Ахмедов Шамшод Жамшидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта ва қари ёшдаги жигар ноалкогол ёғ хасталиги билан касалланган беморларда остеопороз ривожланишининг хавф омиллари ва молекуляр-генетик механизмлари» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5392.
Илмий раҳбар: Юлдошева Дилнавоз Хасановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02
Расмий оппонентлар: Мирахмедова Хилола Тухтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Мирвасит Мирвасикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий Козогистон тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўрта ва қари ёшли ЖНАЁХ беморларида остеопороз қандай клиник, метаболик ва молекуляр-генетик хусусиятлар билан ривожланишини яхлит баҳолаш; хавф омилларини ажратиш; ЎНО-α (G-308A) ген полиморфизми суякнинг минерал зичлиги ўзгаришларида ва остеопороз шаклланишида қандай ўрин тутишини аниқлаш; шулар асосида эрта ташхислаш ва прогнозлаш алгоритмини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрта ва қари ёшдаги жигар ноалкогол ёғ хасталлиги билан касалланган беморларда клиник-анамнестик, антропометрик, фиброскан текширувида стеатоз ва фиброз даражалари, лаборатор-биокимёвий ва метаболик кўрсаткичларнинг ёшга боғлиқ хусусиятлари комплекс баҳоланиб, гиподинамия, семириш, инсулинрезистентлик, дислипидемия ва D витамини танқислигининг суяк минерал зичлиги пасайиши ҳамда остеопороз мавжудлиги билан статистик аҳамиятли боғлиқликлари аниқланган;
жигар ноалкогол ёғ хасталлиги билан касалланган беморларда суяк минерал ҳолатига таъсир этувчи клиник-метаболик омиллар кўп омилли чизиқли регрессия усулида баҳоланиб, ёш ортиши ва ЎНО-α G-308A полиморфизмининг AA генотипи T-score кўрсаткичининг пасайиши билан мустақил статистик ассоциацияга эгалиги асосланган;
ўзбек популяциясида ўрта ва кекса ёшдаги жигар ноалкогол ёғ хасталлиги билан касалланган беморларда ЎНО-α генининг G-308A полиморфизми бўйича AA генотипи остеопороз мавжудлиги кўп омилли логистик регрессия таҳлилида аниқланган бўлиб, D витамини даражаси эса остеопороз билан тескари ассоциацияси асосланган;
жигар ноалкогол ёғ хасталлиги билан касалланган беморларда остеопороз эҳтимоллигини баҳолаш учун клиник-анамнестик, антропометрик, метаболик ва молекуляр-генетик кўрсаткичларни бирлаштирувчи кўп омилли логистик модель яратилиб, унинг диагностик ажратиш қобилияти ROC таҳлилида баҳоланиб, ушбу модель асосида юқори хавфли беморларни ажратиш ва мақсадли DXA текширувига йўналтиришга қаратилган босқичли диагностик-прогностик алгоритм ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўтказилган иш ЖНАЁХ бор ўрта ҳамда кекса ёшли беморларда остеопорознинг қайси хавф омиллари билан боғлиқлигини, қандай клиник-метаболик хусусиятлар ва молекуляр-генетик механизмлар унда иштирок этишини аниқлаб берди. Шу маълумотлар асос бўлди. Улар негизида ЖНАЁХда остеопорозни эрта ташхислашга ва прогнозлашга мўлжалланган клиник-диагностик ёндашув яратилди. Тавсиялар ҳам, диагностик алгоритмлар ҳам амалиётга киритилди; натижада ЖНАЁХ беморларида суякнинг минерал зичлиги пасайганини эрта босқичда аниқлаш, хавфи юқори гуруҳларни ажратиш ҳамда профилактикага оид чора-тадбирларни оптималлаштириш асосида:
Биринчи илмий янгилик. Ўрта ва кекса ёшдаги жигар ноалкогол ёғ хасталлиги билан касалланган беморларда клиник-анамнестик, антропометрик, фиброскан текширувида стеатоз ва фиброз даражалари, лаборатор-биокимёвий ва метаболик кўрсаткичларнинг ёшга боғлиқ хусусиятлари комплекс баҳоланиб, гиподинамия, семириш, инсулинрезистентлик, дислипидемия ва D витамини танқислигининг суяк минерал зичлиги пасайиши ҳамда остеопороз мавжудлиги билан статистик аҳамиятли боғлиқликлари аниқланганлиги бўйича “Ўрта ва қари ёшдаги жигар ноалкогол ёғ хасталиги билан хасталанган беморларда остеопороз ривожланишининг хавф омиллари ва молекуляр-генетик маркёрлар асосида эрта диагностикаси ва профилактикасини такомиллаштирилган усули” деб номланган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши маъқуллаган (2026 йил 28 январь, 26-m/12-сон хулоса) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (195-2-42-ТВ/2026-сонли буйруқ, 2026 йил 5 февраль), иккинчиси эса Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси (01/52-сон буйруқ, 2026 йил 16 март ) клиник амалиётга тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг диссертация натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ етилганлиги бўйича берган хулосаси 2026 йил 12 сентябрьдаги Х117-сон хулосаси олинган.). Ижтимоий самарадорлиги: ЖНАЁХ беморларида остеопороз хавф омилларини биз яхлит баҳоладик, натижада 120 нафар бемордан 22 нафарида (18,3%) суякнинг минерал зичлиги пасайгани эрта босқичдаёқ аниқланди; бу беморларга профилактик даволашни ўз вақтида бошлаш имкони туғилди. Иқтисодий самарадорлиги: Касаллик 22 нафар беморда эрта топилгани учун ортиқча инструментал текширишларга ва кечиккан даволашга кетадиган харажатлар камайганлиги ҳисобидан ҳар бир беморган 9 456 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: ЖНАЁХ беморларида суякнинг минерал зичлиги пасайгани эрта босқичдаёқ аниқланган; бу беморларга профилактик даволашни ўз вақтида бошлаш имконияти берилган.
Иккинчи илмий янгилик. Жигар ноалкогол ёғ хасталлиги билан касалланган беморларда суяк минерал ҳолатига таъсир этувчи клиник-метаболик омиллар кўп омилли чизиқли регрессия усулида баҳоланиб, ёш ортиши ва ЎНО-α G-308A полиморфизмининг AA генотипи T-score кўрсаткичининг пасайиши билан мустақил статистик ассоциацияга эгалиги асосланганлиги бўйича “Ўрта ва қари ёшдаги жигар ноалкогол ёғ хасталиги билан хасталанган беморларда остеопороз ривожланишининг хавф омиллари ва молекуляр-генетик маркёрлар асосида эрта диагностикаси ва профилактикасини такомиллаштирилган усули” деб номланган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши маъқуллаган (2026 йил 28 январь, 26-m/12-сон хулоса) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (195-2-42-ТВ/2026-сонли буйруқ, 2026 йил 5 февраль), иккинчиси эса Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси (01/52-сон буйруқ, 2026 йил 16 март ) клиник амалиётга тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг диссертация натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ етилганлиги бўйича берган хулосаси 2026 йил 12 сентябрьдаги Х117-сон хулосаси олинган.). Ижтимоий самарадорлиги: TNF-α (G-308A) полиморфизмини, яллиғланиш цитокинларини ва суякнинг минерал зичлиги кўрсаткичларини биз биргаликда таҳлил қилдик; остеопорозга генетик мойиллиги юқори беморлар шунда, эрта босқичдаёқ, аниқланди, улар 20 нафар (16,7%) бўлиб чиқди. Иқтисодий самарадорлиги: Хавфи юқори гуруҳга олдиндан киритилган мазкур 20 нафар беморга ортиқча лаборатор текширишлар ҳам, инструментал текширишлар ҳам буюрилмаган. Диагностик харажатларлар тежалиши ҳисобидан ҳар бир беморга 8 714 500 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: TNF-α (G-308A) полиморфизмини, яллиғланиш цитокинларини ва суякнинг минерал зичлиги кўрсаткичларини таҳлил қилгандан кейин, остеопорозга генетик мойиллиги юқори беморлар эрта босқичдаёқ аниқланган.
Учинчи илмий янгилик. ўзбек популяциясида ўрта ва кекса ёшдаги жигар ноалкогол ёғ хасталлиги билан касалланган беморларда ЎНО-α генининг G-308A полиморфизми бўйича AA генотипи остеопороз мавжудлиги кўп омилли логистик регрессия таҳлилида аниқланган бўлиб, D витамини даражаси эса остеопороз билан тескари ассоциацияси асосланганлиги бўйича “Ўрта ва қари ёшдаги жигар ноалкогол ёғ хасталиги билан хасталанган беморларда остеопороз ривожланишининг хавф омиллари ва молекуляр-генетик маркёрлар асосида эрта диагностикаси ва профилактикасини такомиллаштирилган усули” деб номланган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши маъқуллаган (2026 йил 28 январь, 26-m/12-сон хулоса) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (195-2-42-ТВ/2026-сонли буйруқ, 2026 йил 5 февраль), иккинчиси эса Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси (01/52-сон буйруқ, 2026 йил 16 март ) клиник амалиётга тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг диссертация натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ етилганлиги бўйича берган хулосаси 2026 йил 12 сентябрьдаги Х117-сон хулосаси олинган.). Ижтимоий самарадорлиги: клиник-метаболик ўзгаришлар, инсулинрезистентлик ва яллиғланиш маркерларига таяниб биз 18 нафар (15,0%) беморни остеопороз бўйича юқори хавф гуруҳига киритдик ва улар учун диспансер кузатуви тартибини қайта кўриб чиқдик. Кузатув ҳажми хавф даражасига мослаб белгиланди. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур 18 нафар беморда такрорий текширишлар камайган, тежалган маблағ эса умумий ҳисобда 7 900 000 сўмни ташкил этган. Хулоса: диспансер кузатуви тартиби қайта кўриб чиқилгандан сўнг, метаболик ўзгаришлар, инсулинрезистентлик ва яллиғланиш маркерларига қараб, такрорий текширишга ўрин қолмайди.
Тўртинчи илмий янгилик. жигар ноалкогол ёғ хасталлиги билан касалланган беморларда остеопороз эҳтимоллигини баҳолаш учун клиник-анамнестик, антропометрик, метаболик ва молекуляр-генетик кўрсаткичларни бирлаштирувчи кўп омилли логистик модель яратилиб, унинг диагностик ажратиш қобилияти ROC таҳлилида баҳоланиб, ушбу модель асосида юқори хавфли беморларни ажратиш ва мақсадли DXA текширувига йўналтиришга қаратилган босқичли диагностик-прогностик алгоритм ишлаб чиқилганлиги бўйича “Ўрта ва қари ёшдаги жигар ноалкогол ёғ хасталиги билан хасталанган беморларда остеопороз ривожланишининг хавф омиллари ва молекуляр-генетик маркёрлар асосида эрта диагностикаси ва профилактикасини такомиллаштирилган усули” деб номланган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши маъқуллаган (2026 йил 28 январь, 26-m/12-сон хулоса) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (195-2-42-ТВ/2026-сонли буйруқ, 2026 йил 5 февраль), иккинчиси эса Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси (01/52-сон буйруқ, 2026 йил 16 март ) клиник амалиётга тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг диссертация натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ етилганлиги бўйича берган хулосаси 2026 йил 12 сентябрьдаги Х117-сон хулосаси олинган.). Ижтимоий самарадорлиги: клиник-диагностик алгоритмни амалиётга жорий этиш билан боғлиқ. Алгоритм 24 нафар (20,0%) беморда остеопорозни эрта ташхислашга ва ҳар бирига индивидуал профилактик чораларни белгилашга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган алгоритм асосида беморларда такрорий диагностик текширишлар сони қисқарганлиги ҳисобидан ҳар бир бемор учун ўртача 625 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: клиник-диагностик алгоритм остеопорозни эрта ташхислашга ва ҳар бирига индивидуал профилактик чораларни белгилаш имконини берган.