Бегматова Лола Бахром қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “5-синф инглиз тили амалий машғулотларида ўқувчиларнинг креатив нутқ фаолиятини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9135.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Исянов Равил Генадович, педагогика фанлари номзоди, дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04.
Расмий оппонентлар: Расулова Гулбаҳор Керимбаевна, педагогика фанлари доктори, дотсент, Мисиров Сохибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларининг 5-синф инглиз тили амалий машғулотларида ўқувчиларнинг креатив нутқ фаолиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини такомиллаштириш ҳамда тегишли таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
5-синф инглиз тили амалий машғулотларида ўқувчиларнинг креатив нутқ фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари уларнинг ёш хусусиятларини CEFR A1/A1+ даражасидаги коммуникатив вазифалар билан мувофиқлаштиришга кўра нутқий намунани идрок этишдан трансформация орқали янги мазмун яратишга ўтишни мустақил нутқ ҳамда рефлекция билан изчил боғлаш асосида аниқлаштирилган;
5-синф ўқувчиларининг креатив нутқ фаолиятини ривожлантириш модели мақсадли-назарий ва мазмуний-технологик компонентларни диагностик-натижавий компонент билан қайта алоқа асосида боғлаш орқали нутқий ташаббускорликни ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига мос бошқариш имконини берувчи яхлит методик тизим сифатида такомиллаштирилган;
5-синф инглиз тили амалий машғулотларида креатив нутқ фаолиятини ривожлантириш методикаси кластерда шакллантирилган мазмуний таянчни ролли мулоқот орқали кейс таҳлилига, ундан ҳикоя айтиш ва креатив ёзув маҳсулотига босқичли кўчириш воситасида ўқувчининг оғзаки-ёзма нутқий мустақиллигини ривожлантирувчи лойиҳавий-ўйинли топшириқлар тизими асосида ишлаб чиқилган;
5-синф ўқувчиларининг креатив нутқ фаолиятини баҳолаш механизми креативлик кўрсаткичларини коммуникатив мослик ҳамда тил меъёрларига риоя қилиш талаблари билан уйғунлаштиришга кўра диагностик топшириқлар натижасини рефлексив баҳолаш билан тўлдирилган эксперт кузатуви воситасида уч даражада қайд этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 5-синф инглиз тили амалий машғулотларида ўқувчиларнинг креатив нутқ фаолиятини ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
5-синф инглиз тили амалий машғулотларида ўқувчиларнинг креатив нутқ фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини уларнинг ёш хусусиятларини CEFR A1/A1+ даражасидаги коммуникатив вазифалар билан мувофиқлаштиришга кўра нутқий намунани идрок этишдан трансформация орқали янги мазмун яратишга ўтишни мустақил нутқ ҳамда рефлекция билан изчил боғлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Methods of teaching foreign languages in primary classes” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 20-апрелдаги 11-05-2257/04-сон маълумотномаси). Натижада, 5-синф ўқувчиларининг нутқий намунани англашдан мустақил мазмун яратишга босқичли ўтиши ҳамда ўз нутқини рефлексив баҳолаши учун дидактик имкониятлар кенгайган;
5-синф ўқувчиларининг креатив нутқ фаолиятини ривожлантириш моделини мақсадли-назарий ва мазмуний-технологик компонентларни диагностик-натижавий компонент билан қайта алоқа асосида боғлаш орқали нутқий ташаббускорликни ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига мос бошқариш имконини берувчи яхлит методик тизим сифатида такомиллаштиришга оид таклифлар “Methods of teaching foreign languages in primary classes” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 20-апрелдаги 11-05-2257/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига мувофиқ нутқий ташаббускорлигини бошқариш ҳамда диагностик натижалар асосида методик жараённи қайта ташкил этиш имконияти таъминланган;
5-синф инглиз тили амалий машғулотларида креатив нутқ фаолиятини ривожлантириш методикасини кластерда шакллантирилган мазмуний таянчни ролли мулоқот орқали кейс таҳлилига, ундан ҳикоя айтиш ва креатив ёзув маҳсулотига босқичли кўчириш воситасида ўқувчининг оғзаки-ёзма нутқий мустақиллигини ривожлантирувчи лойиҳавий-ўйинли топшириқлар тизими асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Methods of teaching foreign languages in primary classes” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 20-апрелдаги 11-05-2257/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг мазмуний таянчни оғзаки мулоқотдан мустақил ҳикоя ва креатив ёзув маҳсулотига изчил кўчириш кўникмалари ривожланган;
5-синф ўқувчиларининг креатив нутқ фаолиятини баҳолаш механизми самарадорлигини креативлик кўрсаткичларини коммуникатив мослик ҳамда тил меъёрларига риоя қилиш талаблари билан уйғунлаштиришга кўра диагностик топшириқлар натижасини рефлексив баҳолаш билан тўлдирилган эксперт кузатуви воситасида уч даражада қайд этиш асосида оширишга оид таклифлар “Methods of teaching foreign languages in primary classes” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 20-апрелдаги 11-05-2257/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг креатив нутқ фаолиятини коммуникатив мослик ва тил меъёрларига мувофиқлик жиҳатидан уч даражада холис баҳолаш самарадорлиги оширилган.