Sayt test rejimida ishlamoqda

Ким Татьяна Валерьевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида туризм соҳасини инновацион ривожлантириш”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Iqt234.
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc. 27.06.2017.I.18.01.
Расмий оппонентлар:    Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Иватов Ирисбек, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида миллий маданий мерос, минтақавий ва туризм соҳаларининг инновацион ўзига хос хусусиятлари асосида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқимизнинг кўхна тарихи ва бой маданий мероси, минтақаларнинг ўзига хос хусусиятларига асосланган ҳамда муайян тарихий мавзу (ёки муайян белги) доирасида замонавий туристик инфратузилма объектларини мазмун-шакл жиҳатдан уйғунлаштиришга йўналтирилган «Culture house» тематик маданий меҳмонхона лойиҳаси ишлаб чиқилган;
минтақанинг агроэтнографик жозибадорлиги ва минтақаларни муайян тарихий-туристик белгилари бўйича районлаштириш асосида «Минтақаларда агроэтнографик туризмни ривожлантириш» лойиҳаси (“Фарғона”, “Пойтахт”, ”Яшил”, “Жанубий”  ва бошқалар) асосланган;
автотуризм хизмат кўрсатиш соҳасининг ички ва транзит хизмат кўрсатиш диверсификацияси асосида автотуризм «Karavaning» лойиҳаси таклиф қилинган;
миллий туризмни инновацион (муайян мавзу доирасида моддий ва маданий йўналишларни комплекс уйғунлаштириш, минтақа хусусиятларига асосланган туристик маршурут ва бош.) ривожлантириш асосида унинг жаҳон бозоридаги позициясини мустаҳкамлаб боришни таъминловчи ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида туризм соҳасини инновацион ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туристик инфратузилма объектлари қурилишини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон туризм индустриясининг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда «Culture house» тематик маданий меҳмонхона лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 30 апрелдаги 03-09/2250-сон маълумотномаси). Натижада тўрт юлдузли меҳмонхоналар сони кўпайган ва биргина “Сultural house” меҳмонхонасида 200 та янги иш ўрнини яратиш имкониятини берган;
минтақанинг агроэтнографик жозибадорлигини аниқлаш ҳамда туристик районлаштириш асосида Ўзбекистон минтақаларида агроэтнографик туризмни ривожлантириш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 30 апрелдаги 03-09/2250-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг меҳнат миграциясини қисқартириш, фермер ва деҳқон хўжаликлари негизида ташкил этилган оилавий корхоналар сонини кўпайтириш имкониятини берган;
хизмат кўрсатиш соҳаси рақобатбардошлигини ошириш ва туристик хизматларни диверсификациялаш мақсадида “Караванинг” деб номланган автотуризм турларидан бирини ривожлантириш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 30 апрелдаги 03-09/2250-сон маълумотномаси). Натижада минтақаларда йўл-транспорт инфратузилмаси такомиллаштирилаган, тўхташ жойлари ва кемпинглар учун махсус жойлар қурилган;
ўрта муддатли истиқбол, 2019–2025 йиллар учун туризм соҳасини ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 21 майдаги 02-17/3905-сон маълумотномаси). Натижада 2025 йилгача Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижий туристлар сони 2018 йилдаги 4,8 млн. кишидан 9 млн. кишига етиши мумкинлиги, туристик хизматлар экспорти эса, ҳозирги 951 млн. АҚШ долларидан 2,2 млрд. АҚШ долларигача ўсиши аниқланган. Шунигдек, туристик сафарлар сони 2025 йилда 2018 йилдаги 14 млн.дан 25 млн.га етиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish