Алимарданов Олим Туйлиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Картошка ҳосилдорлигига турли қатор оралиқлари ва парваришлаш тадбирларининг таъсири», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Qx381.
Илмий раҳбар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Атабаева Ҳалима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Низомов Рустам Ахролович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эртаги ва икки ҳосилли экинлар сифатида турли парваришлаш тадбирлари ва қатор оралиқлари кенглигида ўстирилган картошка ўрта тезпишар навларининг ўсиши, ривожланиши, тупроқ физик ва сув хоссалари ҳамда ҳосилнинг шаклланиши, товар ва уруғбоп ҳосилдорликка таъсирининг юқори, сифатли ва арзон ҳосилни таъминловчи тадбирлар тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Сурхондарё вилоятининг қадимдан суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида эртаги ва икки ҳосилли экинлар сифатида картошка ўрта тезпишар навлари мақбул қатор оралиқлари ва парваришлаш тадбирларида ўстирилганда юқори товар ва уруғбоп ҳосил етиштириш агротехнологиялари такомиллаштирилган;
эртаги ва икки ҳосилли экинлар сифатида картошка ўстирилган пайкал тупроғининг физик хоссалари, ҳарорати ва намлигини бошқариш аниқланган;
картошка навлари эртаги ва иккиҳосилли экинлар сифатида турли қатор оралиқлари ва парваришлаш тадбирларида ўстирилган ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосил шаклланиши асосланган;
турли қатор оралиқлари ва парваришлаш тадбирларида картошка навлари умумий, товар ва уруғбоп ҳосил чиқими, кўпайиш коэффициенти бўйича аниқланган;
эртаги экин сифатида турли қатор оралиқлари ва парваришлаш тадбирларида етиштирилган картошка навлари ҳосили ёзда янги ковланган туганаклардан қайта экилганда дала унувчанлиги, поя шаклланиши ва ҳосилдорлиги асосида икки ҳосилли экинга мослиги аниқланган;
эртаги ва икки ҳосилли экинлар сифатида картошка «Sante» ва «Яроқли-2010» навлари мақбул қатор оралиқлари ва парваришлаш тадбирларида ўстиришнинг самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Картошка ўрта тезпишар навларини эртаги ва икки ҳосилли экинлар сифатида ўстиришда мақбул қатор ораси кенглиги ва парваришлаш тадбирларини қўллашга имкон берувчи технологиясини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
фермер ва томорқа хўжаликлари учун «Сурхондарё вилояти шароитида картошка навларини эртаги ва икки ҳосилли экинлар сифатида ўстиришнинг қулай экиш усули ва парваришлашга оид тавсиялар» ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 15 декабрдаги 02/029-2068-сон маълумотномаси). Бунда фермер ва деҳқон хўжаликларида эртаги ва икки ҳосилли экинлар сифатида картошка ўрта тезпишар навларини етиштириш технологиясини мақбуллаштириш бўйича зарур тавсиялар берилган;
картошканинг ўртатезпишар «Sante», «Яроқли-2010» ва бошқа навларини эртаги ва икки ҳосилли экинлар сифатида ўстиришда қатор орасини 90 см қилиб, ўсув даврида парваришлашни “Амак” фрезали-культиватор ёки КРН-2,8А культиваторига қўшимча мослама ўрнатиб, 1-марта 18 см, 2-марта 23 см чуқурликда 8–10 см ҳимоя зонаси қолдириб юмшатиш ва жўяк олиш технологияси жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 15 декабрдаги 02/029-2068-сон маълумотномаси). Натижада картошканинг гектардан 28,7–32,7 (эртаги) ва 25,3–28,2 тоннагача (икки ҳосилли экинда) товар ҳосилдорликка эришилган;
Сурхондарё вилояти қадимдан суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитидаги Ангор тумани «Шодибек Суннатбек Сурхон», «Рахмонали Ангор», «Таллиморон Тўлқин», Жарқўрғон тумани «Замон», «Обод Сурхон Файз» фермер хўжаликларида мазкур технология 23,9 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 15 декабрдаги 02/029-2068-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳар гектардан 10,0–13,8 млн. сўмгача соф даромад олинган ва 54,0–72,2% рентабелликка эришилган.