амалиётига киритилган. Олинган илмий натижаларни амалиётга жорий этиш ЮҚТК хавф омилларини эрта аниқлаш, юрак-қон томир хавфини аниқлаш, салбий клиник ҳолатни прогнозлаш, профилактика ва даволашни оптималлаштириш, яшаш сифат кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда юрак-қон томир хавфини 18% га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish