Гафурова Нигорахон Илхомовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасалари талабаларида иқтисодий-ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8527.
Илмий раҳбар: Хидоятова Дилафруз Абдуғаффоровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети, PhD.03./2025.27.12.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Элнора Абдукаримова Муминова, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нурбек Саъдуллаевич Жўраев, психология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларида иқтисодий-ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларини аниқлаш, такомиллаштириш ва самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабаларида иқтисодий-ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг назарий-педагогик асослари иқтисодий ва ҳуқуқий компетенцияларнинг ўзаро интеграциясини таъминловчи когнитив, қадриятли-мотивацион ва фаолиятли компонентлар, уларнинг таркибий элементлари — иқтисодий-ҳуқуқий билим, тафаккур, онг, тарбия, хулқ-атвор ва саводхонлик, шунингдек, индивидуал ва компетенциявий ёндашувлар ҳамда ижтимоий йўналтирилганлик, шахсга йўналтирилганлик, онглилик ва фаоллик, интегративлик устувор тамойилларининг ўзаро уйғунлиги асосида аниқлаштирилган;
олий таълим муассасалари талабаларида иқтисодий-ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари рақамли таълим воситалари ва интегратив таълим технологияларидан фойдаланиш, иқтисодий-ҳуқуқий мазмундаги ўқув курсларини жорий этиш ҳамда талабаларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий вазиятларда мустақил ва масъулиятли қарорлар қабул қилиш фаолиятига жалб этиш механизмлари асосида такомиллаштирилган;
талабаларда иқтисодий-ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг консептуал педагогик модели мақсадли, мазмунли, технологик ва натижавий-мезоний блокларнинг ўзаро алоқадорлиги, ижтимоий йўналтирилганлик, шахсга йўналтирилганлик, онглилик ва фаоллик ҳамда интегративлик тамойиллари асосида, талабаларнинг иқтисодий-ҳуқуқий билимларини амалий фаолият, қадриятлар ва масъулиятли фуқаролик хулқ-атвори билан уйғунлаштириш қонуниятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
талабаларда иқтисодий-ҳуқуқий маданиятнинг шаклланганлик даражасини аниқлашнинг диагностик мезонлари ва кўрсаткичлари мотивацион, когнитив, амалий-фаолиятли, рефлексив-ахлоқий, форсайт ва креатив мезонлар асосида тизимлаштирилиб, юқори, ўрта ва паст даражаларни аниқлаш методикаси ҳамда ўқув-услубий таъминоти ишлаб чиқилган ва таклиф этилган педагогик шарт-шароитларнинг самарадорлиги педагогик тажриба-синов орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларида иқтисодий-ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича тадқиқот давомида олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
талабаларда иқтисодий-ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг когнитив, қадриятли-мотивацион ва фаолиятли компонентлари ҳамда уларнинг таркибий элементлари — иқтисодий-ҳуқуқий билим, тафаккур, онг, тарбия, хулқ-атвор ва саводхонликнинг мазмуни, шунингдек, индивидуал ва компетенциявий ёндашувлар ҳамда ижтимоий йўналтирилганлик, шахсга йўналтирилганлик, онглилик ва фаоллик, интегративлик тамойилларининг ўзаро уйғунлиги асосида аниқлаштирилган назарий-педагогик асослардан “Педагогика назарияси” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 14-мартдаги 8894-9569-b532-0637-23f2-6419-0194-сонли рухсатномаси). Мазкур натижалар олий таълим муассасаларида талабаларнинг иқтисодий-ҳуқуқий билимлари, тафаккури, онги, тарбияси, хулқ-атвори ва саводхонлигини интегратив ривожлантиришга йўналтирилган таълим мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган;
олий таълим муассасалари талабаларида иқтисодий-ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг ижтимоий йўналтирилганлик, шахсга йўналтирилганлик, онглилик ва фаоллик ҳамда интегративлик тамойиллари асосида педагогик шарт-шароитларни такомиллаштириш, интегратив таълим технологияларидан фойдаланиш ва талабаларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий вазиятларда мустақил ва масъулиятли қарорлар қабул қилиш фаолиятига жалб этишга оид таклиф ва тавсиялардан 16 соатлик мақсадли курс, “Иқтисодий-ҳуқуқий маданиятни шакллантириш – фаровон келажак сари йўл” мавзусидаги 2 соатлик семинар-тренинг ҳамда “Ҳуқуқий муҳофаза этилган бизнес лойиҳаси” мавзусидаги 2 соатлик бинар машғулотни ташкил этишда фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2025-йил 2-октабрдаги 105-сонли маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 11-октабрдаги 2-13-21-5496-сонли маълумотномаси). Натижада иқтисодий-ҳуқуқий билимларни амалий вазиятлар билан боғлаш, талабаларни мустақил ва масъулиятли қарорлар қабул қилиш фаолиятига жалб этиш ҳамда иқтисодий ва ҳуқуқий билимларнинг интеграциясини таъминлашга йўналтирилган таълим жараёни мазмуни такомиллаштирилган;
ижтимоий буюртма, тизимли-интегратив ёндашув, устувор тамойиллар, педагогик шарт-шароитлар ҳамда замонавий педагогик ва рақамли таълим технологияларининг ўзаро алоқадорлиги асосида ишлаб чиқилган “Олий таълим муассасалари талабаларида иқтисодий-ҳуқуқий маданиятни шакллантириш” консептуал педагогик моделидан тадқиқот доирасида ўтказилган тажриба-синов дастури вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 9-апрелдаги 02/01-01-227-сонли маълумотномаси). Натижада моделнинг мақсадли, мазмунли, технологик ва натижавий-мезоний блокларини ўзаро боғлиқ ҳолда қўллаш ҳамда уни тажриба-синов жараёнида амалиётга татбиқ этиш имконияти асосланган;
талабаларда иқтисодий-ҳуқуқий маданиятнинг шаклланганлик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи мотивацион, когнитив, амалий-фаолиятли, рефлексив-ахлоқий, форсайт ва креатив мезонлар, кўрсаткичлар ҳамда юқори, ўрта ва паст даражаларни аниқлаш методикасидан педагогик тажриба-синов жараёнида фойдаланилган, мазкур натижаларни оммалаштиришга оид илмий-методик таклиф ва тавсиялардан эса Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024–2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил 24-сентабрдаги 05-09-1503-сонли маълумотномаси). Натижада иқтисодий-ҳуқуқий маданиятнинг шаклланганлик даражасини аниқлаш, ҳамда илмий-методик тавсияларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish