Sayt test rejimida ishlamoqda

Дадаев Ғани Тошходжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Парҳезбоп озиқ-овқат ўтларни қуритиш учун энергия тежамкор гелио қуритиш қурилмасини такомиллаштириш», 02.00.16–Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/T502.
Илмий раҳбарлар: Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Т.03.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухиддинов Джалалиддин Насирович, техника фанлари доктори, профессор; Чориев Абдусаттор Жўраевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: парҳезбоп озиқ-овқат ўтларни қуритиш учун энергия тежамкор гелио қуритиш қурилмасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуритилган озиқавий «мотор» (Allium motor) ўтнинг сифат кўрсаткичлари, шифобахш хусусиятлари, тайёр маҳсулотнинг кимёвий таркиби аниқланган;
парҳезбоп озиқавий хомашёни қуритиш қурилмаларида қўлланиладиган аккумуляциялаш материалининг мақбул таркиби аниқланган ва аккумуляцияланган энергия ҳисобига материалнинг қуритишини 2–3% гача тезлаштириши асосланган;
ўтларни қуритиш жараёнининг мақбул параметрларини танлашда иқлим шароитларини ҳисобга олувчи математик модели яратилган;
қуритиш тезлиги константаси ва ташқи муҳитнинг асосий омилларини ўзаро алоқасининг корреляция коэффициентлари матрицасининг ҳисоби аниқланган;
қуритиш тезлиги константасининг ночизиқ тавсифли ҳарорат билан боғлиқлигининг математик ифодаси ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Парҳезбоп озиқавий ўтларни гелио қуритиш қурилмасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
парҳезбоп озиқавий ўтларни қуритиш технологияси ва қурилмаси «GOLD DRIED FRUITS EXPORT» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» АЖнинг 2019 йил 1 майдаги АК/05-2-633-сон маълумотномаси). Натижада юқори самарали энергия тежамкор гелио аккумуляцияловчи қуритиш қурилмасини қўллаш орқали парҳезбоп озиқавий ўтларни ишлаб чиқаришни 1,3 мартага ошириш ҳамда парҳезбоп озиқавий ўтларнинг йўқотилишини 11% пасайтириш имконини берган;
парҳезбоп озиқавий ўтларни сифатли қуритишга мўлжалланган қурилмани яратиш ва ишлаб чиқиш бўйича IX Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида «Усманов Жахонгир Сайдалиевич» ДХ билан хўжалик шартномаси тузилган (2016 йил 13 майда 15/16-рақам билан рўйхатга олинган). Натижада парҳезбоп озиқавий ўтлар таркибидаги шифобахш хусусиятлари 90–95% сақланган маҳсулот олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish