Мавлонова Кларахон Махмутовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Она тили фанини адабиёт фани билан бадиий матн орқали интеграциялаб ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped119.
Илмий раҳбар: Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Боқижон, педагогика фанлари доктори, профессор; Юсупова Шохидахон Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: она тили фанини адабиёт фани билан бадиий матн орқали интеграциялаб ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
она тили ва адабиёт фанлари таълими мазмуни лингвистик тушунчалар билан бадиий тасвир воситалари ва шеърий санъат турларига оид адабий тушунчаларни икки томонлама (ўзаро таъсир) ҳамда ташқи (она тили таълими мазмунини адабий тушунчалар билан бойитиш) интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
она тили ва адабиёт фанларини интеграциялаб ўрганиш тартиби коммуникатив, нутқий компетенцияни шакллантиришга йўналганлик, кашфиётчилик, онгли ва фарқли ёндашувлар, узвийлик ва узлуксизлик тамойиллари асосида аниқланган;
она тили дарсларида ифодали ўқишга ўргатиш методикаси ўқувчиларнинг бадиий матнни ўқиш ва уни бадиий идрок этишда фигура ва фонга диққат қаратиш, эстетик таъсир, ижодий тафаккур устуворлиги асосида такомиллаштирилган;
она тили дарсларида бадиий тасвир воситалари ва шеърий санъат турларини матндан аниқлаш, аташ, изоҳлаш, таҳлил қилиш, бадиий услубда матн яратишни ўргатиш методикаси Блум таксономияси даражалари (билиш, тушуниш, қўллаш, таҳлил, умумлаштириш) асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Она тили фанини адабиёт фани билан бадиий матн орқали интеграциялаб ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
она тили ва адабиёт дарсларида бадиий матн устида ишлаш босқичлари мазмуни, ўқувчиларнинг нутқий лаёқатини шакллантириш методлари, она тили ва адабиёт дарсларини бадиий тасвир воситалари асосида интеграциялаш методикаси умумий ўрта таълим мактабларида таълим-тарбия ишлари жараёнига татбиқ этилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 14 ноябрдаги 01-476-сон маълумотномаси). Натижада она тили ва адабиёт ўқитувчиларининг дарс ўтиш жараёни самарадорлиги ҳамда ўқувчиларнинг бадиий матн билан ишлаш малакалари ошишига хизмат қилган;
интегратив характердаги тадқиқот натижалари олий таълим тизимида 5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши учун мутахассислик: Ўзбек тилини ўқитиш методикаси, Ёзма ишларни ташкил этиш методикаси ва Тил ва адабиёт таълимида интеграция фанларини ўқитиш мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 январдаги 89-03-459-сон маълумотномаси). Тадқиқот иши натижалари она тили ва адабиёт фанлари мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишга қаратилган;
она тили дарсларида бадиий матн билан ишлаш тартибига оид методик тавсиялардан Тошкент давлат педагогика университетининг А-1-61 рақамли “Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 майдаги 89-03-1985-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари она тили дарсларида кўриш имконияти чекланган ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш, бадиий матндан бадиийликни таъминловчи воситаларни аниқлаш, аташ, изоҳлаш, таҳлил қилиш ҳамда бадиий услубда матн яратиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган.