Абдумаликов Жасурбек Кучкаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Типик бўз тупроқлар шароитида ғўза ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига органоминерал чиқиндилардан тайёрланган компостларнинг таъсири», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Qx231.
Илмий раҳбар: Холиқулов Шоди Турдиқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Назаров Ренат Саидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ниязалиев Бегали Ирисолиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: органик чиқиндилардан товуқ гўнги, чучук сув ҳавзаси чўкиндиси ил ва фосфогипс асосида компост тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу компостларнинг ғўза ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги, толани технологик хоссалари ва тупроқ унумдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор товуқ гўнги, ил ва фосфогипс таркибли компост тайёрлаш технологияси илмий асосда яратилган ва компост компонентларининг оптимал нисбати аниқланиб, ушбу янги таркибли компостларнинг суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида қўллаш агротехнологияси ишлаб чиқилган;
турли компонентли (товуқ гўнги, ил ва фосфогипс) ва нисбатдаги (70:20:10; 60:30:10; 50:40:10) компостларнинг ўзлари алоҳида қўлланилганда ҳам, минерал ўғитларнинг N250P175K125 фонида ҳам тупроқ унумдорлигига, жумладан, унинг агрокимёвий хоссаларига, хусусан тупроқдаги ҳаракатчан озиқ моддаларнинг мавсумий динамикасига таъсири аниқланган;
турли нисбатли компостлар (компост-1; компост-2 ва компост-3)нинг ғўза асосий пояси баландлиги, барг сони ва юзаси, барг индекси, ҳосил шохлари ва элементлари шаклланиши, фотосинтез соф маҳсулдорлиги ва қуруқ модда тўпланишига таъсири табиий ҳамда минерал ўғитлар ҳисобига юзага келтирилган озиқ фонида аниқланган;
ғўза ҳосилдорлигининг ошиши, тола сифатининг яхшиланишига турли компостлар (компост-1; компост-2 ва компост-3)нинг ижобий таъсири, ўсимлик томонидан озиқ моддалар (NPK)нинг ўзлаштирилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда турли компонентли компостларни қўллаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
турли компонентли компостларни қўллаш бўйича “Типик бўз тупроқлар шароитида ғўза ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига органоминерал чиқиндилардан тайёрланган компостларнинг таъсири бўйича тавсиялар” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 18 мартдаги 02/023-192-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида деҳқон ва фермер хўжаликларида тупроқ унумдорлигини ошириш ва сақлашда ҳамда ғўзадан юқори ҳосил етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилган;
паррандачилик корхонаси чиқиндиси товуқ гўнги, чучук сув ҳавзаси чўкиндиси ил ва саноат чиқиндиси фосфогипс асосида 70:20:10; 60:30:10 ва 50:40:10 фоизли нисбатда компост тайёрлаш технологияси Самарқанд вилояти Пастдарғом туманининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида “Ҳалим Хурсанд ХКА” фермер хўжалигида 39 гектар, “Муҳиддин пахта даласи” фермер хўжалигида 37,5 гектар, “Синчи пахта ғалла боғи” фермер хўжалигида 43,8 гектар, жами 121 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 18 мартдаги 02/023-192-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида корхона ва сув ҳавзалари чиқиндилардан тозаланиб, экологик муҳит яхшиланишига эришилган;
паррандачилик корхонаси чиқиндиси гўнг, чучук сув ҳавзаси чўкиндиси ил ва саноат чиқиндиси фосфогипс асосида 70:20:10 фоизли нисбатда тайёрланган компостни гектарига 30 тонна меъёрда минерал ўғитлар билан биргаликда қўллаш технологияси Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани типик бўз тупроқлари шароитида жами 121 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 18 мартдаги 02/023-192-сон маълумотномаси). Натижада гектарига 30 тонна компост-1 қўлланган майдонларда иқтисодий самарадорлик 3,5–4,5 млн. сўм/га ни, рентабеллик даражаси 33–39 фоизни ташкил этган.