Тўйчиева Зулфияхон Абдулхамид қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларни инновацион ёндашув асосида ўқиш дарслари самарадорлигини методик такомиллаштиришга тайёрлаш технологиялари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2026.2.PhD/Ped12944.
Илмий раҳбар: Эркабоева Нигора Шерматовна, пэдагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03./2025.27.12.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Роҳатой Гайбуллаевна Сафарова, педагогика фанлари доктори, профессор; Муҳайё Ботиралиевна Артиқова, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларни инновацион ёндашув асосида ўқиш дарслари самарадорлигини методик такомиллаштиришга тайёрлашнинг самарали йўлларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:
бўлажак ўқитувчиларни инновацион ёндашув асосида ўқиш дарслари самарадорлигини оширишга тайёрлашнинг назарияси асослари витагенлик, интегративлик ва рефлексивлик тамойилларининг ўзаро уйғунлиги ҳамда мақсадли-мотивацион босқичдан функсионал тайёрлик босқичигача бўлган узвий педагогик алгаритими асосланган;
бўлажак ўқитувчиларни ўқиш дарслари самарадорлигини оширишга тайёрлашнинг таълимни модернизациялаш, рақамли технологияларни қўллаш ва методик қўллаб-қувватлаш йўналишларини методик, лойиҳалаш, инновацион, рефлексив ҳамда инклюзив компетенциялар билан узвий боғловчи, уларнинг шаклланиш механизмлари ва ўзаро интеграциясини таъминловчи комплекс-интегратив модели такомиллаштирилган;
интерфаол методлар ва муаллифлик ўйинли технологияларига асосланган инновацион топшириқлар мажмуи орқали бўлажак ўқитувчиларнинг ўқиш дарсларида матн устида ишлаш, ўқувчилар фаоллигини ошириш, мустақил фикрлаш ва ўқиб тушуниш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган таълимий-технологик тизими такомиллаштирилган;
таълим жараёнидаги динамик ўзгаришларга таянган ҳолда бўлажак ўқитувчилар тайёргарлигини рефлексив-таҳлилий, когнитив-эмпирик ва ахборот компонентлари бўйича ташхислаш индикаторлари асосланган ҳамда тажриба-синов натижалари синтези асосида илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
III. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бўлажак ўқитувчиларни инновацион ёндашув асосида ўқиш дарслари самарадорлигини методик такомиллаштиришга қаратилган натжалари:
бўлажак ўқитувчиларни инновацион ёндашув асосида ўқиш дарслари самарадорлигини оширишга тайёрлашнинг назарияси асослари витагенлик, интегративлик ва рефлексивлик тамойилларининг ўзаро уйғунлиги ҳамда мақсадли-мотивацион босқичдан функсионал тайёрлик босқичигача бўлган узвий педагогик алгаритимига оид таклифлари “Она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмага сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 1-декабр № 5714-2969-2d51-3260-e498-0792-1399 – рақамли нашр рухсатномаси) Натижада, “Она тили ўқитиш методикаси” фани бўйича ўқув машғулотларини ташкил қилишда фойдаланилди ва кутилган натижаларга эришилди;
бўлажак ўқитувчиларни ўқиш дарслари самарадорлигини оширишга тайёрлашнинг таълимни модернизациялаш, рақамли технологияларни қўллаш ва методик қўллаб-қувватлаш йўналишларини методик, лойиҳалаш, инновацион, рефлексив ҳамда инклюзив компетенциялар билан узвий боғловчи, уларнинг шаклланиш механизмлари ва ўзаро интеграциясини таъминловчи комплекс-интегратив моделига доир таклифлари “Болалар адабиёти” номли ўқув қўлланма яратилди. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-декабр № 6373-8769-3e73-e381-6a89-9710-1409 – рақамли нашр рухсатномаси) Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятда “Ўқиш” фанини муваффақиятли ўқитилишини таъминловчи методик ишланмаларга эга бўлишлари таъминланди;
интерфаол методлар ва муаллифлик ўйинли технологияларига асосланган инновацион топшириқлар мажмуи орқали бўлажак ўқитувчиларнинг ўқиш дарсларида матн устида ишлаш, ўқувчилар фаоллигини ошириш, мустақил фикрлаш ва ўқиб тушуниш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган таълимий-технологик тизимига доир таклифлари “Она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 1-декабр № 5714-2969-2d51-3260-e498-0792-1399 – рақамли нашр рухсатномаси) Натижада она тили дарсларида матин устида ишлаш,мустақил фикрлаш кўникмалари оширилган;
интерфаол методлар ва муаллифлик ўйинли технологияларига асосланган инновацион топшириқлар мажмуи орқали бўлажак ўқитувчиларнинг ўқиш дарсларида матн устида ишлаш, ўқувчилар фаоллигини ошириш, мустақил фикрлаш ва ўқиб тушуниш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган таълимий-технологик тизимига доир таклифлари “Болалар адабиёти” номли ўқув қўлланма яратилди. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-декабр № 6373-8769-3e73-e381-6a89-9710-1409 – рақамли нашр рухсатномаси) Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг ўйинларга асосан инновацион топшириқлар устида ишлаш кўникмалари ортган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish