Рустамова Нодира Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари медиамаданиятини ривожлантириш технологияси (7–9-синфлар мисолида)», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped35.
Илмий раҳбари: Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Юнусова Дилфуза Исроиловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қуронов Муҳаммад, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари медиамаданиятини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг медиакомпетентлиги ва медиатаҳлил этиш қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари медиасаводхонлик ва медиабилимдонлик даражалари таркибига media skills (медиамаҳорат) даражасини интеграциялаш асосида кенгайтирилган;
ўқувчиларнинг медиамаданий сифатларини ривожлантириш жараёни веб-квест (қисқа ва узоқ муддатли веб-квест)лар ва витаген (витаген тажриба ва витаген ахборот) технологияларни шахсга йўналтирилган таълим билан оптималлаштириш асосида “mediaquest+” (медиа+веб-квест+витаген ахборот) интерфаол методи такомиллаштирилган;
медиамаданиятни ривожлантириш механизми баҳолаш мезонлари (медиамаҳсулотни классификациялаш, фойдаланиш, таҳлил этиш ва синтезлаш, ижтимоий, педагогик-психологик таъсирини баҳолаш) Блум таксономияси бўйича интенсив диагностика билан рефлексив интерференциялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчилар (имконияти чекланган ўқувчилар ҳам) медиамаданиятини ривожлантиришда ёш даврлари ва таълим босқичларига кўра медиаресурс (фильмотека, видеотека ва аудиоматериал)лар яратиш ҳамда инновацион таълимнинг коллоборатив (ҳамкорликда ўқитиш, гуруҳий мунозара, ўқув лойиҳалари) ва имитацион технологиялари (тренинг, дебат, ишбилармонлик ўйинлари, ролли ўйинлар) асосида медиа, таълим ва касбий фаолиятни ўзаро уйғунлаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари медиамаданиятини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари:
медиаманбалардан зарур маълумотларни излаб топа олишни, саралашни, қайта ишлашни, сақлашни, улардан самарали фойдалана олишни, уларнинг хавфсизлигини таъминлашни, медиамаданиятга эга бўлиш лаёқатларини шакллантиришга оид таклифлардан давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилган А-1-61 рақамли “Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳаси доирасида аудиомаълумотлар тўпламини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 майдаги 89-03-1982-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг ахборотларга рационал ёндашуви ҳамда медиамаданияти ривожланишига хизмат қилган;
ўқувчиларда медиамаданиятни оширишга доир таклифлардан Республика маънавият ва маърифат кенгаши Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг А1-071 рақамли “Мураккаб ва таҳликали замоннинг маънавий таҳдидларига қарши мафкуравий кураш воситалари комплексини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 01-02/2-2-486-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг ахборотларга рационал ёндашуви ҳамда медиамаданияти ривожланишига хизмат қилган ҳамда ўқувчиларнинг ахборотларга холис ёндашуви ва танқидий фикрлаши даражаси ошган;
умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган медиатекалар, медиамаданиятни ривожлантиришга хизмат қилувчи технологик таъминот (ziyoNet.uz саҳифасида www.mediateka.zn.uz номли сайт), дидактик таъминот ижтимоий фанлар бўйича ўқув машғулотларини, маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга татбиқ этилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 01-02/2-2-486-сон маълумотномаси). Натижада дарс, интерфаол методлар ва медиа ўртасида интеграция вужудга келган ва таълим самарадорлиги ошган.