Утемуратов Улугбек Нурадиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикаси 10-11-синф ўқувчиларида тил компетенциясини шакллантиришда рақамли технологияларнинг таъсири”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9491.
Илмий раҳбар: Кабулов Саулат Толибаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.04.06.
Расмий оппонентлар: Жумашева Гулнара Хамидуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Рузметов Сурожбек Алламберганович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент;
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси 10-11-синф ўқувчиларининг тил компетенциясини шакллантиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини назарий жиҳатдан асослаш ва тажриба-синовдан ўтказишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Рақамли технологияларнинг тил компетенцияларини шакллантиришга таъсири аниқланди, Қорақалпоғистон Республикаси юқори синфларида тил таълимининг ўзига хос хусусиятлари аниқланди ҳам такомиллаштирилган;
10-11-синф ўқувчиларида тил компетенциясининг турли таркибий қисмларини (лексик, грамматик, коммуникатив) ривожлантиришда рақамли технологияларнинг педагогик имкониятлари такомиллаштирилган;
10-11-синф ўқувчилари учун мўлжалланган ҳамда тил компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган, таълим босқичлари бўйича тақсимланган рақамли технологиялар (Зоом, Wordwall, Microsoft Теамс, Моодле, Каҳоот, Эдпуззле, Knewton) асосидаги топшириқ ва машқлар тизими ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикаси ўқувчиларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда рус тилини ўқитиш сифатини ошириш ва тил компетенцияларини шакллантиришга хизмат қиладиган топшириқ ва машқларни ишлаб чиқишда рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича услубий тавсиялар назарий жиҳатдан асосланиб, амалиётга жорий этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасининг 10-11-синф ўқувчиларида рақамли технологияларнинг тил компетенциясини шакллантиришга таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқот давомида олинган назарий-методологик ва амалий натижалар асосида уларнинг минтақа мактаб таълими тизимига амалиётга жорий этилиши таъминланди.
юқори синф ўқувчиларининг тил компетенциясини рақамли технологиялар воситасида шакллантириш жараёнини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар тизимлилик, коммуникатив йўналганлик, интерактивлик ва рақамли ресурслардан онгли фойдаланиш тамойилларига асосланади. Бу таклифлар “Филологияда инновацион таълим технологиялари ва лойиҳалаш” номли ўқув қўлланмасини яратишда қўлланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғига асосан берилган 680303-сонли нашрга рухсатнома). Қўлланмада рус тили дарси тузилмасига онлайн платформалар, мултимедиа воситалари ва рақамли инструментларни интеграция қилиш бўйича амалий тавсиялар ўз аксини топган. Натижада рус тили ўқитувчиларини тайёрлашнинг услубий таъминоти янгиланди ва такомиллаштирилди.
рақамли технологиялар воситасида тил компетенциясини шакллантиришнинг ишлаб чиқилган моделидан Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат марказида малака ошириш курслари тингловчилари учун “Миллий синфларда рус тили дарсларида ўқувчилар нутқини ривожлантириш” модулини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат марказининг 2025-йил 31-июлдаги 01/10-596-сонли маълумотномаси). Модулни амалга ошириш жараёнида рус тили ва адабиёти ўқитувчиларида рақамли дидактика, интерактив топшириқларни лойиҳалаш ва электрон таълим платформаларидан фойдаланиш бўйича касбий компетенциялар шакллантирилди. Натижада тил таълимини рақамлаштириш соҳасида педагогларнинг малакасини ошириш имкониятлари такомиллаштирилди.
минтақадаги тил ҳолати ҳамда кўп тилли муҳитда рус тилини ўқитиш хусусиятларининг қиёсий таҳлили натижалари таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларининг юқори синфлари учун рақамли ўқув-услубий материаллар ишлаб чиқишда қўлланилди (Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 26-декабрдаги 163-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу материалларнинг жорий этилиши ўқувчиларнинг тил тайёргарлиги сифатини оширишга ва уларда тил компетенциясининг шаклланганлик даражасини яхшилашга хизмат қилган.
рақамли технологиялардан фойдаланиш асосида тайёрланган хулосалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 12-октябрда эфирга узатилган “Time Show” кўрсатувида ёритилди (“Хоразм вилояти телерадиоканали” давлат муассасаси томонидан 2026-йил 21-январда берилган 65-сонли маълумотномаси). Натижада педагогик жамоатчилик ва кенг аудиториянинг юқори синф ўқувчиларида тил компетенциясини шакллантиришда рақамли технологияларнинг имкониятлари ҳақидаги тасаввурлари такомиллаштирилди.