Мамадалиев Абдувохид Махситалиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда миллий юксалиш тафаккурини жадидчилик ғояларининг замонавий дидактик таъминоти воситасида ривожлантириш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8229.
Илмий раҳбар: Қамбарова Дилором Юсуповна, пэдагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети, PhD.03./2025.27.12.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Жасур Акмалжонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Темиров Набижон Солиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жадидчилик ғояларининг замонавий дидактик таъминотидан фойдаланиб, талабаларда миллий юксалиш тафаккурини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда миллий юксалиш тафаккурини ривожлантиришнинг илмий-контсептуал асослари уч механизм – миллий ўзликни англаш, тарихий хотирани шакллантириш ва тараққиёт стратегиясини интегратив ўқитиш орқали, “Педагогика назарияси ва тарихи”, “Ижтимоий педагогика” ҳамда “Миллий тарбия асослари” фанларига устувор ўрин берилган ҳолда аниқлаштирилган;
миллий юксалиш тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик асослари жадидчилик ғоялари дидактик таъминотини фасилитацион таълим муҳитида қўллаш, педагогика фанларини дифференциялаш ҳамда когнитив, фаолиятли ва аксиологик мезонларни бирлаштирган босқичли ўқитиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда миллий юксалиш тафаккурини ривожлантириш моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида жадидчилик ғояларининг замонавий дидактик таъминоти асосида ўқитишнинг коллаборатив (гуруҳий мунозаралар, ҳамкорликда ўқиш, ўқув лойиҳалари), когнитив (жадид педагогикасини ўрганиш), ўқув материалларини консентризм дидактик принсипига (ўқув материалини босқичма-босқич кенгайтириб ва чуқурлаштириб қайта ўрганиш) мувофиқ тузиш, ўқитувчи-талаба ҳамкорлик фаолиятини жадидчилик ғояларини ўзлаштиришга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
жадидчилик ғоялари дидактик таъминотининг самарасини баҳолаш учун миллий юксалиш тафаккури қай даражада ривожланганини ўлчайдиган олти кўрсаткич – ижтимоий ҳамкорлик, масъулиятлилик, мулоқотчанлик, фаоллик, ташаббускорлик ва креативлик амалий-касбий фаолият тузилмасига боғланган интернал (ички) даражалаш асосида такомиллаштирилган.
III. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда миллий юксалиш тафаккурини жадидчилик ғояларининг замонавий дидактик таъминоти воситасида ривожлантириш технологияси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
миллий юксалиш тафаккурини ривожлантириш механизмлари (миллий ўзликни англаш, тарихий хотирани шакллантириш ва тараққиёт стратегиясини интегратив ўқитиш) ҳамда унинг илмий-контсептуал асосларига оид таклифлар “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентабрдаги 302-сон буйруғига асосан 302-0223 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқув қўлланманинг миллий юксалиш тафаккурини ривожлантиришга оид мазмуни кенгайтирилган;
жадидчилик ғояларининг замонавий дидактик таъминотини фасилитацион таълим муҳитида қўллаш ҳамда когнитив, фаолиятли ва аксиологик мезонлар интеграцияси асосида босқичма-босқич ўқитишга оид таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдитсиплинар платформасини яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 16-мартдаги 04/11-7654-сон маълумотномаси). Натижада платформанинг жадидчилик ғояларига оид дидактик таъминоти кенгайтирилган;
модел ташкилий-методик компонентининг коллаборатив, когнитив ҳамда консентризм дидактик принсипига мувофиқ тузилган ўқитувчи-талаба ҳамкорлик фаолиятига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170913120-рақамли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрларни тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 16-мартдаги 04/11-7655-сон маълумотномаси). Натижада рақобатбардош кадрларни тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари жадидчилик ғояларига асосланган методик ёндашувлар билан кенгайтирилган;
миллий юксалиш тафаккурининг ривожланганлик даражасини кўрсатиб берувчи ижтимоий ҳамкорлик, масъулиятлилик, мулоқотчанлик, фаоллик, ташаббускорлик ва креативлик кўрсаткичларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмасининг “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024–2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 27-мартдаги 05-09-520-сон маълумотномаси). Натижада мазкур дастурларнинг ёшларда миллий юксалиш тафаккурини шакллантиришга оид мазмуни кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish