Жуманова Гузал Алишеровна

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим жараёнида талабаларнинг амалий кўникмаларини мобил технологиялари асосида ривожлантириш методикаси” 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2026.2.PhD/Ped12766.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ибрагимова Севара Баходировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Содиқова Ирода Илхом қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим жараёнида талабаларнинг амалий кўникмаларини мобил технологиялари асосида ривожлантириш методикасини ташкиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нофилологик йўналиш талабаларининг инглиз тилидаги амалий кўникмаларини мобил технологиялар асосида ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари аутентик материални индивидуал суръатда идрок этишдан тил бирликларини касбий вазифаларда мустақил қўллашга ўтишни рефлексив таҳлил ва тезкор қайта алоқа билан уйғунлаштириш орқали аудиториядаги ҳамда аудиториядан ташқари ўқув фаолияти узлуксизлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг инглиз тилидаги амалий кўникмаларини мобил технологиялар асосида ривожлантиришнинг структуравий-функсионал модели мазмуний-когнитив ва рақамли-инструментал компонентларни ҳар бир мазмун бирлигига мос мобил восита ҳамда ривожлантириладиган кўникмани белгилаш орқали интеграциялаш ва мобил йўриқнома асосида бажарилган топшириқ натижаларини электрон портфолиода жамлашни индивидуал таълим траекториясини бошқариш билан боғлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг инглиз тилидаги амалий кўникмаларини мобил технологиялар асосида ривожлантириш методикаси адаптив-ссенарийли механизмда муаммоли ва лойиҳавий ҳамда вазиятли-тажрибавий топшириқларни бошланғич тил тайёргарлигига мувофиқ танлаш ва блог ҳамда подкастда қайд этилган натижаларга кўра топшириқлар мураккаблиги билан педагогик ёрдам ҳажмини ўзгартириш орқали мустақил касбий мулоқотга ўтишни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг инглиз тилидаги амалий кўникмаларини баҳолаш механизми коммуникатив ва креативлик ҳамда таҳлилий фикрлаш ва фаоллик мезонларини ўз хатоларини аниқлаш ва тузатиш ҳамда мобил муҳитдаги иштирок кўрсаткичлари билан уйғунлаштириш орқали индивидуал ўзлаштириш динамикасини электрон портфолиода уч даражада қайд этиш ва натижага мос korreksion топшириқларни белгилаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили таълими жараёнида талабаларнинг амалий кўникмаларини мобил технологиялар асосида ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нофилологик йўналиш талабаларининг инглиз тилидаги амалий кўникмаларини мобил технологиялар асосида ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари аутентик материални индивидуал суръатда идрок этишдан тил бирликларини касбий вазифаларда мустақил қўллашга ўтишни рефлексив таҳлил ва тезкор қайта алоқа билан уйғунлаштириш орқали аудиториядаги ҳамда аудиториядан ташқари ўқув фаолияти узлуксизлигини таъминлаш асосида аниқлашга оид таклифлардан “Practical English for Economists” ўқув қўлланмаси мазмунида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 5 январдаги 6420-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада иқтисодиёт йўналиши талабаларининг инглиз тили машғулотларида мобил воситалар ёрдамида мустақил амалий фаолиятни ташкил этиш имкониятлари кенгайган;
талабаларнинг инглиз тилидаги амалий кўникмаларини мобил технологиялар асосида ривожлантиришнинг структуравий-функсионал модели мазмуний-когнитив ва рақамли-инструментал компонентларни ҳар бир мазмун бирлигига мос мобил восита ҳамда ривожлантириладиган кўникмани белгилаш орқали интеграциялаш ва мобил йўриқнома асосида бажарилган топшириқ натижаларини электрон портфолиода жамлашни индивидуал таълим траекториясини бошқариш билан боғлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Practical English for Economists” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 5 январдаги 6420-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг инглиз тилидаги амалий кўникмаларини мобил технологиялар асосида босқичма-босқич ривожлантириш моделини ўқув жараёнида қўллаш имкони яратилган;
талабаларнинг инглиз тилидаги амалий кўникмаларини мобил технологиялар асосида ривожлантириш методикаси адаптив-ссенарийли механизмда муаммоли ва лойиҳавий ҳамда вазиятли-тажрибавий топшириқларни бошланғич тил тайёргарлигига мувофиқ танлаш ва блог ҳамда подкастда қайд этилган натижаларга кўра топшириқлар мураккаблиги билан педагогик ёрдам ҳажмини ўзгартириш орқали мустақил касбий мулоқотга ўтишни таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Practical English for Economists” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 5 январдаги 6420-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада шахсий-фаолиятли ёндашув асосида инглиз тилини ўқитишни ташкил этиш ва талабаларнинг AKT компетенциясини ривожлантириш имкониятлари такомиллашган;
талабаларнинг инглиз тилидаги амалий кўникмаларини баҳолаш механизми коммуникатив ва креативлик ҳамда таҳлилий фикрлаш ва фаоллик мезонларини ўз хатоларини аниқлаш ва тузатиш ҳамда мобил муҳитдаги иштирок кўрсаткичлари билан уйғунлаштириш орқали индивидуал ўзлаштириш динамикасини электрон портфолиода уч даражада қайд этиш ва натижага мос korreksion топшириқларни белгилаш асосида оширилишига оид таклифлар “Practical English for Economists” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 5 январдаги 6420-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг инглиз тилидаги амалий кўникмалари ривожланишини мезонли баҳолаш ва мониторинг қилиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish