Sayt test rejimida ishlamoqda

Cуропов Баходир Майдоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электрон таълим муҳитида ахборот-коммуникация технологиялари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06–Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped865.    
Илмий раҳбар: Aбдуллaевa Бaрнo Caйфутдинoвнa, педaгoгикa фaнлaри дoктoри, прoфеccoр.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори; Мўминов Баходир Болтаевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электрон таълим муҳитида Ахборот-коммуникация технологиялари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон таълим муҳитида Ахборот-коммуникация технологиялари фанининг касбий йўналтирилган ахборот-таълим мазмуни, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжлари ва амалий дастурлар (AutoPlay Media Studio 8, Macromedia Flash 8, Movavi Video Editor Plus, Bandicam, Audacity)ни ўзаро оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда касбий компетентлик даражасининг мотивацион, коммуникатив, ташкилий, гностик, креатив, рефлексив, таҳлилий компоненталарининг педагогик имкониятлари қарорлар қабул қилишни ривожлантирувчи тренинглар ўтказиш, ўзини ўзи баҳолаш ва ўз касбий фаолиятини лойиҳалаштириш кўникмаларини ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак иқтисодчиларни касбий компетентли мутахассис сифатида тайёрлаш модели ахборот-коммуникация технологиялари фанини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи компоненталарининг репродуктив, вариатив, қисман изланувчан, креатив ва статистик кўрсаткичларни факторли таҳлил ўтказиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак иқтисодчиларни ўқитиш самарадорлигини ва касбий фаолият олиб боришга тайёрлигини аниқловчи адекват баҳолаш мезонлари касбий фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни стратегик прогнозлаш ҳамда тизимлаштириш асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларга электрон таълим муҳитида Ахборот-коммуникация технологиялари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларга электрон таълим муҳитида Ахборот-коммуникация технологиялари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштиришга оид таклифлар 5230900¬¬¬-Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар ва соҳалар бўйича) бакалавриат таълим йўналишининг Давлат таълим стандарти мазмунига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 10 мартдаги 84-сонли буйруғи билан сингдирилган («Ўзстандарт» агентлигининг 2013 йил 13 мартдаги қарори билан тасдиқланиб, O`zDSt 36.0105:2013-сон рақам билан Давлат рўйхатига олинган). Натижада тегишли ўқув фанининг ишчи-ўқув дастури такомиллаштирилган;
талабаларда касбий компетентлик даражасининг мотивацион, коммуникатив, ташкилий, гностик, креатив, рефлексив, таҳлилий компоненталарининг педагогик имкониятлари қарорлар қабул қилишни ривожлантирувчи, ўзини ўзи баҳолаш ва ўз касбий фаолиятини лойиҳалаштириш кўникмаларини ривожлантиришга оид таклифлар “Ахборот технологиялари ва жараёнларни математик моделлаштириш” фани мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 89-03-2035-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим иқтисодиёт йўналишлари талабаларининг касбий компетентлиги ривожлантирилган ва таълим сифатини оширишга эришилган;  
бўлажак иқтисодчиларни касбий компетентли мутахассис сифатида тайёрлаш модели ахборот-коммуникация технологиялари фанини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи компоненталарининг репродуктив, вариатив, қисман изланувчан, креатив ва статистик кўрсаткичларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Ахборот-коммуникация технологиялари” фани мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 89-03-2035-сон маълумотномаси). Натижада, “Ахборот-коммуникация технологиялари” фанини ўқитиш сифати оширилган ва талабаларнинг мутахассисликка бўлган қизиқишларини ортиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish