Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Шерзод Султанбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон саноати ривожланишининг ҳудудий хусусиятлари» 11.00.02¬¬–«Иқтисодий ва ижтимоий география» (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Gr98
Илмий раҳбар: Қаюмов Абдуҳаким Абдухамидович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.27.06.2017.G.01.06.
Расмий оппонентлар: Содиқов Аваз Мадаминович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Абдалова Зулхумор Тоировна география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади республика ҳудудлари хусусиятлари, табиий ва ижтимоий-иқтисодий имкониятлар ва экологик вазиятини ҳисобга олган ҳолда саноат ҳудудий таркибини такомилаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экологик ва фитомелиоратив тадбирлар жадал олиб борилаётган, салоҳиятли углеводород хом ашёси заҳираларига эга Қуйи Амударё иқтисодий районида табиий газни қазиб олиш ва қайта ишлаш саноатини янада кенгайтириш, унда “экологик тоза” юқори технологияларни жорий этиш асосланган;
саноати ривожланган ва салоҳияти юқорилиги баробарида флора ва ўсимликлар қопламида турларнинг хилма хиллиги юқори ҳамда доривор ўсимликлар табиий равишда кенг тарқалган шароитда Тошкент иқтисодий районида «Бўстонлиқ-фарм», «Паркент-фарм»  эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш асосланган.
тупроқ-иқлим шароити ва мелиоратив ҳолати мураккаб Мирзачўл иқтисодий районида сувни кам талаб қилувчи пахта тозалаш, ип йигирув, тикув-трикотаж, ёғ-мой саноатини ривожлантириш асосланган;
туристик салоҳияти юқори, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмаси ривожланган Зарафшон иқтисодий районида электроника, электротехника ва озиқ-овқат тармоқларини ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида касаначиликни ривожлантириш асосланган;
табиий ресурслар, хусусан минерал хом ашё ва ёқилғи фойдали қазилмаларнинг катта заҳираларига эга Жанубий иқтисодий районда углеводород хом ашёсини ва калий тузларини қазиб олиш ва комплекс қайта ишлашни кенгайтириш, ёқилғи-энергетика-кимё комплексини янада ривожлантириш орқали маҳаллий аҳолининг меҳнатда қўнимсизлигини ва саноатнинг ҳудудий тафовутларини камайтириш асосланган;
аҳолиси зич, малакали меҳнат ресурслари етарли, рурбанизациялашган Фарғона иқтисодий районида саноатнинг мева-консерва, тўқимачилик, автомобилсозлик, асбобсозлик ва микробиология тармоқларини ривожлантириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон саноати ривожланишининг ҳудудий хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
экологик ва фитомелиоратив тадбирлар жадал олиб борилаётган, салоҳиятли углеводород хом ашёси заҳираларига эга Қуйи Амударё иқтисодий районида табиий газни қазиб олиш ва қайта ишлаш саноатини янада кенгайтириш, унда “экологик тоза” юқори технологияларни жорий этиш бўйича асосланган таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2614-сон “2016-2020 йилларда углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини бажаришда амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 24 апрелдаги 01/417-сон маълумотномаси). Натижада Қўнғирот, Чимбой, Мўйноқ туманларида табиий газни технологик жиҳатдан  чуқур қайта ишлаш ва тармоқ таркибини такомиллаштириш, бу орқали аҳоли бандлик даражасини 2,1 фоизга ошириш имконини берган;
саноати ривожланган ва салоҳияти юқорилиги баробарида флора ва ўсимликлар қопламида турларнинг хилма хиллиги юқори ҳамда доривор ўсимликлар табиий равишда кенг тарқалган шароитда Тошкент иқтисодий районида «Бўстонлиқ-фарм», «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш бўйича асосланган таклифлари «2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепцияси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 10 ноябрдаги 01/213-сон маълумотномаси) ва фармацевтика саноати тизимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг 2019 йил 7 январдаги 24/1-4268-сон маълумотномаси). Натижада мазкур иқтисодий районга киритилган инвестициялар ҳажми 8,3 фоизга ошириш имконини берган;
тупроқ-иқлим шароити ва мелиоратив ҳолати мураккаб Мирзачўл иқтисодий районида сувни кам талаб қилувчи пахта тозалаш, ип йигирув, тикув-трикотаж, ёғ-мой саноатини ривожлантириш бўйича асосланган таклифлари «2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепцияси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 10 ноябрдаги 01/213-сон маълумотномаси). Натижада агросаноат мажмуаси билан алоқадор меҳнатни кам талаб қилувчи ишлаб чиқаришни тўғри жойлаштириш ва кучайтириш имконини берган;
туристик салоҳияти юқори, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмаси ривожланган Зарафшон иқтисодий районида электроника, электротехника ва озиқ-овқат тармоқларини ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида касаначиликни ривожлантириш йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан «2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепцияси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 10 ноябрдаги 01/213-сон маълумотномаси). Натижада Зарафшон иқтисодий райони корхоналарида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳияти ўсишига эришилган;
табиий ресурслар, хусусан минерал хом ашё ва ёқилғи фойдали қазилмаларнинг катта заҳираларига эга Жанубий иқтисодий районда углеводород хом ашёсини ва калий тузларини қазиб олиш ва комплекс қайта ишлашни кенгайтириш, ёқилғи-энергетика-кимё комплексини янада ривожлантириш орқали маҳаллий аҳолининг меҳнатда қўнимсизлигини ва саноатнинг ҳудудий тафовутларини камайтириш бўйича асосланган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан «2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепцияси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 10 ноябрдаги 01/213-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, масалалари ахборот-таҳлил департаментининг 2019 йил 7 январдаги 24/1-4268-сон маълумотномалари) Натижада Қашқадарё вилояти ёқилғи ва кимё саноатида комплекс ривожланиш таъминланган ва аҳолининг бандлик даражасини 0,9 фоизга ошириш имконини берган.
аҳолиси зич, малакали меҳнат ресурслари етарли, рурбанизациялашган Фарғона иқтисодий районида саноатнинг мева-консерва, тўқимачилик, автомобилсозлик, асбобсозлик ва микробиология тармоқларини ривожлантириш бўйича асосланга таклифлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан «2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш  Концепцияси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 10 ноябрдаги 01/213-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона иқтисодий райони тўқимачилик корхоналарида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳияти ўсишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish