Sayt test rejimida ishlamoqda

Палуашова Гауҳарай Қалбаевнанинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амударё қуйида ғўзани эгатлаб суғориш технологиясини такомиллаштириш йўли билан тупроқнинг туз режимини бошқариш усуллари», 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т136.
Илмий раҳбар: Широкова Юлия Илларионовна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Муродов Рустам Анварович, техника фанлари доктори; Норқулов Усмон Норқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: UzGIP МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: такомиллаштирилган эгатлаб суғориш технологияларини қўллашда аэрация зонасида тупроқнинг туз режимини тартибга солишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“қарама-қарши суғориш” ва “эгат оралатиб суғориш”нинг такомиллаштирилган усулларининг суғориш параметрлари ва сув тежаш кўрсаткичлари экспериментал тадқиқотлар асосида аниқланган;
даланинг сув-туз режимига “қарама-қарши суғориш” ва “эгат оралатиб суғориш” технологияларини қўллаш таъсирини аэрация зонасида намлик ва тузларнинг кўчиши қонуниятларини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
гидроморф шароитда ғўзанинг суғориш муддатларини аниқлаш усули тупроқ шўрланиши ва тупроқ намлигининг осмотик босимини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
суғориладиган дала тупроғининг сув-туз режимини бошқариш усуллари баланс кўрсаткичлари ўзгаришининг башорати ва моделлаштириш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Амударё дарёсининг қуйи қисмидаги ерларда тупроқнинг туз режимини тартибга солиш усуллари ва ғўзани такомиллашган эгатлаб суғориш технологиялари тадқиқотлари бўйича олинган натижалар асосида:
“қарама-қарши суғориш” ва “эгат оралатиб суғориш”нинг такомиллаштирилган усулларининг суғориш параметрлари ва сув тежаш кўрсаткичлари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги ирригация тизимлари ва сув истеъмолчилар уюшмасига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 24 августдаги 02/15-740-сон маълумотномаси). Натижада вегетация даврида сув ресурсларини 25–33,5% гача иқтисод қилиш имконияти яратилган;
даланинг сув-туз режимига “қарама-қарши суғориш” ва “эгат оралатиб суғориш” технологияларини қўллаш таъсирини аэрация зонасида намлик ва тузларнинг кўчиши қонуниятлари, гидроморф шароитда ғўзанинг суғориш муддатларини аниқлаш усули, тупроқ шўрланиши ва тупроқ намлигининг осмотик босими, суғориладиган дала тупроғининг сув-туз режимини бошқариш усуллари баланс кўрсаткичлари ўзгаришининг башорати ва моделлаштириш мелиоратив объектларини лойиҳалаш учун Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “UzGIP МЧЖ” институтига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 24 августдаги 02/15-740-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот материалларини қўллашда, мелиоратив объектларни реконструкция қилиш лойиҳаларида, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш каби имкониятлар яратилган;
тупроқ шўрланиши ва тупроқ намлигининг осмотик босими асосида “қарама-қарши суғориш” технологияси ва гидроморф шароитда ғўзанинг суғориш муддатларини аниқлаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Хоразм вилоятининг Хонқа тумани ИСМИТИнинг тажриба хўжалигига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 24 августдаги 02/15-740-сон маълумотномаси). Натижада “қарама-қарши” суғоришни қўллашда даланинг бир текисда тупроқнинг устки қатламини тузсизлантириш ва намлантириш ҳисобига даланинг қўйи қисмида мавсумий шўрланишни 10 dS/m гача камайтиришга, сув ҳажмини 1000 м3/га гача ва шўр ювишда 3000–4000 м3/га гача қисқартирган, қўшимча пахта ҳосилдорлигини 7 центнердан ошиши имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish