Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатова Наргиза Ихсановнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Яра касаллигини иккинчи қатор схемалар билан даволаганда агрессив ва ҳимоя омилларининг ўзаро таъсири», 14.00.17 – фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib435.

Илмий маслаҳатчи: Якубов Абдужалол Вахабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги, 16.07.2013.Tib.17.02.

Расмий оппонентлар: Чой Ки Дон, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сиротко Илья Иванович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Фозилов Абдуқаххор Вохидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Чоннам миллий университети (Жанубий Корея).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади. Иккинчи қатор схемалари ва уларнинг компонентларини гастродуоденал сохада агрессив ва ҳимоя омилларига таъсирини ва самарадорлиги юқори бўлган схемаларни аниқлашдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

Илк бор меъда қиёсий йўналишда меъда шиллиқ қаватидаги тажрибавий ярада иккинчи қатор препаратлари ва схемаларининг агрессив ва ҳимоя омилларига таъсир этувчи фармакодинамик эффектлари кўрсатилган;

илк бор омепразол, де-нол, амоксициллин, тетрациклиндан иборат квадритерапия ва омепразол, амоксициллин, тетрациклиндан иборат учлик терапия схемалари қўлланилганда препаратларнинг ўзаро ижобий таъсири хамда, омепразол, де-нол, тетрациклин, метронидазолдан иборат квадритерапия ва омепразол, амоксициллин, фуразолидондан иборат учлик терапиянинг агрессия ва ҳимоя омилларига салбий таъсири аниқланган;

илк бор беморларда цитопротекция ва регенератор жараёнларнинг ўзига ҳослиги хеликобактер ассоциациясига боғлиқлиги аниқланган;

илк бор хеликобактер инфекцияси мавжуд беморларда шиллиқ қават синтезининг бузилиши фукоза миқдорининг камайиши билан, регенератор жараёнларнинг бузилиши эса боғланган оксипролин етишмовчилиги билан характерланиши ва касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқлиги исботланган;

илк бор касалликнинг қайталаниш частотаси ва H. рylori мавжудлигини аниқлашнинг диагностик меъзонлари тавсия қилинган;

илк бор омепразол, де-нол, амоксициллин, тетрациклиндан иборат иккинчи қатор стандарт квадритерапия схемаси ҳимоя шиллиқ қавати синтези ва регенерациянинг бузилган механизмларига самарали таъсир кўрсатиши натижасида яранинг чандиқланиш кўрсаткичини ошириши аниқланган. 

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

«Меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллигини даволашга замонавий ёндашув» услубий қўлланмаси соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникаси, Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 11.01.2016 йилдаги 84-3/34-сонли хулосаси) Бунда амалий шифокорларга Маастрихт III келишувида тавсия этилган иккинчи қатор схемалардан  самарадорлиги юқорисини танлаш имкони пайдо бўлди, тавсия этилган даво схемасининг тиббий самарадорлиги 18 фоизга юқорилиги аниқланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish