Серимбетов Қарлибай Оразимбетовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали велоспортчиларнинг мусобақа олди даврида велостанок машқлари орқали тезкор-куч сифатларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped7668.
Илмий раҳбар: Холмуратов Обиджон Юлдашович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.28/2025.27.12.Ped.02.01. рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ярашев Комилжан Дехканович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ниязова Регина Рустамовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малакали велоспортчиларнинг мусобақа олди даврида велостонок машқлари орқали тезкор-куч сифатини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
малакали велоспортчиларнинг мусобақа олди тайёргарлигида машғулот юкламаларини оптималлаштириш учун пойга масофасини 5 км дан 50 км гача 5 км босқич билан ошириб бориш, ҳар бир масофа бўлагини 7:12 дақиқалик вақт нисбатига мувофиқ меъёрлаш ҳамда ўзлаштирилган масофага навбатдаги 1–5 км ли бўлакларни кетма-кет қўшиб боришга йўналтирилган прогрессив усулни машғулот жараёнига киритиш ҳисобига белгиланган масофани барқарор тезликда босиб ўтиш имкониятлари кенгайтирилган;
малакали велоспортчиларнинг тезкор-куч ва тезлик чидамлилигини ривожлантириш учун мусобақа олди даврида велостанокда 2–3 серияли машғулотларни 5 дақиқа 4 марта 3 балл шиддатда, 3 дақиқа 5 марта 3,5 балл шиддатда, 2 дақиқа 5 марта 4 балл шиддатда, 1 дақиқа 6 марта 4,5 балл шиддатда ҳамда 30 сония 6 марта 5 балл шиддатда бажариш, иш оралиғида чуқур ва ритмик нафас олишни назорат қилиш ҳисобига қисқа масофаларда тезликни сақлаб туриш имконияти оширилган;
малакали велоспортчиларнинг кўп йиллик тайёргарлигини тизимли режалаштириш учун биринчи йилда техник тайёргарликни барқарорлаштиришга, иккинчи ва учинчи йилларда велостанок воситалари ёрдамида махсус жисмоний тайёргарликни ривожлантиришга устуворлик бериш, ўқув-машғулот жараёнини 46 ҳафталик асосий давр ва ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда фаол дам олиш давридаги 6 ҳафталик мустақил индивидуал тайёргарликка тақсимлаш ҳисобига йиллик машғулот жараёнини узлуксиз ташкил этиш самарадорлиги оширилган;
спортда такомиллашув гуруҳидаги велоспортчиларни босқичдан-босқич ўтказишда техник тайёргарлик бўйича назорат синовларининг устувор меъёрларини белгилаш, нормативлардан бири бўйича қониқарсиз натижа қайд этилганда умумий баҳони қониқарсиз деб ҳисоблаш ва кейинги гуруҳга қабул қилишни энг муҳим назорат синовлари натижалари бўйича танлов асосида амалга ошириш ҳисобига велоспортчиларнинг тайёргарлик даражасини оператив баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакали велоспортчиларнинг мусобақа олди даврида велостонок машқлари орқали тезкор-куч сифатларини ошириш бўйича тадқиқот давомида олинган илмий натижалар асосида:
малакали велоспортчиларнинг мусобақа олди тайёргарлигида машғулот юкламаларини оптималлаштириш учун пойга масофасини 5 км дан 50 км гача 5 км босқич билан ошириб бориш, ҳар бир масофа бўлагини 7:12 дақиқалик вақт нисбатига мувофиқ меъёрлаш ҳамда ўзлаштирилган масофага навбатдаги 1–5 км ли бўлакларни кетма-кет қўшиб боришга йўналтирилган прогрессив усулни машғулот жараёнига бўйича таклиф ва тавсиялар Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий маҳорати спорт мактаби велоспортчиларнинг машғулот жараёнларига татбиқ қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 25-июлдаги 01-09/4301-сон маълумотномаси). Натижада, умумий жисмоний тайёргарлиги 12,6 % г яхшиланган;
малакали велоспортчиларнинг тезкор-куч ва тезлик чидамлилигини ривожлантириш учун мусобақа олди даврида велостанокда 2–3 серияли машғулотларни 5 дақиқа 4 марта 3 балл шиддатда, 3 дақиқа
5 марта 3,5 балл шиддатда, 2 дақиқа 5 марта 4 балл шиддатда, 1 дақиқа 6 марта 4,5 балл шиддатда ҳамда 30 сония 6 марта 5 балл шиддатда бажариш, иш оралиғида чуқур ва ритмик нафас олишни назорат қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар Нукус Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази велоспортчиларнинг машғулот жараёнларига татбиқ қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 25-июлдаги 01-09/4301-сон-сон маълумотномаси). Натижада, тезкор-куч кўрсаткичлари 14,2 % га яхшиланишига эришилган;
малакали велоспортчиларнинг кўп йиллик тайёргарлигини тизимли режалаштириш учун биринчи йилда техник тайёргарликни барқарорлаштиришга, иккинчи ва учинчи йилларда велостанок воситалари ёрдамида махсус жисмоний тайёргарликни ривожлантиришга устуворлик бериш, ўқув-машғулот жараёнини 46 ҳафталик асосий давр ва ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда фаол дам олиш давридаги 6 ҳафталик мустақил индивидуал тайёргарликка тақсимлаш бўйича таклиф ва тавсиялар Хоразм Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази велоспортчиларнинг машғулот жараёнларига татбиқ қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 25-июлдаги 01-09/4301-сон-сон маълумотномаси). Натижада, «пистолет» мезнони гуруҳ синалувчиларида 37,41 % нисбий ўсишига эришилган;
спортда такомиллашув гуруҳидаги велоспортчиларни босқичдан-босқич ўтказишда техник тайёргарлик бўйича назорат синовларининг устувор меъёрларини белгилаш, нормативлардан бири бўйича қониқарсиз натижа қайд этилганда умумий баҳони қониқарсиз деб ҳисоблаш ва кейинги гуруҳга қабул қилишни энг муҳим назорат синовлари натижалари бўйича танлов асосида амалга ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус шаҳар 2-сонли спорт мактаби велоспортчиларнинг машғулот жараёнларига татбиқ қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 25-июлдаги 01-09/4301-сон-сон маълумотномаси). Натижада махсус жисмоний тайёргарлиги 15,3 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish