Умаров Джамшед Сайитмуратовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистоннинг умумтаълим мактабларида маънавий-мафкуравий тарбия: тарих ва таҳлил
(Сурхондарё вилояти мисолида, 1920–1990-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Tar449
Илмий маслаҳатчи: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори (DSc), профессор Тўраева Матлуба Холиқуловна; тарих фанлари доктори (DSc), дотсент Омонова Сарвиноз Ориф қизи, тарих фанлари доктори (DSc), профессор Толипов Файзулла Саидович.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мазкур диссертациянинг мақсади янгича ёндашув асосида Ўзбекистоннинг умумтаълим мактабларида маънавий-мафкуравий тарбиянинг (Сурхондарё вилояти мисолида, 1920–1990-йиллар) тарихини таҳлил қилиш, танқидий умумлаштирилган тажрибадан сабоқ олиш, вужудга келган муаммоларга тизимли тарзда тавсиф беришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Совет давлатининг илк йилларида мактабларда илмий асосланмаган комплекс ёндашувнинг жорий этилиши ҳамда мамлакат миқёсида ўтказилган педагогик тажрибалар натижасида дарсларда реал фанлар ўрнига асосий эътибор жисмоний ва эстетик тарбияга қаратилганлиги, уй вазифаси ва имтиҳонларнинг бекор қилиниши оқибатида ўқувчиларнинг билими саёзлашиб, кейинги босқичларда яхши ўзлаштириши қийинлашганлиги аниқланган;
маданий инқилоб натижасида мактабларда коммунистик партия кадрларини тайёрлаш мақсадида октабрят-пионер-комсомол ташкилоти тизимининг қарор топиши ва таълим тизимининг ўта мафкуралашганлиги, эски давр зиёлиларини йўқотиш учун “Академиклар иши”, “Шахта иши”, миллий зиёлиларга қарши уюштирилган сиёсий жараёнларнинг ўтказилиши мактаб таълимига катта зарар етказганлиги асосланган;
Совет давлати ҳукмронлиги йилларида ўқув дастурлари ва дарсликлар мисолида коммунистик мафкуранинг таълим мазмунига сингдирилиш жараёни мураккаб шароитда кечганлиги, шунингдек, миллий таълим тизими учун мутахассисларни тайёрлаш баҳонаси билан маҳаллий миллат вакиллари совет мафкураси исканжасида ушлаб турилганлиги далилланган;
умумтаълим мактабларида маънавий-мафкуравий тарбия тизимидаги зиддиятлар ҳамда таълим сиёсатидаги тез-тез ўзгаришларнинг омиллари ва сабаблари асосланиб, умумтаълим соҳасидаги давлат сиёсати билан боғлиқ тарихий жараёнлар,
мактаб тизимида ҳуқуқий базанинг етарли эмаслиги, моддий таъминотнинг ночорлиги, кадрлар танқислиги ва соҳа мутахассислари малакасининг етарли эмаслиги, ўқитувчининг жамиятда тутган мавқеининг пастлиги очиб берилган;
Маъмурий-буйруқбозлик тизимида тўпланиб борган жуда қўпол хато ва камчиликларга қарамай маҳаллий аҳолидан фидоий ўқитувчилар етишиб чиққанлиги, спорт бўйича мактаб мактаб ўқувчилари спартакиадаларининг ўтказилиши ёшлар орасида кўплаб таниқли спортчилар етишиб чиқишига имкон берганлиги, бироқ миллий спорт ўйинлари эътибор тушиб кетганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг умумтаълим мактабларида маънавий-мафкуравий тарбия тизими тарихи тадқиқоти давомида олинган илмий натижа ва амалий таклифлардан:Ўзбекистоннинг умумтаълим мактабларида маънавий-мафкуравий тарбия тизими тарихи тадқиқоти давомида олинган илмий натижа ва амалий таклифлардан:
Совет давлатининг илк йилларида мактабларда илмий асосланмаган комплекс ёндашувнинг жорий этилиши ҳамда мамлакат миқёсида ўтказилган педагогик тажрибалар натижасида дарсларда реал фанлар ўрнига асосий эътибор жисмоний ва эстетик тарбияга қаратилганлиги, уй вазифаси ва имтиҳонларнинг бекор қилиниши оқибатида ўқувчиларнинг билими саёзлашиб, кейинги босқичларда яхши ўзлаштириши қийинлашганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали орқали эфирга узатилган “Очиқ дарс” ва “Тақдимот” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 15-сентабрдаги 483-сон маълумотномаси). Бу эса, Ўзбекистон маданий ҳаётини ривожлантиришда таълим тизими ислоҳотларининг ўрнини, давлат ва жамият ривожида таълим-тарбия ҳал қилувчи омиллардан бири эканлигини асослаб беришга ёрдам берган.
Маданий инқилоб натижасида мактабларда коммунистик партия кадрларини тайёрлаш мақсадида октабрят-пионер-комсомол ташкилоти тизимининг қарор топиши ва таълим тизимининг ўта мафкуралашганлиги, эски давр зиёлиларини йўқотиш учун “Академиклар иши”, “Шахта иши”, миллий зиёлиларга қарши уюштирилган сиёсий жараёнларнинг ўтказилиши мактаб таълимига катта зарар етказганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали орқали эфирга узатилган “Очиқ дарс” ва “Тақдимот” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 15-сентабрдаги 483-сон маълумотномаси). Натижалар томошабинларнинг коммунистик режимнинг зиёлиларга қарши уюштирган сиёсий жараёнлари ва ўқитувчининг жамиятда тутган мавқеига оид билим ва кўникмаларини бойитишга хизмат қилган.
Совет давлати ҳукмронлиги йилларида ўқув дастурлари ва дарсликлар мисолида коммунистик мафкуранинг таълим мазмунига сингдирилиш жараёни мураккаб шароитда кечганлиги, шунингдек, миллий таълим тизими учун мутахассисларни тайёрлаш баҳонаси билан маҳаллий миллат вакиллари совет мафкураси исканжасида ушлаб турилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказининг ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказининг 2025-йил 4-декабрдаги 14-сон маълумотномаси). Бу эса, Ўзбекистонда таълим тизими ислоҳотларининг мазмун-моҳиятини, педагог кадрлар тайёрлаш муаммоларини, ўқувчи ёшлар тарбиясида маънавий-маърифий тадбирлар мазмунини аҳолига тўғри ва холис етказишга хизмат қилган.
Умумтаълим мактабларида маънавий-мафкуравий тарбия тизимидаги зиддиятлар ҳамда таълим сиёсатидаги тез-тез ўзгаришларнинг омиллари ва сабаблари асосланиб, умумтаълим соҳасидаги давлат сиёсати билан боғлиқ тарихий жараёнлар, мактаб тизимида ҳуқуқий базанинг етарли эмаслиги, моддий таъминотнинг ночорлиги, кадрлар танқислиги ва соҳа мутахассислари малакасининг етарли эмаслиги, ўқитувчининг жамиятда тутган мавқеининг пастлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 22-декабрдаги 01-33/972 – сон маълумотномаси). Бу эса томошабинларда совет даври мактабларининг мафкуравий манзараси бўйича тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.
Маъмурий-буйруқбозлик тизимида тўпланиб борган жуда қўпол хато ва камчиликларга қарамай маҳаллий аҳолидан фидоий ўқитувчилар етишиб чиққанлиги, спорт бўйича мактаб мактаб ўқувчилари спартакиадаларининг ўтказилиши ёшлар орасида кўплаб таниқли спортчилар етишиб чиқишига имкон берганлиги, бироқ миллий спорт ўйинлари эътибор тушиб кетганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 15-январдаги 10/30-сон маълумотномаси). Натижалар Марказнинг ёшлар билан ишлашга оид илмий-услубий тавсияларини такомиллаштиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish